Умумий қисм [окоз



Download 0,71 Mb.
bet74/344
Sana25.01.2023
Hajmi0,71 Mb.
#902111
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   344
Bog'liq
30.12.2019 (1).docx СОЛИҚ КОДЕКСИ

107-модда. Мол-мулк гарови
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда солиқларни тўлаш мажбурияти мол-мулк гарови билан таъминланиши мумкин.
Мол-мулк гарови солиқ органи ва гаровга қўювчи ўртасидаги шартнома билан расмийлаштирилади. Солиқ тўловчининг ўзи ёки учинчи шахс гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи тегишли солиқ суммаларини ва тегишли пеняларни тўлаш бўйича мажбуриятини бажармаган тақдирда, солиқ органи ушбу мажбуриятнинг гаровга қўйилган мол-мулк қиймати ҳисобидан бажарилишини фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.
(107-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик қонунчилигига мувофиқ ўзига нисбатан гаров белгиланиши мумкин бўлган мол-мулк, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, гаров предмети бўлиши мумкин.
(107-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бошқа шартнома бўйича гаров предмети солиқ органи ва гаровга қўювчи ўртасидаги шартнома бўйича гаров предмети бўлиши мумкин эмас.
Гаров чоғида мол-мулк гаровга қўювчида қолиши ёхуд гаровга қўювчининг маблағлари ҳисобига солиқ органига (гаровга олувчига), гаровга қўйилган мол-мулкнинг бут сақланишини таъминлаш мажбурияти унга юкланган ҳолда, топширилиши мумкин.
Гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан бирон-бир битимни, шу жумладан солиқ қарзи суммаларини узиш мақсадида битимларни тузиш фақат гаровга олувчи билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш усули сифатида гаров белгилашда юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан, агар солиқ тўғрисидаги қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, фуқаролик қонунчилигининг қоидалари қўлланилади.
(107-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 264 — 289-моддалари.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish