127-модда. Солиқ тўловчининг идентификация рақами
Ҳисобга олишда ҳар бир солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади ва унинг ҳисоб маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекс 126-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳисобланади.
(127-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Солиқ тўловчига идентификация рақамини бериш, қўллаш ҳамда уни ўзгартириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида низом.
Солиқ органи солиқ тўловчининг идентификация рақамини унга юбориладиган барча ҳужжатларда кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир солиқ тўловчи ўзининг солиқ тўловчининг идентификация рақамини солиқ ҳисоботларида, солиқ органига тақдим этиладиган аризалар ва бошқа ҳужжатларда, шунингдек, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда кўрсатади.
(127-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ тўловчининг идентификация рақами қуйидаги ҳужжатларда мажбурий кўрсатилади:
фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларда;
юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларида;
юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан битимлар тузилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларда ва товар-кузатув ҳужжатларида;
пул, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларда.
(127-модда бешинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |