306-модда. Амортизация харажатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активлар ушбу модда мақсадларида амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилади.
(306-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қуйидагилар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди:
1) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);
2) маҳсулдор чорва моллари;
3) ахборот-кутубхона фонди;
4) музей ашёлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар;
(306-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
6) моддий маданий мерос объектлари;
7) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлкалар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;
8) қиймати илгари тўлиқ харажатлар жумласига киритилган мол-мулк;
9) асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар;
10) нотижорат ташкилотларнинг ушбу Кодекс 318-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган ҳамда нотижорат фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулки, бундан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан сотиб олинган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) ушбу Кодекс 304-моддасининг 8, 9, 14, 15 ва 17-бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган), шунингдек солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулк.
(306-модда иккинчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Амортизация қилинадиган активнинг қиймати ушбу Кодекснинг 308-моддасида назарда тутилган амортизация ажратмалари ва (ёки) инвестициявий чегирмалар орқали харажатлар жумласига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар мазкур модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, амортизацияланадиган активнинг қиймати қайта баҳолашни ҳисобга олмаган бошланғич қийматидан ҳисобланадиган амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади.
(306-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Амортизацияланадиган активларнинг бошланғич қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчи томонидан капитал қўйилмалар амалга оширилган тақдирда ўзгаради.
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосан солиқ тўловчида мавжуд бўлган, илгари ўтказилган қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амортизацияланадиган активлар қиймати солиқ солиш мақсадида бошланғич қиймат ҳисобланади.
2021 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи томонидан кейинги ҳисобот (солиқ) даврларида амортизацияланадиган активлар қийматини қайта баҳолаш амалга оширилганда, бундай қайта баҳолаш натижаси амортизация ажратмаларини ҳисоблашда солиқ солиш мақсадлари учун ҳисобга олинмайди.
(306-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан бешинчи — еттинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Номоддий активларнинг қиймати ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган тартибда харажатлар жумласига киритилади.
Амортизация қилинадиган активлар, бундан номоддий активлар мустасно, солиқ солиш мақсадларида гуруҳлар (кичик гуруҳлар) бўйича тақсимланади ва уларни сотиб олишга (яратишга) доир чиқимлар амортизация ажратмалари орқали амортизациянинг қуйидаги чекланган нормалари бўйича харажатлар жумласига киритилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |