Умумий қисм [окоз


-модда. Асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар



Download 0,56 Mb.
bet193/306
Sana19.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#457714
TuriКодекс
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   306
Bog'liq
30.12.2019 Солиқ Кодекси

298-модда. Асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад деб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда эътироф этилади.
(298-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган асосий воситаларнинг ҳамда бошқа мол-мулкнинг нархини ошириш суммасининг ушбу асосий воситаларни ва бошқа мол-мулкни олдинги нархни пасайтириш суммасидан ортиқ суммалари асосий воситалар ҳамда бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.
299-модда. Текин олинган мол-мулк (хизматлар)
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи томонидан текин олинган мол-мулк ва (ёки) хизматлар солиқ тўловчининг даромади деб эътироф этилади.
Мол-мулкни (хизматларни) текин асосда олиш чоғида олувчи шахснинг даромадлари, агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу мол-мулкнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Текин олинган мол-мулкнинг (хизматларнинг) бозор қиймати ҳужжат билан тасдиқланиши керак. Хусусан, қуйидагилар шундай ҳужжатлар бўлиши мумкин:
1) юклаб жўнатишга, етказиб беришга ёки топширишга доир ҳужжатлар;
2) маҳсулот етказиб берувчиларнинг нархга доир маълумотлари (прайс-варақлар);
3) оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;
4) биржа хабарлари;
5) давлат статистика органларининг маълумотлари.
Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Қарз берувчининг даромадини аниқлашнинг худди шундай тартиби қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган фоизлар тўлаш шарти билан берилган қарзларга (қайтариш шарти билан молиявий ёрдамга) нисбатан қўлланилади.
Ушбу модда тўртинчи қисмининг қоидалари:
1) банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);
3) солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг бир иштирокчиси томонидан айни шу консолидациялашган гуруҳнинг бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисми қоидалари ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мол-мулкни ишончли бошқарувга беришдан наф олувчи оладиган даромадларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish