Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ солиш объекти



Download 0,56 Mb.
bet155/306
Sana19.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#457714
TuriКодекс
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   306
Bog'liq
30.12.2019 Солиқ Кодекси

238-модда. Солиқ солиш объекти
Қуйидагилар солиқ солиш объектидир:
1) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма;
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш.
Фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмани бундай доимий муассасанинг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда белгилайди.
Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди:
1) якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий (оилавий) мол-мулкни реализация қилиш;
2) юридик шахс қайта ташкил этилаётганда унинг мол-мулкини ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) ўтказиш;
3) ишончли бошқарувнинг муассиси томонидан мол-мулкни ишончли бошқарувчига бериш ва ишончли бошқарув шартномасининг амал қилиш муддати тугаган тақдирда, ишончли бошқарувчининг ўзи ишончли бошқарувга берилган мол-мулкни қайтариши;
4) миллий валюта ёки чет эл валютаси муомаласи билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш (бундан нумизматика мақсадлари мустасно).
32-боб. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи
239-модда. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма
Товарларни реализация қилиш бўйича айланма қуйидагилардан иборат:
1) товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда, шу жумладан товарнинг қарз шартномаси бўйича ўтказиш;
2) товарни бепул бериш, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно;
3) мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) бериш;
4) товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида бериш.
Товарни реализация қилишдан фарқ қилувчи ҳар қандай фаолият, шу жумладан қуйидагилар хизматларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади:
1) пуллик асосда хизматлар кўрсатиш;
2) бепул хизматлар кўрсатиш, шу жумладан мол-мулкни солиқ тўловчининг бепул фойдаланиши учун бериш, бундан шундай хизматларни кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно.
Товарларни бепул бериш ёки бепул хизматлар кўрсатиш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади:
1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган бўлса;
2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) қонунчиликнинг қоидаларидан келиб чиқса.
(239-модда учинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида қуйидагилар ҳам товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмадир:
1) юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш);
2) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) иштирокчилари ўртасида шундай шартнома доирасида товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш);
3) қуйидагиларга товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш):
а) юридик шахс иштирокчилари таркибидан иштирокчи чиққанда (чиқарилганда) ёки унинг юридик шахсда иштирок этиш улуши камайганда ёхуд иштирокчидан ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг бир қисми) юридик шахс томонидан қайтариб сотиб олинганда, иштирокчига;
б) эмитент бўлган юридик шахс томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олишда, акциядорга;
в) юридик шахс тугатилганда, акциядорга ёки иштирокчига;
4) харажатлари ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ (бундан 20-бандда назарда тутилган харажатлар мустасно) фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган, солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарган товарларни бериш, ўз кучи билан хизматлар кўрсатиш;
5) жисмоний шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш ёки дивидендлар тўлаш ҳисобига товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш);
6) солиқ тўловчи томонидан ўзига тегишли мол-мулкни (хизматларни), агар бундай мол-мулк (хизматлар) бўйича солиқ суммаси тўлиқ ёки қисман ҳисобга ўтказилган бўлса, бошқарув органи аъзоларига, ходимларга, уларнинг оила аъзоларига ёхуд бошқа шахсларга солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадларда фойдаланиш учун бериш (хизматлар кўрсатиш);
7) товарларни ва бошқа мол-мулкни қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш, агар товарлар ва (ёки) мол-мулк қайта ишлаш маҳсули шаклида шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган бўлса;
8) эркин божхона ҳудудининг божхона тартиб-таомилига солиқ тўламасдан жойлаштирилган товарни йўқотиш, бошқа ҳолатларда солиқни тўлаш зарур бўлган тақдирда;
9) қайтарилиши лозим бўлган, кўп марта муомалада бўладиган идишларнинг сотувчи томонидан берилиши, агар идиш бундай идишдаги маҳсулотни етказиб беришга доир шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаса.
Товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини берувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш мазкур товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish