2. Узоқ тропосферали тарқалиш
УТТ ни механизми, бу трапосферани диэлектрик сингдирувчанлигининг кучсиз ножинсликларидаги радио тўлқинларини сочилиш натижасидир. Механизм хусусиятлари қуйидагилар, УТТ ни фақат радио алоқа тизимлари учун қўлланилади. Трапосфера линиялари радиорелели принцип бўйича қурилади, лекин тўғридан-тўғри кўринишли РРЛ дан фарқли трапосфера радиорелели линияларида (ТРРЛ) қабул қилиш пунктлари доим чуқур соя зонасида жойлаштирилади. Қўшни РРС лар орасидаги интерваллар узунлиги ҳар хил холатларда 150...1000 км ни ташкил қилади. Ҳозирги пайитга келиб бутун дунёдаги ТРРЛ тармоғининг узунлиги таҳминан 100 000 км ни ташкил қилади. Оддий тўғридан-тўғри кўринишли интервалли РРЛ га нисбатан ТРРЛ ни асосан бориш қийин бўлган чўл, шимол ва тоғли ҳудудларда қўлланилади, у ерда уларни қурилиши ва эксплуатация қилиниши қулайдир.
Трапосфера линияларида қабул чуқур умумий ва селектив тинчланишлар билан кузатилади. Оҳирги ҳодиса сигнални бузилиши ва ахборот бузилмайдиган узатиш полосасаини чегараланганликлари сабаб бўлади. ТРРЛ асоан телефония ва телеграф хабарларини узатиш учун қўлланилади. «Олдинга» сочилиш жараёнида сигнални анчагина кучсизланиш ва чуқур тинчланишлар мавжудлиги натижасида ТРРЛ ни фақат узатиш ва қабул қилиш ускунасини юқори энергетик кўрсатгичлари бўлгандагина ишлаши мумкин. Бу линияларда бир неча юз ваттдан 50 кВт ларгача қувватли узатгичлар, кам шовқинли параметри кучайтиргичли қабул қилгичлар, 50...55 дБ кучайтириш коэффициентига эга бўлган 40 х 40 м ўлчамли антенналар, фазо ва частота бўйича иккиланган ва тўртланган силжитишли қабул ва бошқалар қўлланилади.
УТТ линиялар хусусиятлари, радиолиния узунлиги ошиши билан сигнал сатҳини тез кичиклашиши ҳисобланади, бу икки сабаб билан тушунтирилади. Сочувчи ножинсликлар энг катта интенсивлиги тропосферани пастки қатламларида кузатилади, шу сабабли УТТ линияларидаинтервал узунлигидан қатъий назар нурланиш ва қабул горизонтга нисбатан тахминан нол бурчак остидаолиб борилади. Турли узунликдаги радиолинияларни кўриб чиқамиз: АВ1 ва АВ2 узунликдаги радиолинияларда антеннани йўналтириш диаграммаси Ер сиртига жипслаштирилган (21.7-расм).
Антеннани кучайтиришининг йўқотишлари ∆G УТТ линияларида катта кучайтириш коэффициентли G антенналар қўлланилиши радио алоқа тенгламасидаги келиб чиқадиган қабул қилинаётган Р2 қувватда ютуқ бермаслигида кўринади. Кучайтириш коэффициентини қиймати қанча юқори бўлса, шунчалик қувват ортиғи қолади. Бу ҳодиса икки сабаби бор. Биринчиси, антеннани кучайтириш коэффициентини ошириш учун, унинг ўлчами катталаштирилади, натижада антенна юзаси қисмларида қабул қилинаётган майдонни тузилишида нокогорентлик кўпаяди, яъни атеннанинг йўналтириш диаграммасининг максимуми йўналишидан келаётган тўлқинлар билан антенна юзаси қисмларини уйғотиш синфазлиги бузилади, ўз навбатида кучайтириш коэффициентини камайишига олиб келади. Иккинчиси, йўналтириш диаграммасини торайтириш сочилиш ҳажмини қисқаришига олиб келади, яъни қабул қилинаётган майдон сатҳи камаяди.
Кучайтириш йўқотишлари ∆G ўлчашларда узатиш ва қабул қилиш антенналари учун йиғинди катталик сифатида аниқланади.
Кучсизланиш кўпайтмасининг ойлик медиан қиймати (VОМ) сферик тўлқин ҳисобига тропосфера ножинсликларидан радио тўлқинларни сочилишидаги майдон ўртача (медиан) кучсизланишини оддий кучсизланишга қўшимча сифатида ҳисобга олинади. Ўлчашлар VОМ ТРРЛ интервалини узунлиги, частота, фасл, иқлим шароитларга боғлиқ. Мутадил иқлимга қиш ойларига тўғри келадиган 0,1...4 ГГц частота диапазони учун VОМ ни масофага боғлиқлик эгри чизиқлари келтирилган. Расмдан УТТ линияларида эркин фазодаги сигнал кучсизланишига қўшимча 70...100 дБ ни ташкил қилади, бу олдин айтилган майдонни масофа ўсиши билан камайиши тахминни тасдиқлайди. Майдонни ўртача сатҳини тўлқин частотасигабоғлиқлиги нисбатан кучсиздир.
Кучсизланиш кўпайтмасини оний қийматларини статистик тақсимланиши, УТТ линияларида кўп нурли флуктуациялар натижасида пайдо бўлувчи тез ва секин тинчланишларни ҳисобга олиб ўртача сатҳ VОМ га нисбатан ҳисобланади.
Эгри чизиқлар сигналлар ичидан энг каттасини автоматик танлаш тизими учун тўғри келади. Ҳар бир эгри чизиқни учун параметри секин тинчланишлар тақсимланишини тавсифлайдигин стандарт оғиш σм қиймати ҳисобланади. Т(∆V) қиймат фоиз вақт ичида тинчланиш чуқурлиги ордината ўкида қўрсатилган ∆V катталигига тенг ёки кичиклигини аниқлайди. Алоқа узилиши фоиз вақт оралиғини қанчалик кичик қилишга уринса, шунчалик катта энергетик заҳирани таъминлаш керак. Иккиланган ва тўртланган қабул қилиш учун эгри чизиқларни солиштирилганда, тўртланган қабул қилиш қўлланилганда камроқ энергетик заҳира керк бўлади. Бу алоқа барқарорлигини кўтариш самарали ўсуллигини кўрсатада.
Силжитиш каналларида сигнал флуктуациясини қониқарли ечилиши учун ∆f / f = (2...5) × 10-3 га тенг нисбий ўртача частота силжитишига эга бўлиш етарлидир. Антенналарни трассага кўндаланг йўналиш бўйича силжитиш
(100...150)λ дан кичик бўлмаслиги керак, баландлик бўйича силжитилганда эса (30...50)λ дан кичик бўлмаслиги керак. Тропосферали Радиорелели линияларда кўпинча иккита қабул қилиш антенна билан фазода силжитилган ва частота бўйича иккита узатгичли тўртланган қабул қилиш қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |