ЎТТИЗ ИККИНЧИ БОБ
Америкадаги оилавий синдикатлар бошлиқла-
рининг энг қудратлиси мавқеини мустаҳкам
эгаллаш ва ниҳоят оиласининг ғалабасини шу
билан якунлаш учун Майкл Корлеонега бир йил
мобайнида нозик дипломатик абжирлик кўр-
сатишга тўғри келди. Ўн икки ойни у Лонг-Бич
шаҳри яқинидаги штаб-квартираси ва Лас-Ве-
гасдаги янги уйи оралиғида ўтказди. Йил тугаши-
га яқин қолганда Нью-Йоркдаги ҳамма ишларни
бир йўла тугаллашга ва мол-мулкини сотишга
қарор қилди. У иш билан банд бўлган пайтлар-
да Кей юкларни жойлаштириш ва жўнатиш би-
лан шуғулланиш учун уйдагиларни охирги марта
Лонг-Бичга олиб келди. Кўчиш билан боғлиқ бўл-
ган майда-чуйда ишлар тўлиб-тошиб ётарди.
Корлеонелар оиласининг устунлиги мустаҳкам
бўлиб қолгандан кейин Клеменца ундан оиласи
билан ажралиб чиқди. Рокко Лампоне сароregime
лавозимида қолди. Альберт Нери оила томонидан
назорат қилинадиган ҳамма меҳмонхона-қимор-
хоналарда хавфсизлик хизматини бошқарадиган
бўлди. Хейген ҳам Майкл бошчилик қилаётган
ғарбий синдикатда ишлай бошлади.
Вақт эски жароҳатларни даволади. Конни
Корлеоне акаси билан ярашиб олди – орадан бир
ҳафта ўтмасдан у акасининг олдига бош эгиб
келди ва жаҳл устида анча-мунча бемаъни гап-
ларни айтгани учун узр сўради. Орадан бир йил
ўтмасдан иккинчи марта эрга тегди.
Кей Адамс-Корлеоне католиклар мазҳабига
ўтиб, эрининг қариндош-уруғларини беҳад хур-
536
санд қилди. Ўзи ҳам кутмаган ҳолда у Невада-
да яшашга кўникиб кетди. Бу жойларнинг тўқ
қизил тош қояларини, дараларини жазирама
саҳроларини, кўлларини, тўсатдан пайдо бўлади-
ган салқин шаббодаларини, ҳатто иссиғини ҳам
севиб қолди. Ўғиллари пониларни
11
миниб олиб,
сайр қилишарди, уйда шахсий соқчилар эмас, од-
дий хизматкор аёллар хизмат қилишарди. Майкл
ҳам бу ерда беташвишроқ яшай бошлади. Қури-
лиш компаниясининг соҳиби сифатида корчалон-
лик клублари ва жамоатчилик комитетларига аъзо
бўлиб кирганди. Гарчи ўзи очиқ-ойдин аралашма-
са ҳам маҳаллий сиёсатда юз бераётган воқеалар-
га катта қизиқиш билан қарарди. Турмуш яхши
эди. Нью-Йоркдан бутунлай кўчиб кетишганидан
ва Лас-Вегас улар доимий яшайдиган жой бўлиб
қолишидан Кей беҳад хурсанд эди. Бемор узоқ ёт-
гандан кейин касалхонадан чиқишни қанчалик
сабрсизлик билан кутса, Кей ҳам янги жойга кўчиб
кетишни шу қадар сабрсизлик билан кутарди.
Бугун охирги кун. Кей Адамс-Корлеоне эрта
тонгда уйғонди. Ташқарида уйлардаги мебеллар
юкланадиган автофургонлар моторларни гурил-
латиб турганлиги эшитилиб турарди. Кечқурунга
бориб оиланинг ҳамма аъзолари, шу жумладан,
дон Корлеоненинг беваси ҳам, Лас-Вегасга учиб
кетишади.
Кей ваннадан чиққанда Майкл ёстиққа суя-
ниб ётиб, сигарета чекарди.
– Бу қанақаси, черковга жуда серқатнов бў-
либ қолдинг. Бозор кунлари борсанг, майли,
эътирозим йўқ, лекин ҳар куни эрталаб боришга
бало борми? Ё қайнонангдан орқада қолмоқчи
эмасмисан?
Кей каравотнинг чеккасига ўтириб, пайпоғи-
ни кийди.
11
Пони – кичик пастак от
537
– Католикларнинг бу мазҳабга янги кирганларга
қандай муносабатда бўлишини ўзинг яхши била-
сан-ку! Бу борада улардан талабчанроқ одам йўқ.
Майкл унга кинояли жилмайиш билан қараб
қўйди.
– Бу қанақаси бўлди, садоқатли католик, бола-
ларни ўз ҳолига ташлаб қўйибсан, улар черков-
дан қочиб юришипти?
Кей ҳушёр тортди. Майклнинг қарашидан у
ўзини йўқотиб қўйди. Бундай қарашга у ўзича
«донча қараш» деб ном қўйиб олганди.
– Улгуришади, – деди у. – Янги уйга кўчиб бор-
ганимиздан кейин астойдил киришаман.
У кўчага чиқди. Шарқ томонда ёз қуёши улкан
алвон коптокдай кўтарила бошлаган, ҳаво анча
исиб қолган эди. Кей машинаси турган дарвоза
томон юрди. У ерда беваларга хос бошдан-оёқ
қора кийим кийган она Корлеоне Кейни кутиб
турарди. Ҳар бир кунни эрталабки ибодатга бир-
га боришдан бошлаш қайнона-келин учун одат
бўлиб қолганди.
Кичкинагина черков эрта тонгда ғариб ва ха-
роба бўлиб кўринарди. Витраж-ойналар ичкари-
га иссиқ ўтказмасди: ичкарида салқинда улар
ором оладилар. Кей қайнонасини оқ тош ётқи-
зилган зинапоядан кўтарилишига ёрдам берди,
уни олдинга ўтказиб юборди. Кейин ўзи салқин
ярим қоронғилик бағрига кирди. Авлиё-анбиё-
лар олдида, бутдаги Христ олдида ёқиб қўйилган
шамларнинг тиллари мажолсиз милтиллаб ёниб
турарди.
Фақат шу ерда, черков шифтларининг ғи-
ра-шира қоронғилиги остида у эри яшаётган
бош қа сирли оламга, бундан бир йил олдин
Майкл эр-хотиннинг бир-бирига бўлган ишонч
ва муҳаб батидан атайин уни алдаш, синглиси-
538
нинг эрини у ўлдирмаганлигига Кейни ишонти-
риш учун фойдаланган машъум ўша оқшомга
хаёлан қайта оларди.
Конни билан юз берган можаронинг эртаси
куни эрталаб у болаларни олиб ҳеч кимга ҳеч
нарса демасдан, бундан кейин қандай яшаши
тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмасдан Нью-Гемпшир-
га, отасиникига жўнаб кетворди. Майкл дарров
ҳамма нарсани тушунди. Биринчи куни унга
қўнғироқ қилди, кейин тинч қўйди. Орадан бир
ҳафта ўтди. Ана шундагина Адамслар уйи олди-
да Нью-Йорк шаҳри номерига эга бўлган лиму-
зин келиб тўхтади. Том Хейген келган эди.
Ўша оқшомда унинг Том Хейген билан бирга
ўтказган соатлари узоққа чўзилди. Бу Кей ҳаёти-
даги энг даҳшатли соатлар эди. Иккаласи Кей-
нинг қадрдон шаҳарчаси четидаги ўрмонга сайр
қилиб боришди. Хейген уни аяб ўтирмади.
– Майкл сени бу ерга мени дўқ-пўписа қилиб
қўрқитгани жўнатдими? – сўради у енгилтаклик
билан. – Тўғрисини айтсам, машинадан автомат
кўтарган «йигитлар» тушишини кутгандим.
У биринчи марта Хейгеннинг жаҳли чиққани-
ни кўрди.
– Болаларча бемаънилик бу, – деди Хейген кес-
кин қилиб. – Шу ҳам гап бўлдими. Уялмаганинг-
ни қара.
– Бўпти, билмабман, кечир.
Улар тинч, яшил йўлакка чиқишди. Хейген му-
лойимлик билан сўради:
– Нега қочиб кетдинг?
– Чунки Майкл мени алдади, – деди у. – Чун-
ки у Коннининг ўғлини конфирмация қилишда
Чўқинтирган ота бўлишга розилик бериб, мени
аҳмоқ қилди. У менга сотқинлик қилди. Мен ун-
539
дақа одамни сева олмайман. Мен бундай яшай
олмайман. Ундай одам болаларимнинг отаси бў-
лишини хоҳламайман.
– Нималар деяпсан, тушунолмаяпман, – деди
Хейген.
Кейнинг жаҳли чиқиб кетди.
– У синглисининг эрини ўлдирди, деяпман!
Буни тушунасанми? – бир дақиқа унинг нафаси
ичига тушиб кетди. – Мени эса алдади.
Кейин улар узоқ жим юришди. Ниҳоят Хейген
гап бошлади.
– Ҳақиқатан шундай бўлганми ёки йўқми,
буни сен билмайсан, билолмайсан ҳам. Энди кел,
бир дақиқа ҳақиқатан ҳам шундай бўлган, деб
тасаввур қилайлик. Лекин яхшилаб уқиб ол, та-
саввур қилайлик, деяпман, шундай бўлган дема-
япман. Агар мен бундай хатти-ҳаракатни маълум
даражада оқлайдиган, тўғрироғи, оқлашим мум-
кин бўлган далиллар келтирсам, нима дейсан?..
Кей унга нафратланиб қаради.
– Биринчи марта сени оқловчи вазифасида
кўряпман. Бу сенга ярашмас экан, Том.
Хейген кулимсиради.
– Бунинг аҳамияти йўқ. Сен ҳар ҳолда қулоқ
сол. Агар ўшанда Карло Коннини шунчаки кал-
такламасдан, илгаридан белгилаб қўйилган ре-
жага биноан, Соннини яшириниб ётган жойидан
чиқишга мажбур қилиш ниятида калтаклаган
бўлса-чи? Агар Соннини ўлдиришга ёрдамла-
шиш учун Карлони сотиб олишган бўлишса-чи?
Унда қандай бўлади?
Кей жавоб бермади. Хейген давом этди.
– Агар ўта кўнгилчан одам бўлган дон ўз қи-
зининг эрини ўлдириб, ўғли учун қасос олишга
журъат этолмаган бўлса-чи? Агар, ниҳоят у нои-
лож қолиб, Майклни ўзининг ўринбосари қилиб
540
тайинлаган, ҳамма айбни ўз зиммасига олиб,
Майкл у қилолмаган ишнинг уддасидан чиқиши-
га ишонган бўлса-чи?
– Лекин бу ишларнинг ҳаммаси қолиб кет-
ди-ку? – Кейнинг кўзлари ёшланди. – Қанча вақт-
лар ўтиб кетди. Нега Карлони кечириш мумкин
эмас? Нега бўлиб ўтган воқеаларни кавлаштир-
масдан яшаш мумкин эмас?
Кей Хейгенни сўқмоқ орқали кузги мажнунтол
новдалари осилиб турган ариқ бўйига олиб чиқ-
ди. Хейген қалин майсалар устига чўкиб ўтирар-
кан, нафасини ростлаб деди:
– Сен айтган нарсаларни шу ерда, шу оламда
қилиш мумкин эди.
– Майкл мен унга теккан пайтдаги одам эмас,
– деди Кей.
Хейген жилмайди.
– Агар ўша пайтдаги одам бўлганида ҳозир
гўрда ётган бўларди. Сен эса бугун бева бўлиб
ўтирардинг. Бошқа ҳеч қанақа гап бўлмасди.
Бирдан Кейнинг жаҳли чиқди.
– Бу нима деган гап, тушунтириброқ гапир-
санг-чи! Ҳаётингда бирор марта одам тушунади-
ган қилиб гапира оласанми? Биламан, Майкл га-
пира олмайди, лекин сен-чи? Ахир сен сицилия-
лик эмассан-ку, Том! Аёл киши билан очиқ-ойдин
гаплаша оласанми, уни ўзинг билан тенг билиб,
муомала қила оласанми?
Яна орага узоқ жимлик чўкди. Хейген бош
чайқади.
– Сен Майкл ҳақида нотўғри фикрдасан. Мени
алдади деб аччиқланяпсан. Ахир унинг ишлари
ҳақида ҳеч қачон сўраб-суриштирмайсан, деб
сени огоҳлантирганди-ку! Коннининг ўғлини
конфирмация қилишганда Чўқинтирган ота бўл-
ганди, деб аччиқланяпсан. Ахир бунга уни сен
541
мажбур қилгандинг-ку! Шу аснода эса мантиқ
юзасидан, худди ана шундай йўл тутиш керак
эди. Бу душманни чалғитиш учун танланган энг
тўғри йўл эди. – Хейген Кейга хўмрайган ҳолда
кулиб қаради. – Хўш, қалай, мамнунмисан? Ту-
шунадиган қилиб гапиряпманми? – Кей бошини
қуйи солиб жим турарди. – Яхши, яна ҳам тушу-
нарлироқ қилиб гапираман. Дон вафот этгандан
кейин Майклни гумдон қилишмоқчи бўлишди.
Ким сотқинлик қилганини биласанми? Тессио.
Демак, Тессиони ўлдириш керак эди, Карлони
ўлдириш керак эди. Чунки сотқинликни кечириб
бўлмайди. Айтайлик, Майкл кечириши мумкин
эди, бироқ одамлар ўзларини ўзлари кечириш-
майди, уларнинг ҳар бири хавфли бўлиб қолар-
ди. Майкл Тессиога қаттиқ суяниб қолган эди. У
синглисини яхши кўради. Лекин агар у Тессио
ва Карлони тирик қолдирганда сенинг, болала-
рингнинг, ўз оиласининг, менинг ва оиламнинг
тақдирига нисбатан бепарволик қилган бўлар-
ди. Тессио ва Карло биз учун ҳар доим, ҳар куни
хавфли бўлиб қолишарди.
Кей унинг гапларини юзини кўз ёшлари ювган
ҳолда тингларди.
– Майкл сени шу гапларни менга айтиш учун
жўнатдими?
Хейген унга таажжубланиб қаради.
– Э, йўқ. У агар болаларга яхши қарасанг,
хоҳлаган нарсангга эришишинг, хоҳлаган ишинг-
ни қилишинг мумкинлигини сенга айтиб қўйи-
шимни тайинлади.
Кей Хейгеннинг елкасига қўлини қўйди.
– Демак, сен айтган гапларни айтишни тайин-
ламаган?
Хейген бор ҳақиқатни охиригача айтсамми,
айтмасамми, деб ўзидан ўзи сўрагандай иккила-
ниб туриб қолди.
542
– Сен бари бир ҳеч нарсани тушунмабсан, –
деди у. – Агар сенга айтиб берган нарсаларимни
Майкл эшитиб қолса, мени тамом бўлди деявер.
– У яна жимиб қолди. – Дунёда у қўл теккизишга
ҳадди сиғмайдиган фақат уч одам бор – улар сен
ва болаларинг.
Сўнгги йўқдай туюлган беш дақиқа ҳам ўтди.
Кейин Кей ўтирган жойидан турди ва улар
аста-секин орқага қайтишди. Уйга деярли етиб
қолишганда Кей сўради:
– Кечки овқатдан кейин машинангда мени бо-
лаларим билан Нью-Йоркка етказиб қўя олмай-
санми?
– Мен шунинг учун келганман-да бу ерга, –
деди Хейген.
Орадан бир ҳафта ўтгач, Кей руҳоний олдига
бориб, католик мазҳабига ўтмоқчи эканлигини
айтди.
Тавба-тазарру қилишга даъват этиб, ибодат-
хона пештоқида қўнғироқ садолари янгради.
Кей ўзи, болалари ҳақидаги ҳар қандай ёмон
ўй-фикр ларни, ҳамма нафрат ва адоватни,
ҳамма саволларни ўзидан қувлади. Астойдил
ва эзгу орзу-ният билан эътиқод қилиб, нидо-
си худога етиб боришига ишониб покланаркан,
худди кечагидек, ҳар кунгидек, Майкл Корлео-
ненинг жон-танини омон сақлашни илтижо қи-
либ, дуо ўқиди.
Do'stlaringiz bilan baham: |