Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ қарзини банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан ундириш



Download 0,71 Mb.
bet85/344
Sana25.01.2023
Hajmi0,71 Mb.
#902111
TuriКодекс
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   344
Bog'liq
30.12.2019 (1).docx СОЛИҚ КОДЕКСИ

121-модда. Солиқ қарзини банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан ундириш
Солиқ қарзи белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш — ундирувни банк ҳисобварақларидаги пул маблағларига (шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига) қаратиш йўли билан мажбурий тартибда амалга оширилади.
Ушбу модданинг қоидалари фақат юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан қўлланилади.
Солиқ қарзини мажбурий тартибда ундириш тўланмаган солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчидан ёки солиқ агентидан, ушбу Кодекснинг 120 ва 122-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса бошқа шахслардан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Солиқ қарзини ундириш солиқ органи томонидан мажбуриятга эга шахснинг ҳисобварағи очилган банкка ушбу шахснинг ҳисобварақларидан зарур пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказиш учун инкассо топшириқномасини электрон шаклда юбориш йўли билан амалга оширилади.
Солиқ органининг мажбуриятга эга шахснинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказишга доир инкассо топшириқномасининг шакли ҳамда уни банкка юбориш тартибини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда белгилайди.
Агар солиқ тўловчи солиқни тўлаш учун тўлов топшириқномасини мустақил равишда юбормаган бўлса, солиқ органининг инкассо топшириқномаси солиқ тўловчининг ҳисобварағига солиқни тўлаш учун белгиланган муддат тугагач уч иш кунидан кечиктирмай қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органининг мажбуриятга эга шахснинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджет тизимига ўтказишга доир инкассо топшириқномаси банк томонидан фуқаролик тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган тўловлар навбатини ҳисобга олган ҳолда банк томонидан сўзсиз бажарилиши шарт.
(121-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қуйидаги ҳолларда солиқ органлари мажбуриятга эга шахсларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган (тўлиқ ёки қисман) инкассо топшириқномаларини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилади:
1) ушбу Кодекснинг 11-бобига мувофиқ солиқ қарзига нисбатан кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда;
2) солиқ қарзи узилганда, шу жумладан ушбу Кодекснинг 12-бобига мувофиқ ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммалар ҳисобга олиниши муносабати билан солиқ қарзи узилганда;
3) ушбу Кодекснинг 96-моддасига мувофиқ ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилганда;
4) ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича солиқ ва пеня суммалари камайтирилганда.
Солиқ қарзини ундириш миллий валютадаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан, бундай ҳисобварақларда маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса — мажбуриятга эга шахснинг чет эл валютасидаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан амалга оширилиши мумкин. Мажбуриятга эга шахснинг валюта ҳисобварақларидан солиқ қарзини ундириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта сотиладиган санада белгиланган курси бўйича миллий валютада ундириладиган суммага эквивалент суммада амалга оширилади.
Солиқ қарзини ундириш муддатли депозитларга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан, уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амалга оширилмайди.
Валюта ҳисобварақларида турган маблағларни ундириш чоғида солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) инкассо топшириқномаси билан бир вақтнинг ўзида банкка мажбуриятга эга шахснинг валютасини сотиш учун топшириқнома юборади. Мазкур топшириқнома банк томонидан у олинган кундан кейинги операция кунидан кечиктирмай бажарилади. Чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ харажатлар шу мажбуриятга эга шахснинг ҳисобидан амалга оширилади.
Солиқ органининг мажбуриятга эга шахснинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджет тизимига ўтказишга доир инкассо топшириқномаси банк томонидан инкассо топшириқномаси олинган кундан кейинги бир операция кунидан кечиктирмай, валюта ҳисобварақларидан ундиришда эса — икки операция кунидан кечиктирмай бажарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар банк томонидан солиқ органининг инкассо топшириқномаси олинган кунда мажбуриятга эга шахснинг ҳисобварақларида уни бажариш учун пул маблағлари етарли бўлмаса, инкассо топшириқномаси шу ҳисобварақларга пул маблағлари келиб тушишига қараб, ҳар бир бундай тушум кунидан кейинги бир ёки икки операция кунидан кечиктирмай, ҳисобварақ валютасига боғлиқ ҳолда бажарилади. Мазкур инкассо топшириқномаси банк томонидан фуқаролик тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган тўловлар навбатини ҳисобга олган ҳолда банк томонидан бажарилади.
(121-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг иштирокчиларидан банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан солиқ қарзини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 122-моддасида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 116 — 119, 120 ва 122-моддалари.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish