53-боб. Жами даромад 368-модда. Жами даромад Агар ушбу бўлимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жами даромад солиқ тўловчи томонидан ҳисобот (солиқ) даври давомида олинган қуйидаги даромадлардан ташкил топади:
1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан;
2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан.
369-модда. Жами даромадга киритилмайдиган даромадлар Қуйидагилар жами даромад таркибига киритилмайди:
1) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган солиқ тўловчи олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар;
LexUZ шарҳи Қаранг: «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуни. 2) донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар;
LexUZ шарҳи Қаранг: «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонуни. 3) олинган алиментлар;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси. 4) фуқаролар томонидан олинадиган суғурта товони суммалари;
Олдинги таҳрирга қаранг. 5) қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва тартибда тўланадиган стипендиялар;
(369-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 6) қонунчиликка мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;
(369-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони. Олдинги таҳрирга қаранг. 7) давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно;
(369-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон — 2020 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори. 8) мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари, улар бўйича фоизли даромадлар, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари.
LexUZ шарҳи Қаранг: «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида» Қонуни. Олдинги таҳрирга қаранг. 9) қонунчиликда белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари, шу жумладан талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари;
(369-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон) LexUZ шарҳи