Умумий қисм [окоз


-модда. Даромадларга тузатиш киритиш



Download 0,54 Mb.
bet279/286
Sana04.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#481895
TuriКодекс
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   286
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ

466-модда. Даромадларга тузатиш киритиш
Ҳисобот солиқ даврида солиқ базасини кўпайтириш ёки камайтириш даромадларга тузатиш киритиш деб эътироф этилади.
Даромадларга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) битим шартлари ўзгарганда;
3) нархлар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловлардан фойдаланганда;
4) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган даромадларга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.
Ушбу моддага мувофиқ даромадларга тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (хизматларни) сотувчи товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритишни ушбу Кодекснинг 257-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширади.
Даромадларга ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади.
Даромадларга тузатиш киритиш солиқ тўловчи умумбелгиланган солиқ солиш тартибидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтган ҳолларда ҳам амалга оширилади, бундан тузатиш киритиладиган даромадлар бўйича имтиёзларни қўллаш ҳоллари мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
467-модда. Солиқ ставкалари
Cолиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ тўловчилар

Солиқ ставкалари, фоизларда

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар, бундан 2 — 14-бандларда назарда тутилганлар мустасно

4

2.

Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари)

5

3.

Ломбардлар

25

4.

Концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар

5

5.

Брокерлик идоралари (6-бандда кўрсатилганлар бундан мустасно), шунингдек воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматлари кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар, шу жумладан телекоммуникация операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар

25

6.

Суғурта агентлари, шунингдек суғурта, қимматли қоғозлар бозори ва товар-хомашё биржаларида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар, шунингдек риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи кўрсатувчи шахслар

13

7.

Асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган юридик шахслар (лизинг компаниялари бундан мустасно)

8

8.

Умумий овқатланиш корхоналари




жойлашган жойига қараб:




аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

8

бошқа аҳоли пунктларида

6

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда

4

шундан




умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари

Жойлашган жойига қараб белгиланган солиқ ставкасининг 75%и

9.

Чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар




9.1.

жойлашган жойига қараб:




аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

4

бошқа аҳоли пунктларида

2

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда

1

9.2.

жойлашган жойидан қатъи назар, тамаки маҳсулотлари реализациясидан товар айланмаси бўйича:

4

10.

Улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдони амалга оширадиган савдо корхоналари (11-бандда кўрсатилганларидан ташқари)

4

11.

Қуйидаги жойларда жойлашган улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари:




аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

3

бошқа аҳоли пунктларида

2

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда

1

12.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олувчи, сараловчи, сақловчи ва қадоқловчи тайёрлов ташкилотлари

товар айланмасининг 4%и
ёки ялпи даромаднинг 25%и

13.

Электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар

2

14.

Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон Чернобилчилари» ассоциацияси бўлган ва умумий сонида ногиронлар, уруш ва 1941 — 1945 йиллар меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлар, уруш ва 1941 — 1945 йиллар меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган солиқ тўловчилар

0

(467-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish