Умумий қисм [окоз


-боб. Солиқ солишдан озод этиш



Download 0,71 Mb.
bet169/344
Sana25.01.2023
Hajmi0,71 Mb.
#902111
TuriКодекс
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   344
Bog'liq
30.12.2019 (1).docx СОЛИҚ КОДЕКСИ

33-боб. Солиқ солишдан озод этиш
243-модда. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма
Агар ушбу Кодекснинг 260-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагиларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) мактабгача таълим ташкилотларида болаларга қараш бўйича хизматларни;
(243-модда биринчи қисмининг биринчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
2) беморлар ва кексаларни парвариш қилиш бўйича хизматларни;
3) дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматларини, диний ашёларни, диний ташкилотлар ҳамда бирлашмалар томонидан удумларни ва маросимларни ўтказишга доир хизматларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) протез-ортопедия буюмларини, ногиронлиги бўлган шахслар учун инвентарни, шу жумладан ушбу буюмлар ва инвентарни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинадиган буюмлар ва инвентарни, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ортопедик протезлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмларини ва инвентарни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатиладиган хизматларни;
(243-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
5) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг маҳсулотларини ушбу муассасалар томонидан реализация қилиш;
6) ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматларни;
7) почта маркаларини (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткаларни, конвертларни;
8) пенсиялар ва нафақалар тўлашга доир хизматларни;
9) бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишларини. Мазкур солиқ солишдан озод этиш тегишли молия органининг бюджетдан маблағлар ажратиш тўғрисидаги хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади;
10) ўқитиш (таълим) соҳасидаги хизматларни, шу жумладан тест синовлари ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш хизматларини, хусусан:
бошланғич, ўрта, ўрта махсус, техник ва касб-ҳунар, олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасидаги таълим хизматларини;
таълим муассасалари (ташкилотлари), шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширадиган ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган қўшимча таълим бериш бўйича хизматларни;
мактабгача таълим ва тарбия дастурлари доирасида таълим ва тарбиялаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда болаларга қараш ва уларни парваришлаш бўйича хизматларни, тўгаракларда, секцияларда (шу жумладан спорт секцияларида) ва студияларда вояга етмаган болалар билан машғулотлар ўтказиш бўйича хизматларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) тиббий хизматлар (бундан косметологик хизматлар мустасно). Ушбу банднинг мақсадида тиббий хизматлар жумласига, хусусан, қуйидагилар киради:
(243-модда биринчи қисми 11-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
тиббий ёрдамга ва санитария хизмати кўрсатишга доир хизматлар;
ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар;
стоматологик хизматлар, шу жумладан тишларни протезлаш бўйича хизматлар;
12) ветеринария хизматларини. Ушбу банднинг мақсадида ветеринария хизматлари жумласига, хусусан, қуйидагилар киради:
ветеринарияга оид хизматлар кўрсатиш, ҳайвонларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича хизматлар;
ҳайвонлар ва инсон учун умумий бўлган касалликлардан аҳолини ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилиш;
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария ва ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш;
13) дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни;

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish