Умумий қисм [окоз


-модда. Назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,71 Mb.
bet235/344
Sana25.01.2023
Hajmi0,71 Mb.
#902111
TuriКодекс
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   344
Bog'liq
30.12.2019 (1).docx СОЛИҚ КОДЕКСИ

331-модда. Назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси (зарари) деб мазкур компаниянинг ушбу моддада белгиланган тартибга мувофиқ қуйидаги усуллардан бири билан аниқланган фойдасининг (зарарининг) миқдори эътироф этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) компания рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ тузилган мазкур компаниянинг йиллик молиявий ҳисоботи маълумотлари бўйича. Бундай ҳолда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг солиқ солингунига қадар бўлган фойдасининг (зарарининг) миқдори ушбу компаниянинг фойдаси (зарари) деб эътироф этилади;
(331-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2) ушбу бўлимда солиқ тўловчи бўлган юридик шахслар учун белгиланган қоидалар бўйича.
Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини (зарарини) ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ аниқлаш қуйидаги шартлардан бири бажарилган тақдирда амалга оширилади:
1) ушбу назорат қилинадиган чет эл компаниясининг доимий турган жойи солиқ солиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартномаси мавжуд бўлган чет давлат бўлса, бундан солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси билан ахборот алмашишни таъминламайдиган давлатлар (ҳудудлар) мустасно;
2) молиявий ҳисоботга нисбатан салбий фикрлар мавжуд бўлмаган ёки фикрларни ифодалаш рад этилмаган аудиторлик хулосаси тақдим этилган бўлса.
Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини (зарарини) ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ аниқлаш қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини (зарарини) аниқлаш мақсадида бундай компания рўйхатдан ўтказилган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ тузилган консолидациялашмаган молиявий ҳисоботдан фойдаланилади.
(331-модда учинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар назорат қилинадиган чет эл компанияси рўйхатдан ўтказилган давлатда бундай қонунчилик мавжуд бўлмаса, фойда (зарар) Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ёхуд молиявий ҳисоботларни тузишнинг халқаро жиҳатдан эътироф этилган, қимматли қоғозларни савдоларга қўйишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилиши учун чет эл молиявий воситачилари рўйхатига киритилган чет эл фонд биржалари ҳамда чет эл депозитар-клиринг ташкилотлари томонидан қабул қилинадиган стандартларига мувофиқ аниқланади;
(331-модда учинчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) агар назорат қилинадиган чет эл компанияси рўйхатдан ўтказилган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ушбу компаниянинг молиявий ҳисоботи мажбурий аудитдан ўтказилиши шарт бўлмаса, ушбу Кодекс мақсадларида фойдани (зарарни) аниқлаш аудити аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ ўтказилган молиявий ҳисобот асосида амалга оширилади. Ушбу бандда белгиланган шартларга риоя этиш ушбу модда иккинчи қисмининг 1-бандини қўллаш мақсадлари учун талаб этилмайди.
(331-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган шартлар бажарилмаган тақдирда, шунингдек назорат қилувчи шахс бўлган солиқ тўловчининг танловига кўра, назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси (зарари) ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ аниқланади, бундан ушбу модданинг олтинчи, еттинчи, тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида белгиланган қоидалар мустасно.
Агар назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини (зарарини) аниқлаш тартиби ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ солиқ тўловчининг танлови бўйича қўлланилса, бундай тартиб тегишли назорат қилинадиган чет эл компаниясига нисбатан бу тартибни қўллаш бошланган санадан эътиборан камида беш солиқ даври ичида қўлланилиши лозим ва бу ҳисоб сиёсатида назорат қилувчи шахс бўлган солиқ тўловчига солиқ солиш мақсадлари учун мустаҳкамлаб қўйилган бўлиши керак.
Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг ушбу компаниянинг молиявий ҳисоботи маълумотлари бўйича аниқланган ва чет эл валютасида ифодаланган, ушбу Кодекснинг 208-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ ҳисобга олинадиган дивидендларнинг (тақсимланган фойданинг) миқдорига камайтирилган фойдаси (зарари) чет эл валютасининг йиллик молиявий ҳисобот тузиладиган давр учун аниқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан миллий валютага нисбатан белгиланган ўртача курси қўлланилган ҳолда миллий валютада қайта ҳисоб-китоб қилиниши лозим.
Назорат қилинадиган ҳар бир чет эл компанияси фойдасининг (зарарининг) суммаси компаниянинг тегишли давр (даврлар) учун тузилган, унинг молиявий ва солиқ ҳисоботлари илова қилинган молиявий ҳисоботи билан ҳужжатлар асосида тасдиқланган бўлиши керак.
LexUZ шарҳи

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish