Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўҒрисида I. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади



Download 90,96 Kb.
bet11/26
Sana24.02.2022
Hajmi90,96 Kb.
#239878
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

20-модда. Чақирув комиссиялари
Фуқароларнинг ҳарбий ва муқобил хизматга чақирувини ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, шаҳарларда ҳамда туманларда чақирув комиссиялари тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чақирув комиссияларининг тузилиши ва фаолият тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Чақирув комиссияларининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан мудофаа ишлари органлари ва соғлиқни сақлаш органлари вакилларининг албатта иштироки таъминланган ҳолда белгиланади.
(20-модданинг иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 сентябрдаги 333-сон «Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарори.
Жойлардаги чақирув комиссияларига тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари раис этиб тайинланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилаётган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида низом».
Чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказиш, унинг маънавий ва касбий фазилатларини, шунингдек оила аъзоларининг моддий ва ижтимоий аҳволини ўрганиш натижаларига мувофиқ туман (шаҳар) чақирув комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва қўшин турини белгилаган ҳолда ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳарбий хизматга яроқлилиги шу жумладан чекловлар билан яроқлилиги ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга тайинлаш тўғрисида;
(20-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва муқобил хизматга чақириш тўғрисида;
саломатлигига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлиги тўғрисида;
ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига асосан ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш тўғрисида ёки чақирилишдан озод қилиш тўғрисида;
саломатлигига кўра тинчлик давридаги ҳарбий хизматга яроқсизлиги, уруш давридаги ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилиги ва захирага ўтказиш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йигирма етти ёшга тўлганлиги сабабли Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш тўғрисида;
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиб, ҳарбий рўйхатдан чиқариш тўғрисида.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссиялари зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод қилиш қай даражада тўғри эканлигини текшириш;
чақирилувчиларни ҳарбий касбларга тайинлашда уларнинг жисмоний ва умумий тайёргарлиги, тажрибаси, қобилияти, қизиқиши ва бошқа фазилатларини ҳисобга олиш қай даражада асосли бўлганлигини назорат қилиш;
фуқароларнинг туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорлари устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш.
Ҳарбий хизматга чақирилган ва қўшинлар сафига юборилган шахсларни, шунингдек тиббий кўрик натижаларидан ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорларидан норозилигини билдирган шахслар бўлса, ҳарбий қисмларга жўнатилишидан аввал ана шу шахсларни назорат тарзида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий врачлар комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссиялари туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорларини кўриб чиқиш ва бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом.

Download 90,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish