Улуғбек Ҳамдам яхшиям, сен борсан!



Download 30,7 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi30,7 Kb.
#100763
Bog'liq
Yaxshiyam sen borsan



Улуғбек ҲАМДАМ

ЯХШИЯМ, СЕН БОРСАН!..


(ҳикоя)
...Ва, албатта, Оллоҳ қабрлардаги кимсаларни тирилтирур... (Қуръони Карим, “Ҳаж” сураси, 7-оят).
1.

  • Нега телефонимга вақтида жавоб бермайсан, Зулайҳо?

  • Овозсизда қолиб кетибди, кеч кўрдим, узр, Юсуф.

  • Кўпинча шунақа қиласан!

  • Атайин қилмайман-ку ахир, иш!..

Улар анча вақтгача телефонда шу тарз тортишиб туришди.

  • Мен кетаверайми уйга? - Сўради қиз.

  • Кетавер. Кайфиятим ўлди! - қўрслик билан жавоб берди Юсуф ва телефонни ўчирди. Аммо ярим соат ўтар-ўтмас, қайта сим қоқди:

  • Қаердасан?

- Йўлдаман. Бекатга қараб кетяпман, нимайди?
- Таксига ўтир-да ўша ресторанга кел.
- Вой!..
2.
- Нима егинг келяпти? - Рестораннинг катта кўзли деразаси ёнидаги столга жойлашиб олишгач сўради Юсуф.
- Қайноққина чой айтақол, ичимга бироз иссиқ кирсин. Кейин бир пас мусиқа эшитиб гаплашиб ўтирайлик, буюртмани кўрармиз, - деди Зулайҳо.
Юсуф дастёрни имлаб чақирди...
3.
Ресторандан чиқишиб машинага ўтиришди. Жиндай йўл босиб муюлишга етишдиямки, Зулайҳо: “Бозорга бир кириб ўтайлик” деб қолди. Юсуф машинани йўл четидаги майдончага олди.
- У-бу нарса керакмиди?
- Йў-ў-ў. Шунчаки, айлангим келди. Майлими? - Салгина гина, салгина навозиш билан қаради қиз йигитга.
- Бўлмасам-чи.
Улар бошлашиб бозорга киришди. Бозор ҳам нақ дунёнинг ўзгинаси эди. Кирдингми - кўнглингни берасан! Кирдингми - чиққинг келмайди! Кирдингми - сал бўлмаса, бозорнинг ўзига айланасан! Ҳамма шу ерда: сотармони ҳам, олармони ҳам. Ур-сур, бақир-чақир, ўлдим-куйдим... Йигит ва қиз рўпараларидан чиққан илк дўконга бош суқишди. Кейин яна бошқасига. Дўконлар қалдирғочнинг палапонларидек тизилишиб турарди. Ҳар дўконки, инсоннинг жонидан ва яна инсофу диёнатидан бошқа ҳамма нарса топиладигандек. Ҳар дўконки, сипориш берсангиз, ўша жонни ҳам топиб келгудек алфозда истиқболингизга қучоқ очади.
- Одамлар қаерда, нима иш билан машғул, деб сўраймиз гоҳо бир-биримиздан, Юсуф. Мана, улар қаерда экан! - Деди ҳайратланиб Зулайҳо.
- Нимасини айтасан!
- Дунё шунчалар ўзгариб кетдими-а, Юсуф?
- Ўзи шундаймасмиди, Зулайҳо!
- Бўлди, сиқилиб кетдим бу ерда, кетамиз! - Деди қиз яна уч-тўрт дўконни айланиб чиқишгач.
- Ҳеч нима олмадинг-ку?
- Ўзи ҳеч нима керакмасди-да.
- Ҳеч нима керак бўлмасаям кирдикми?
- Ҳа, нима қипти? Бир айланиб кўнглимиз чигалини ёзамиз дедим-да.
- Ёзилдими ўша чигал?
- Қайда. Баттар чувалашди.
Улар ён-верларига аланглаб Чиқишни қидиришди. Лекин ордона қолгур, ҳадеганда кўзга ташланавермади. Сўнг у ёқ-бу ёққа юриб кўришди: Чиқишдан дарак йўқ!
- Чиқиш қаерда? - Сўради Юсуф ўтиб кетаётган бир олазарак кишидан.
- Чиқишни билмадим-у, Кириш, ана, ҳамма жойда, - деди у киши қўли билан чор томонга ишора қилиб.
Юсуф яқинроқдаги дўкон соҳибининг олдига борди. Кейин ўша ердаги икки-уч харидордан сўради. Ажаб, ҳаммасидан бир хил жавоб олди. Шунда йигит ва қиз ҳайрон бўлиб бир-бирларига қарашди. Афтидан, Чиқишни ўзлари қидиришлари керакка ўхшайди. Бунинг учун дўконлар тугаган жойгача бориб девор бўйлаб юришди. Лекин деворнинг ҳам ҳар жой - ҳар жойидан эшик очилган бўлиб, қадам босишлари билан яна бир савдо растасига дуч келиб қолишаверишди. Йигит ва қиз боши бору кети кўринмайдиган узун расталар оралаб қадамларини тезлатишди. Лекин биронтаям чиқиши йўқ эди уларнинг. Узоқдан катта-катта Чиқишлар бўлиб кўринган ҳамма дарвозаларга ўзларини парвоналардек уришди ҳамки, уринишлари зое кетди - уларнинг бари Кириш бўлиб чиқди. Ҳамма жойда Кириш бор эди, Чиқиш эса йўқ.
Юсуф ва Зулайҳо нафас ростлаб вазиятни обдан ўйлаб олиш учун Чиқишни қидиришдан бир пас тиниб қаҳвахонага киришди. Қаҳвахонанинг бир бурчагига каттакон самовар қўйилган бўлиб, чойхоначи мўйсафидроқ киши экан.
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкумассалом!
- Битта қаҳва ва бир чойнак аччиқ кўк чой берсангиз.
- Марҳамат.
- Зулайҳо қаҳвадан, Юсуф бўлса чойдан ичиб, ташналикларию ўпкаларини андак босиб олишди. Пулини тўларкан, Юсуф мўйсафиддан аста сўради:
- Амаки, бозорга киришга кирдиг-у, сира чиқиб кетолмаяпмиз. Чиқиши қаерда ўзи бу ернинг?
- Мўйсафид ўзини Юсуфни эшитмаганга солиб, қўлидан пулни олдию чойнакни чайқаш баҳонаси билан нари кетди. Юсуф Зулайҳога қараб елка қисди. Қиз уф тортиб ўрнидан турди. Йигит унга “Ўтириб тур” дегандек имо қилди, ўзи бўлса чойхоначини кутди. Мўйсафид бурилиб қаршисида яна Юсуфни кўрди.
- Яна чойми?
- Ҳа.
Мўйсафид индамай энди ювиб тозалаган чойнагини қайноқ сувда шошмасдан чайиб чой дамлади. Юсуф чойнакни оларкан, секингина шипшиди: “Чиқиш”ни кўрсатмагунингизча бу ердан кетмаймиз, чой ичаверамиз”. Сўнг Зулайҳо томонга юрди. Зулайҳо йиғламоқдан бери бўлиб ўтирар, “Қайданам бозорга кирамиз дедим!” дея ўзини ўзи койир, сиқиларди.
Учинчи чойнакни ичиб бўлишар аснода чойнак-пиёлани йиғиштириш баҳонасида ёнларига келган мўйсафид атрофга бир аланглаб олиб, сўнг энгашиброқ Юсуфнинг қулоғига шивирлади:
- Қаҳвахонадан чиқиб ўнгга, кунчиқишга қараб юринглар, чалғиманглар. Узоқдан дарвоза кўринади. У на “Кириш”нинг ва на “Чиқиш”нинг дарвозаси. У кўҳна қабристон дарвозаси.
- Қабристон дарвозаси?! - Ҳайрон бўлди Юсуф.
- Гапимни бўлма! Сен излаётган “Чиқиш”га фақат қабристон орқали борилади. Бошқа ҳеч нима айтолмайман. Энди тез кетинглар! Бировга оғиз очманглар! Бозорга кирганлар орасида Чиқишни қидирганлар унақа кўп эмас. Буни унутма. Бир гап бўлса, мен сизларни танимайман!
Бу гапларни эшитиб Юсуф ва Зулайҳонинг бўлари бўлди: қаерга кириб қолишди ўзи! Капалаклари учиб апир-тапир қаҳвахонани тарк этишдию мўйсафид айтгандек кунчиқарга қараб йўрғалашди.
Аммо йўл юриш қийин кечди: бозор эмасми, одам ғуж-ғуж, биров у томонга, биров бу томонга ошиқади, дам елкалар туртишиб кетар, дам юзлар денг, дам оёқлар чалишар, дам эса фикрлар... Устига устак, турфа хил дўкон, уларнинг минглаб сотувчилари, сотувчиларнинг оғзидан чиқаётган милионлаб таклифларни айтмайсизми. Юсуф Зулайҳонинг қўлидан маҳкам тутиб олганча, ҳеч нимага қарамай, “Чиқиш”нинг хаёли билан йўл босар, бас, қиз ҳам шуни истарди. Инчунин, йигит ва қиз айни истак баҳрида ғарқ бўлишиб, гўё ягона вужуд ва ягона руҳга айланишганди. Бас, йўл ҳам тез арий бошлади.
Бир маҳал Юсуф ботинкасининг боғичи бўшалиб, юришга ҳалақит берди. “Ҳозир” деди-да йигит, Зулайҳонинг қўлини бир дамга бўшатиб, ўзи чўккалади. Боғични боғладию қаддини ростлаб ёнига қараган эди, на у ерда ва бошқа жойда Зулайҳо бор эди. Гўё осмону фалакка учиб ё ерга кириб кетгандек бир ҳол - ёридан ному нишон қолмаганди. Юсуф хавотирланиб, аланглаб атроф-жавонибга тез-тез кўз югуртирди. Жавдираган қорачиқларида нотаниш башаралар лип-лип этиб ўтди. “Кеп қолинг, оп қолинг!” дея бақиришар эди уларнинг бари. Юсуф дўконларга бирма-бир кириб чиқишдан ўзга илож топмади. Икки-учтасига кирди ҳам. Негадир кўнгли орқага тортди. Чунки ҳали замон улар олтин сотиладиган дўконлардан ўтиб келишганди. Уларнинг мўлтони сотувчилари Зулайҳога бир бошқача қарашганди. Ўша дўконларда ва уларнинг сотувчиларида бир сир бор-ов. Юсуф шошиб изига қайтди. Пештоқларига тилла суви юритилган дўконларга чопиб-чопиб кириб чиқа бошлади ва юраги сезганидек, севгилисини ўша дўконларнинг биридан топди. Қизнинг атрофини ўнга яқин олтин тужжорлари ўраб, бир-бирларига гал бермай ўз молини ўтказишга уриниб ётишарди. Зулайҳонинг бўйнида, икки қулоғию иккала билагида ва ҳамма бармоғида тилла тақинчоқлар, узуклар бор бўлиб, қизи тушмагурнинг хаёли ўшаларга банди эди. Юсуф уни шу кўйда кўриши билан томоғига бир нималар келиб тиқилди, лекин йиғлайдиган замон эмасди. Кўзёшларини, аламини, аччиғини ичига ютди. Ҳаракат қилиш керак эди шу тобда, ҳаракат! Акс ҳолда, Зулайҳонинг тужжорлар чангалидан ҳеч қачон қутқариб ололмаслигини, демакки, суйган ёри бозорда бир умр қолиб кетишини ич-ичдан ҳис қилди Юсуф. Шу ҳамона ўзини даврага урди, Зулайҳонинг танасига илинган нимаики тилла матоҳ бўлса, барини чиқариб отди-да, қизнинг қўлидан ушлаб кунчиқишни мўлжаллаб чопди.
- Нима қиляпсан, Юсуф? Қўлим оғриди, ахир! Қўйвор!
- Қўйвормайман!
- Кетмайман! Қоламан шу ерда! - Қичқирди қиз жон аччиғида.
- Нималар деяпсан! Овора бўлма, сени бу ерга ташлаб кетадиган ахмоқ йўқ! - Баттар судради Юсуф Зулайҳони.
- Сен билан кетмайман, деяпман! Эшитяпсанми, кетмайман! - Исён қилди қиз оёқларини тираб.
- Хафа бўлма, сенга қулоқ сололмайман! Олиб кетганим учун эса ҳали менга раҳмат айтасан! - Қизни тортқилашда давом этди йигит.
Зулайҳо тихирлиги сабабини ўзи ҳам билмаган ҳолда Юсуфга тобора кучлироқ қаршилик кўрсата бошлади. Шунда Юсуф Зулайҳонинг белидан шарт қучди-да азот кўтариб елкасига олди. Қиз йигитнинг боши узра типирчилади, лекин унинг дадил юриб кетишига монеълик қилолмади. Олтин дўконларидан узоқлашиб боришаркан, йўл заҳмати ичларига кириб ҳолдан тойишди. Шунда Зулайҳо оёқ тирашни бас қилиб, йигитнинг қатъиятига ихтиёрини топширди. Юсуф уни ерга туширди, қиз йигитнинг ёнида баравар одимлай кетди. Аммо ҳали-ҳамон тўрт тараф дўкон эди, атроф сотувчи ва олувчининг ҳайқириқларига тўла бўлиб, одам боласини фақат бозор ҳақида ўйлашга чорлар, чорлар ва яна чорларди.
- Яхшиям, бозордан аввалини кўрган инсонлармиз, - деди Юсуф узун сукутни бузиб.
- Қанийди бозордан кейинини ҳам кўрсак, - дея овоз чиқариб орзу қилди Зулайҳо.
Уларнинг чанқоғи чарчоғидан, чарчоғи чанқоғидан устун келди. Сарсор солиб қарашса, рўпараларида яна ҳалиги қаҳвахона турибди! Во, дариғ! Ахир, қаҳвахонадан чиқиб қанча йўл босишганди, энди ҳаммаси бекору бенаф бўлибди-да! Қандай қилиб? Ё барча йўллар емакхонага олиб борадими бозорда! Тавба-тавба!.. Ноилож лошларини ичкарига судрашди. Ўша мўйсафид турарди қаршиларида. Зулайҳо бориб боягина тарк этилган жойга оғир чўкди. Юсуф чой олгани тутинди. Мўйсафид миқ этмасдан чой дамлади, иккита пиёла билан чойнакни йигитнинг олдига тақ этказиб қўйди. Йигит пул тўлади. Фақат шундагина улар бир-бирлари билан кўз уриштириб олишди. Бу мулоқотдан Юсуф англадики, чол алдамаган, ҳаммасини, нимаики билса, борини яширмай айтган экан. У бундан ортиғига қодир эмас. Мўйсафид тушундики, йигит ва қиз ҳамма қатори навбатдаги қурбонлар – улар бир умрга бозорда қолиш(а)ди энди...
Ташналикларини андак босиб, қахвахонадан чиқишдию боз кунчиқар ёққа юзланишди. Қаршиларида яна ўша йўл. Ҳаммаси бошидан бошланганди. Ҳали замон тағин олтин дўконлари олдидан ўтамиз, дея юраги така-пука урди Юсуфнинг, шу ҳамона Зулайҳонинг қўлини маҳкам сиқди. Лекин олтин дўконлари ҳадеганда кўзга чалинавермасди. Юсуф тараддудланиб атрофга разм солди ва тилла буюмлар дўконлари ўрнида тамомила бошқа бино қад ростлаб турганлигини кўриб ҳайратланди. Ажабо! Ўша раста, ўша жой, лекин бино ўзга! Пештоқига “БОШҚАРМА” дея катта-катта ҳарфлар осиб қўйилганди унинг. Юсуф қизиқсиниб қараган эди, беихтиёр одими секинлаб қолди, Зулайҳо “Юр!” дегандек унинг енгидан тортди. Юсуф яна қаранди. Шу пайт сира кутилмаган воқеа рўй берди: “БОШҚАРМА”нинг салобатли дарвозасининг икки табақаси ланг очилди-да ичидан отилиб чиққан тўртта барзанги ҳе йўқ, бе йўқ Юсуфнинг икки оёғи ва икки қўлидан чангаллаб олганча ичкарига кўтариб кетишди. Зулайҳо ҳайҳайлаганча қолаберди. Ҳашамдор зиналардан юриб, икки табақали туюқ сирланган дарвозадан ичкари кирмоқчи бўлганди, эшикбонлар қизнинг йўлини тўсиб, “Мумкин эмас, кет бу ердан!” деган гапни битта ҳам сўз айтмай уқтиришди. Ноилож қолган қиз зинадан инди. Узоқроққа бориб, одамлар оёқлари остига хорғин чўқдию бирдан ҳўнграб йиғлаб юборди.
Бир маҳал сирли дарвоза такрор очилиб, ичкаридан бир гуруҳ башанг кийиниб олган одамлар чиқиб келишди. Қиз бошини кўтариб қаради ва уларнинг ўртасида турган севгилисига кўзи тушиб юзи ёришди, йиғидан тинди. Йигитнинг ташқи кўриниши – кийимлари, соч турмаги ниҳоятда ўзгариб кетганди. Афтидан, у шу ернинг, шу бозорнинг раҳбарига ўхшарди. Йўқ, у ўша эди. Атрофидаги одамларнинг қўл қовуштириб туриши ҳам шундан далолат эди, ахир! Фақат йигитнинг юзи ва кўзидангина унинг ўша... Юсуф эканлигини билиш мумкин эди.
- Бир пасда-я! Инсонни бир пиёла чой ичгулик фурсатда шунчалар ўзгартириб юбориш мумкин экан-да! - хаёлидан ўтди қизнинг ва беихтиёр оёққа қалқди. Йигит гуруҳи билан пиллапоядан тушиб келди ва ҳеч нима бўлмагандек ёрининг ёнидан ўтиб кета бошлади. Қиз бундай бепарволикка дош беролмай олдинга ташланди ва Юсуфнинг билагидан қаттиқ тутди:
- Юсуф!.. Юсуф!.. Сенга нима бўлди? Нима қилишди улар сени?! Нега бу кийимларни кийиб олдинг? Нега мени танимаяпсан?! Ахир, мен Зулайҳоман!..
- Юсуф бурилиб қизга ёвқараш билан қаради, лекин лом-мим демади, билагини секин, аммо қатъият билан тортиб олдию раста бўйлаб одим отди. Шошиб қолган шотирлари шуйтиб ортидан эргашди. Шунда Зулайҳо “Юсуф!” деганча яна унга талпинмоқчи бўлганди, ҳалиги барзангилар қизни Юсуфдан айириб олишди. Зулайҳо тушундики, ҳозир, шу тобда Юсуфни бу йўлдан қайтарса қайтарди, йўқса йўқ: уни абадий йўқотади!
- Юсуф!!! - Дея жонининг борича бақирди Зулайҳо. Юсуф илкис тўхтади ва яна боягидек қайрилиб қизга боқди. - Юсуф, деди Зулайҳо, - менга қара, менинг юзимга боқ! Ахир, сен юзимга боқиб оламни, коинотни тамошо қиламан, дердинг! Бу дунёга ҳам юзингни, фақат юзингни кўргани келдим деб айтардинг! Юзингни кўрмасам, ўлиб қоламан деб такрорлардинг! Ҳамма нарса, Яратганнинг борлиқ ҳикмати сенинг чеҳрангга ёзилган дейишни севардинг! Ойдек жамолинг хаста кўнглимнинг табиби деб пичирлардинг!.. Нега энди, нима учун унга, юзимга қарагинг келмай қолди? Нега ундан юз буряпсан? Қайга кетяпсан менинг юзимдан юз буриб, Юсуф, қайга!?.. - Зулайҳо аламнинг зўридан ҳолсизланиб чўккалаб қолди, елкалари унсиз йиғидан худди лаблари янглиғ дамба дам титраб учди.
Юсуф қизга яқин келди. Зулайҳо умидланиб бошини кўтарди, Юсуфга ёшли кўзларини тикди. Лекин... лекин Юсуф яна миқ этмади. Бу ҳам етмагандек шартта бурилиб шахдам қадамлар билан оломоннинг ичига кириб кета бошлади... Зулайҳоми? Оҳ, Зулайҳонинг бўлари бўлди. Нажот илинжида атрофга қаранганди, шундоқ ёнбошида темирчилик дўконига кўзи тушди. Дўконнинг олдида пештахта бўлиб, унга турфа хил ўткир тиғли ошхона анжомлари қатор қилиб териб қўйилганди. Зулайҳо бир ҳамла билан ўшалардан бирини тутди. Қуёш нурида пичоқнинг тиғи совуқ йилтиллаб кетди.
- Юсуф!!! - Жон ҳолатда қичқирди Зулайҳо.
Юсуф парво қилмай йўл юришда давом этди.

  • Юсуф, сен гўзал деган юзимдан воз кечаман, эшитяпсанми, воз кечаман! – дедию пичоқни боши узра кўтариб, кескин ҳаракат билан пастга тортди. Сўнг яна...

Ҳайҳот, Зулайҳонинг бу сўзлари Юсуфнинг қулоғига кириши ҳамон йигит тақа-тақ тўхтади. Тўхтадигина эмас, ортига қараб чопди. Бу дамда Зулайҳонинг икки юзидан шариллаб қон оқар, ўзи бўлса энди бўғзига тиғ тортилган қурбонлик қўзидек дир-дир титрарди.

  • Нима қилиб қўйдинг юзингни, Зулайҳо, нималар қилиб қўйдинг!? - Тиз чўкди қизнинг қаршисига йигит.

  • Сен қарамасанг, нега керак менга бу юз, а, Юсуф, нега керак?! - Кўзларидан ёш эмас, дур янглиғ изтироб оқди қизнинг.

Юсуф устидаги башанг кийимни ечиб ён томонга, барзангиларнинг оёқлари остига улоқтирди-да, Зулайҳони бағрига маҳкам босиб олди.
- Ёнингдаман! Энди ҳар доим ёнингда бўламан! Мени кечир, йўлдан озган – гумроҳ йўлдошингни кечир, севгилим! - Юсуф дастрўмолини олиб, Зулайҳонинг қон силқиб оқаётган юзига босди.
Бирпас ўтгач эса, йигит ва қиз бир-бирларига суянган кўйи ўрниларидан туришди. Тўпланган тамошоталаб халойиқ чекиниб йўл берди. Юсуф ва Зулайҳо бошларини кўтариб, рўбарўларида нақшинкор дарвозани кўришди. Бу, шубҳасиз, мўйсафид чойхоначи айтган ўша қабристон дарвозаси, уларни улкан бозор издиҳомидан эсон-омон чиқиб кетишини таъминлайдиган яккаю ягона нажот туйнуги эди. Юсуфнинг кўзлари кулиб Зулайҳога қаради, Зулайҳонинг юзи ёришди. Шунчаларки, эндигина ҳандалакдек тилимланган яноқлари яна аввалги ҳолига қайтгандек туюлди Юсуфга.
- Яхшиям сен борсан, Зулайҳо! Йўқса, мен бозорда юрган, унда бир умр қолиб кетган, кетаётган анави миллион-милион одамларнинг бирига айланардим... – қизнинг кифтидан қучиб ўзига қаратди йигит.
- Яхшиям сен борсанки, мен ҳам бозорда қолиб кетмадим, Юсуф!
- Яхшиям, сен борсан! - шивирлашди улар бир бирларининг кўзларига термилиб.
Юсуф Зулайҳонинг қўлидан маҳкам тутди ва улар елкалари елкаларига теккан кўйи дарвоза томон аста, аммо ишонч билан қадам ташлашди.


Download 30,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish