Улуғворлик ва тубанлик


Фожеавийлик ва кулгилилик



Download 19,82 Kb.
bet2/2
Sana11.04.2022
Hajmi19,82 Kb.
#543803
1   2
Bog'liq
Улуғворлик ва тубанлик

Фожеавийлик ва кулгилилик


Фожиавийлик эстетика категориялари орасида улуғворлик билан қатор яқинликка эга. Ҳақиқий улуғворлик фожиавийликнинг давоми, десак муболаға қилмаган бўламиз. Шу боис эстетикасида фожиавийлик категориясининг улуғворлик категориясидан кейин ўрганилиши бежиз эмас. Улуғворликнинг барча хусусиятлари фожиавийликнинг ҳам у ѐки бу кўриниши орқали намоѐн бўлади. Фожиавийлик мезоний тушунчасининг эстетикасидаги марказийФ муаммоси-инсоннинг имкониятларини ҳар томонлама кенгайтириш (санъат, бадиий адабиѐт, жамият ва табатга нисбатан муносабатда), қаҳрамонлик, буюклик тушунчаларининг қатъий ва ўзгармас чегараларини бузиб, унинг моҳиятини янада яқинлашиш, ташаббускор ва бунѐдкорликни рағбатлантириш, ҳаѐтда умидворлик ва унга муҳаббат туйғуларини ривожлантиришдан иборатдир. Фожеий қаҳрамон келажакка йўл ташлайди, у эскирган чегараларни даф этади. У доимо инсоният курашининг олдида юради.
Фожеавийлик муаммоси ҳар доим фалсафий ва эстетик тафаккур соҳибларининг эътиборини жалб қилиб келган. Деярли барча улкан ижодкорлар яратган асарларда фожеали оҳанглар мавжудлигини жуда кўп мисолларда кўриб чиқишимиз мумкин. Масалан, М. Шайхзоданинг «Жалолиддин Мангуберди» ва «Мирзо Улуғбек» асарларида фожеали оҳанглар бошдан охирига қадар сезилиб туради.
Санъатда фожеа ва фожеий қаҳрамон образини ифодалаш қўйидаги жиҳатлар билан белгиланади:
-фожеий асар ҳаѐт ва ижтимоий алоқаларни қамраб олиши ва реал тасвирлаши;
-инсон шахсини тўлақонли равишда ифодалаши;
-даврининг ѐрқин инсонпарвар орзулари билан ахлоқ қоидалари ўртасидаги тўқнашувнинг натижасини ѐритиши;
-кучли, жасоратли, ғурурли, эркпарвар инсон тимсолини барқарор ўрнатиши;
-инсоний идеалга интилиш ва унга бўлган ишончнинг мустаҳкамлиги.
Бунѐдкор ғояларнинг тарафдорлари доимо ҳаѐтни ўзлаштириш, ўлим ҳавфини қисқартириш ҳақида ўйлаб келган. Ўлим қайғусидан фарқли ўлароқ фожиий қайғу - изтиробнинг махсус кўриниши бўлиб, у улуғворликнинг йўқолиб бориши билан боғлиқ, у ҳаѐтнинг йўқолиши ѐки ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тарихий воқеликнинг барбод бўлишидир.
Фожеавийликнинг яна бир хусусияти шундаки, у инсонга борлиқнинг мазмунини очиб беришда яқиндан кўмак беради. Шахс ривожи жамият ва инсоният ўртасидаги муносабатга боғлиқ эканлигини, жамият тараққиѐти инсон ҳисобига эмас, балки инсон ва инсон орқали ривожланиши зарурлигибевосита фожиавийлик тушунчаси орқали янада конкретлаштирилади. Бу эса пировардида инсон ва инсоният муаммоларини инсонпарварлик йўли билан хал этишга олиб келади. Фожиавийликда жамият ва инсониятнинг эзгулигини ҳимоя қилувчи хусусият мужассам. Маҳмуд Торобий қўзғалони натижасиз тугаши, унинг ўзи эса фитна қурбони бўлиши аждодларимиз қисматидаги фожиадир. Маҳмуд Торобий ғаним қўлида эмас, ўз қавмидан чиққан-нурга эмас, зулматга талпинган калтабин жоҳил Оловхон Юсуф қўлида ҳалок бўлади. Бироқ, Торобий тимсолидаги фожиа хиѐнат, сотқинлик,диѐнатсизлик, зулм ва зўравонлик бошидан кечирган ва унга қарши курашган миллат, халқ ва Ватан фожиасидир. Ёки истиқлол муқаддас тутган, ўлканинг миллий, диний заминидаги тараққиѐт учун курашган ва халқ орасидаги ғоят катта мавқега эга бўлган жадид маърифатчиларининг фожиаси ҳам жамиятни тўқимтабиат «муҳаббат»дан халос этишнинг натижаси эди.
Фожиавийлик категориясининг фалсафийлиги шундаки, у:

  • инсоний фазилатлардаги йўқотилган нарсаларнинг ўрнини қоплаб бўлмаслигини кўрсатиб беради;

  • абадиятга дахлдор шахсларни тавсифлайди ва бахолайди;

  • содир бўлган воқеа-ҳодисанинг якунига қараб қаҳрамон

характерининг очиб беради;

  • дунѐ манзараси ва инсон ҳаѐтининг мазмуни бўйича фалсафий мушоҳада қилишга ундайди;

  • ман этилган тарихий зиддитларни фош этади;

  • тушкунлик холати ва қайғу туйғуларини пайдо қилса-да, Айни пайтда тантана ва қувонч, ҳаѐтдан умидворлик, ҳаѐтга муҳаббат хисларини ҳам юзага келтиради.

  • одамларни ѐвузлик, қабоҳат ва маънавиятсизликдан фориғ қилади.

Кулгилилик. Эстетик тафаккур тарихида кулгилилик бир қадар кенг ўрганилган. Жумладан, Афлотун ожиз ва лаѐқатсизларни кулгили одамлар, дейди. Арасту фикрича, кулги айрим хатоликлар ҳамда кишиларга озор етказмайдиган ва зарар келтирмайдиган хунукликни келтириб чиқаради. Инсондаги баджаҳллик, сускашлик, зиқналик, субутсизлик, иззатталаблик, шуҳратпарастлик каби иллатлар кулгилилик учун объект бўлади. Ўрта асрларга келиб кулгилиликка инсоннинг Худога бўлган эътиқодини сусайтирувчи восита сифатида қаралди. Хусусан, бу даврда «Ислом дини кулгини инкор этади», - деган фикрлар ҳам юзага келди. Аслида эса Ислом динининг муқаддас манбаларида кулги ва кулгилик улуғланади: ҳадисларда «Кулдирувчи ҳам, йиғлатувчи ҳам Оллоҳ таолодир!»-дейилади.
Download 19,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish