Умумий қисм [окоз


-модда. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорларнинг банклар томонидан бажарилиши тартиби



Download 0,56 Mb.
bet74/306
Sana19.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#457714
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   306
Bog'liq
30.12.2019 Солиқ Кодекси

113-модда. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорларнинг банклар томонидан бажарилиши тартиби
Солиқ органининг солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори банк томонидан сўзсиз бажарилиши лозим.
Солиқ органининг қарорига кўра ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб турилиши оқибатида солиқ тўловчи (солиқ агенти) кўрган зарар учун банк жавобгар бўлмайди.
Агар ушбу Кодекснинг 111-моддаси биринчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш банк солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида солиқ органининг қарорини олган кундан эътиборан, то солиқ органининг ушбу тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисидаги қарори олинадиган кунга қадар амал қилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор банкка электрон шаклда юборилганда, банк томонидан ушбу қарор олинган сана ва вақтни белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда белгиланади.
Агар солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) номи ва (ёки) унинг солиқ органининг ушбу қарорига мувофиқ операциялар тўхтатиб турилган банкдаги ҳисобварағи реквизитлари ўзгарса, мазкур қарор банк томонидан ўз номини ўзгартирган солиқ тўловчига (солиқ агентига) ва реквизитлари ўзгартирилган ҳисобвараққа нисбатан ижро этилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида солиқ органи ёки суднинг қарорини олганидан кейин банклар ушбу солиқ тўловчига (солиқ агентига) янги ҳисобварақлар, омонатлар ва депозитлар очишга ҳақли эмас, бундан қонунчиликка мувофиқ ундирув йўл қўйилмайдиган ҳисобварақлар мустасно.
(113-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish