Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддати



Download 0,75 Mb.
bet51/288
Sana21.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#50153
TuriКодекс
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   288
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси

86-модда. Солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддати

Солиқ тўловчи ўзининг солиқ мажбуриятини, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мустақил равишда бажаради.


Якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчининг солиқ мажбурияти ўзга жисмоний шахс томонидан бажарилиши мумкин. Бунда солиқ тўловчи унинг солиқ мажбурияти ўзга жисмоний шахс томонидан бажарилиши натижасида олган моддий
наф солиқ солиш мақсадларида шу солиқ тўловчининг даромади деб эътироф этилмайди. Ўзга шахс ўзи томонидан солиқ тўловчи учун тўланган солиқнинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли эмас.
Солиқ мажбурияти солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда бажарилиши керак.
Солиқ мажбуриятини бажариш муддатлари календарь сана ёки вақт даври (йил, чорак, ой, ўн кунлик ва кун) ўтиши билан белгиланади.
Муддатнинг ўтиши календарь санадан ёки муддатнинг бошланиши белгилаб қўйилган воқеа юз берганидан кейинги кундан бошланади.
Солиқ мажбурияти ушбу мажбуриятни бажариш муддатининг сўнгги куни соат йигирма тўртга қадар бажарилиши керак.
Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Солиқ тўловчи солиқ мажбуриятини муддатидан олдин бажаришга ҳақли.
Солиқ мажбуриятини бажариш муддати ушбу Кодекснинг
97 – 102-моддаларида назарда тутилган тартибда ўзгартирилиши мумкин.
Солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбуриятининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги унга солиқ органи томонидан солиқ қарзини тўлаш тўғрисида талабнома юборилиши учун асос бўлади.
Солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбурияти бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, солиқ органлари ушбу мажбуриятнинг мажбурий тартибда бажарилиши юзасидан ушбу Кодекснинг 15-бобида назарда тутилган чораларни кўриши ва (ёки) унинг бажарилишини таъминлашга доир ушбу Кодекснинг 13-бобида назарда тутилган чораларни қўллаши шарт.



Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   288




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish