263-модда. Халқаро ташишлар билан боғлиқ хизматларга солиқ солиш
Ноль ставка бўйича солиқ солиш қуйидагиларни реализация қилиш чоғида амалга оширилади:
1) товарларни халқаро ташиш бўйича хизматларни. Товарларни халқаро ташиш деганда товарларнинг жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган тақдирда товарларни ҳаво кемалари, темир йўл транспорти ва (ёки) автотранспорт воситалари орқали ташиш тушунилади;
2) чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан
то Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;
3) ташишлар ягона халқаро ташиш ҳужжатлари асосида расмийлаштирилган тақдирда, башарти йўловчиларни, почтани ва багажни жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, йўловчиларни, почтани ва багажни ташиш бўйича хизматларни;
4) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига экспорт қилинадиган товарларни ташиш ёки транспортда ташиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари бўлган ташувчилар томонидан кўрсатиладиган хизматларни. Ушбу банднинг қоидалари, башарти ташиш ҳужжатларида божхона органларининг белгилари қўйилган бўлса, қўлланилади;
5) ҳаво кемаларига бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан аэронавигация хизматини.
қўлланилиши
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси тўланган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан ноль даражали ставкаси бўйича тортилади, агар ушбу товарлар (хизматлар) қуйидагича олинса:
1) чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;
2) Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олаётган солиқ тўловчилар томонидан, агар битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса.
Агар тегишли чет давлатнинг қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига) нисбатан худди шундай тартиб белгиланган бўлса ёхуд бундай норма Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлса, ноль даражали ставкани қўллаш ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилишга доир айланмага, шу жумладан бундай хизматларни уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари томонидан олишга,ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади.
Ноль даражали ставка қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни олиш бўйича ваколатли органга реализация қилинадиган бундай металларга нисбатан қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |