1.2-§.Геодезия фанининг қисқача тарихи
Геодезия қадимий фанлардан биридир. Қадимий улкан иншоотларни қурилиши ҳам геодезик ўлчашларсиз амалга ошириб бўлмаслиги аниқ. Ҳарбий масалаларни ечишда ҳам қадимдан геодезик ўлчашлардан фойдаланилган. Милодгача бўлган учинчи асрлардан бошлаб геодезия олдида Ер ўлчамлари (катталиклари) ва шаклини аниқлаш бўйича илмий масалалар қўйилди. Геодезия фани Арабистон, Хитой, Ҳиндистон, Ўрта Осиёда тараққий этган. Масалан IX асрнинг бошларида араб халифаси Мамун топшириғи билан Месопотомия текислигида ер шарининг катталигини аниқлаш мақсадида градус ўлчаш иши олиб борилган. Олимлар ер шари меридианини 1 ёй узунлигини 111,8 км эканлигини аниқлаганлар.
Қадимги юнон олими Пифагор (милоддан олдинги 580– 500 йй) Ер шарсимонлигини тахмин қилган. Философ Аристотель (милоддан олдинги 384– 322 йй) Ер шарсимон ва ўлчамлари катта эмас деган фикрни билдирган. Ер шарининг катталигини Миср олим Эрастосфен (милоддан олдинги 276– 195 йиллар) аниқлаган.
Буюк ўзбек олими Абу Райҳон Беруний (973– 1057 йиллар) Ер шари катталигини аниқлашда IX асрнинг охирларида яшаган Абу Тойиб Синд Али усули билан баландлиги маълум бўлган тоғ тепасидан туриб қуёшнинг уфқда ботиш (горизонт пасайиш) бурчагини ўлчаш йўли билан Ер шари радиусини ҳисоблаган. Беруний томонидан 32 шимолий кенгликдаги Нанданада текислигида қад кўтариб турган тоғ тепасидан горизонт пасайиш бурчаги ўлчанган, h тоғ баландлиги ҳам аниқланган, у ҳолда Ер шари радиуси:
(1.1)
га тенг бўлади. Беруний ўлчовларига кўра 32 шимолий кенгликда Ер шари радиуси R=6339,58 км, 1меридиан ёйининг узунлиги S=111,651 км га тенг.
Ҳозирги ҳисобларга кўра 32шимолий кенгликдаR=6356,18км, S=110,88 км дир.
Голландиялик олим В. Снеллиус (1580– 1626 йиллар) узоқ масофаларни ўлчашда триангуляция усулини қўллади. 1669– 1670 йилларда француз олими Эн Пикар (1620– 1682 йиллар) Париж ва Амъен шаҳарлари орасида триангуляция ўтказиб, Ер шари радиуси 6371, 62 км эканлигини аниқлади.
1680 йилда И. Ньютон (1643– 1727 йиллар) ўзининг бутун дунё тортишиш қонунига асосланиб, Ер шакли шар эмас, сфериод (эллипсоид) шаклида эканлигини назарий жиҳатдан исботлади, амалиётда геодезик ўлчашлар ёрдамида кўп олимлар Ер ўлчамлари ва шаклини аниқлашда Ньютон фикрини тўғрилигини таъкидлайдилар.
XIX аср бошларида турли мамлакатларда астрономия, геодезия соҳасида олиб борилган ишлар ерни шакли эллипсоиддан бир оз фарқ қилишини кўрсатди. Масалан, улуғ олим Лаплас Франция ва бошқа давлатларда олиб борилган градус ўлчашлар натижасини анализ қилиб, меридиан 1 сининг узунлиги экватордан қутбларга томон бир хилда камаймаслигини аниқлади. Шунга асосланиб, ер ўзига хос ноаниқ шаклга эга экан, деган хулосага келинди. 1873 йилда немис физиги И. В. Листинг ернинг бундай шаклини геоид деб аталишини таклиф этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |