ЕТТИНЧИ БОБ
Дон Корлеонега ўқ узилган кун арафасида
кечқурун унинг энг кучли, энг садоқатли ва энг
қўрқинчли мухлисларидан бири душман билан
юзма-юз чиқишга тайёрланаётганди. Бу Люка
Брази эди. Бир неча ой муқаддам Люка Брази
Солоццо одамлари билан алоқа ўрнатди. Дон
Корлеоненинг шахсан ўзи шу ҳақда буйруқ бер-
ганди. Таттальяларга қарашли тунги клублардан
154
бирини канда қилмайдиган бўлиб қолган Люка
у ерда дўндиқ аёллардан бири билан танишиб
қолди. У билан бирга ётаркан, Корлеонелар ои-
ласида қадрлашмаётгани, суриб чиқаришмоқ-
чи бўлишаётгани ҳақида гап учириб қўйди. Бир
ҳафтадан кейин тунги клубнинг эгаси Бруно
Татталья Люка билан гаплашиб қолди. Бруно
Таттальянинг кенжа ўғли бўлиб, маълум бўлиши-
ча, оиланинг энг сердаромад машғулоти бўлган
фоҳишабозликка алоқаси йўқ экан. Шунга қара-
масдан Нью-Йоркдаги сон-саноқсиз фоҳишалар
Брунонинг тунги клубидаги машҳур «мактаб»да
сабоқ олишганди.
Биринчи учрашув самарали бўлди – Татталья
Люкага назоратчи-зўпидин ўрнини тавсия қил-
ди. Бир ойга яқин унинг атрофида гирдикапалак
бўлишди. Люка Брази эҳтирослардан довдираб
қолган, ёши қайтган содда одам ролини ўйнади.
Бруно Татталья эса рақибининг яхши ходимини
оғдириб олишга уриниб юрган корчалон қиёфа-
сига кирди. Суҳбатлардан бирида Люка ўзини ён
босаётгандай қилиб кўрсатди.
– Фақат битта шартим бор, – деди у. – Ҳеч қа-
чон Чўқинтирган отага қарши бормайман. Мен
дон Корлеонени ҳурмат қиламан. Иш юзасидан
менга эмас, ўзининг пуштикамаридан бўлган
фарзандларига кўпроқ ишонишини табиий ҳол,
деб тушунаман.
Бруно Татталья ёш эди, шунинг учун ҳам Люка
Брази, дон Корлеоне, ҳатто ўзининг отаси каби
эски тартиб тарафдорларини назар-писанд қил-
мас, ортиқча иззат-икромни эса ниқобга ўралган
менсимаслик деб ўйларди.
Ҳозир у:
– Менинг отам ҳозир сиздан Корлеонега қар-
ши боришни кутаётгани йўқ. Бунинг аслида
155
нима кераги бор? Ҳозир ҳамма тинч-тотув яшаш
тарафдори, эски замонлар ўтди. Агар сизга иш
керак бўлса, мен отамга айтай. Сизга ўхшаган
одамлар бизга доим керак. Хизматингиз оғир,
кўнгилдагидай иш олиб бориш учун жиддий
одамлар керак бўлади. Ўйлаб кўринг, агар рози
бўлсангиз, айтарсиз, – деди.
Люка елка қисди.
– Аслида ҳозирги ишим ҳам ёмон эмас.
Шундан сўнг хайрлашишди.
Люка Брази хатти-ҳаракатининг моҳияти Тат-
тальяда гўё наркотиклар билан савдо қилишдек
серфойда ишдан хабардордек, бу ишда мустақил
иштирок этиш нияти бордек таассурот қолдириш-
дан иборат эди. Агар иши ўнгидан келиб, бу ния-
ти амалга ошиб қолса, эҳтимол у Солоццонинг ре-
жаларини, хусусан, Турк дон Корлеонени таъқиб
этиш-этмаслиги тўғрисидаги режаларини билиб
олиш бахтига муяссар бўларди. Орадан икки ой
ўтди. Дон Корлеоне худди шу руҳда давом этти-
ришни, чизиқдан чиқмасликни топширди.
Дон Корлеонега суиқасд қилинган кун арафа-
сида Люка тунги клубга кирди. Бруно Татталья
дарров унинг ёнига келиб ўтирди.
– Танишларимдан бири сиз билан гаплашмоқ-
чи, – деди у.
– Бошлаб кел, – деди Люка. – Сенинг танишинг
бўлса гаплашаверамиз.
– Йўқ, – деди Бруно. – У гувоҳларсиз, ёлғиз гап-
лашмоқчи.
– Ким у? – сўради Люка.
– Шунчаки таниш, – чайналди Бруно Татталья.
– Сизга баъзи бир нарсаларни таклиф қилмоқчи.
Балки бугун кечроқ гаплашарсизлар?
– Майли, – розилик берди Люка. – Қачон, қа-
ерда?
156
Татталья овозини пасайтирди.
– Клуб эрталаб соат тўртда ёпилади. Хоҳласан-
гиз зални тозалаб бўлишгунча шу ерда гаплашиб
олишингиз ҳам мумкин.
Менинг қачон ётиб, қачон туришимни ҳам
билишаркан, ўйлади Люка. У ҳеч қачон тонг от-
масдан ухламасди. Шунинг учун ҳам учрашувни
шу вақтга белгилашяпти.
– Бўлди-бўлди, – деди у. – Соат тўртда кираман.
У клубдан чиқиб, такси ушлади-да, учинчи
авен юга, уйига жўнади.
Шундай қилиб маккор тулки инидан думини
чиқармоқчи. Агар суҳбат кўнгилдагидай ўтиб,
Солоццо режаларини очиб ташласа, бу дон Кор-
леонега яхшигина рождество совғаси бўлади.
Люка хонасига кириб, каравот тагидаги сан-
диқчани тортиб чиқарди-да, уни очиб оғир кам-
зул-совут олди. Ечиниб, ички жун кийими усти-
дан совутни, унинг устидан кўйлак ва пиджаги-
ни кийди. Донга қўнғироқ қилиб, янгиликни ай-
тайми, деб ҳам ўйлади. Лекин дон Корлеоне ҳеч
қачон бундай пайтларда телефонда гаплашмас-
лигини яхши биларди. Топшириқ шахсан Люка-
нинг ўзига берилганди. Хейген ҳам, Сонни ҳам
ҳеч нарса билмасди. Демак, топшириқни сир
сақлаш дон учун ўта муҳим.
Люка ҳар доим ёнида қурол олиб юрарди.
Унинг қурол олиб юришга гувоҳномаси бор эди.
Бу гувоҳнома жуда катта пул эвазига қўлга кири-
тилганди. Унга ўн минг доллар тўланганди. Лекин
тинтув пайтида қўлга тушиб қолса, бу гувоҳно-
ма Люкани қамоққа тушишдан сақлаб қоларди.
Корлеонелар салтанатидаги жуда кўп нарсалар
Люка каби хуфяларнинг фаолиятига боғлиқ эди.
Бироқ бугун агар Солоццони саранжом қилиш
имконияти туғилиб қолгудек бўлса, бундай имко-
157
ниятдан фойдаланиш учун кимга тегишли экан-
лигини аниқлаш қийин бўлган автомат олишни
лозим топди. Лекин фойдаси ва зарарига хизмат
қиладиган ҳамма нарсаларни таққослаб кўриб,
бугун фақат Таттальялар таклифини эшитаман
ва бу ҳақда Чўқинтирган отага – дон Корлеонега
ахборот бераман, деган фикрга келди.
Тун аллақачон ярмидан ўтганди. Люка клуб то-
мон борарди. Йўлда ҳеч ерда ичмади. Қирқ сакки-
зинчи кўчадаги ўзи яхши кўрадиган мўъжазгина
италян ресторани Патсида бемалол ўтириб овқат-
ланди. Кейин шошилмасдан клуб томон борди.
Эшик оғаси йўқ, кийимхонадаги хотин ҳам кет-
ганди. Уни Бруно Татталья кутиб олди ва залнинг
ичкарисидаги бўшаб қолган бар олдига бошлаб
борди. Ўнг томонда зал бўйлаб столчалар сочи-
либ ётар, ўртада худди қимматбаҳо тошга ўхшаб,
мумланган яшил паркет тўшалган рақс майдонча-
си ялтилларди. Нарида ғира-шира қоронғиликда
оркестр супачалари кўзга ташланар, нозик оёқча
учидаги микрофон худди гулга ўхшаб кўринарди.
Люка барга яқин жойга ўтирди. Татталья тў-
сиқ ортига ўтди. Люка ичкиликни рад этди ва
сигарета туташтирди. Турк кўринмасди, балки
унинг ўрнига бошқа биров келар. Шу пайт Люка-
нинг кўзи залнинг ғира-шира ичкарисида пайдо
бўлган Солоццога тушди.
Солоццо унинг қўлини сиқиб, ёнига ўтирди.
Татталья уларнинг олдига стакан келтириб қўйди.
Солоццо ишора билан миннатдорчилик билдирди.
– Менинг кимлигимни биласизми? – сўради
Солоццо, Люка бош силкиб, ваҳимали кулиб қўй-
ди. Чўчитиб юборилган ваҳший ҳайвон инидан
чиққанди. Қўланса ҳид келиб турган Турк ниқо-
бидаги сицилиялик бу иблисни саранжом қилса,
беҳад зўр иш бўларди-да!
158
– Сиздан нимани илтимос қилишимни ҳам би-
ласизми? – гап бошлади Солоццо.
Люка бош ирғади.
– Биз жиддий иш бошлаяпмиз, – деди Солоц-
цо. – Бу ишнинг тепасида турганлар миллионлаб
пул ишлаб олишлари мумкин. Биринчи партиядан
сизга эллик минг ваъда қиламан. Мен наркотиклар
ҳақида гапиряпман. Келажак наркотиклар билан
савдо қилувчиларнинг қўлида бўлади.
– Нега бу ҳақда мен билан суҳбатлашяпсиз?
– деди Люка. – Бу гапларни донга етказишимни
истайсизми?
Солоццо пешанасини тириштирди.
– Дон билан гаплашиб кўрдим, у бу ишга қўл
уришни хоҳламаяпти. Майли, ўзимиз ҳам удда-
лаймиз. Бироқ соқчилик учун бақувват одам ке-
рак. Эшитишимча, Корлеонелар хонадонидаги
турмушингиз ночорроқмиш. Агар ҳақиқатан ҳам
шундай бўлса хўжайинни алмаштириш керак.
Люка елка қисди.
– Агар шартлари менга тўғри келса...
Дастлабки дақиқаларданоқ Солоццо уни
диққат билан кузатди – мана энди бир қарорга
келди шекилли.
– Икки кун муҳлат бераман. Ўйлаб кўринг.
Кейин бу суҳбатга қайтамиз, – деди у.
Солоццо хайрлашиб қўлини узатди, бироқ
Люка атайин кўрмаганга олиб, сигарета олиш
учун чўнтагига қўл солди. Бруно Таттальянинг
қўлида зажигалка пайдо бўлди. Уни ёндириб
Люкага тутди. Шу пайт зажигалкани тушириб
юборди-ди, Люканинг ўнг қўли тирсагидан худ-
ци омбир билан қисгандай маҳкам ушлади.
Люка тез ҳаракат қилиб, ўтирғичдан сирғалиб
тушди-да, қўлини тортиб олди. Солоццо унинг
иккинчи тирсагидан ушлади. Ҳатто шунда ҳам
159
Люка уларнинг қўлидан чиқиб олиши мумкин
эди. У Солоццо ва Брунонинг иккаласидан ҳам
кучлироқ эди. Лекин орқадаги қоронғиликдан
кўзга кўринмас қўллар унинг бўйнига ингичка
ипак чилвир солишди. Чилвир тортилди – Люка-
нинг нафаси бўғилди. Юзларига қип-қизил қон
тепиб чиқди, қўллари шалвираб осилиб қолди.
Қотил қурбонининг ҳаракатини такрорлаб,
тиззалаб ўтирди-да, чилвирни тобора қаттиқроқ
торта бошлади. Чилвир Люканинг семиз томоғи
орасида кўринмай қолди. Люканинг косачаси-
дан чиқиб кетган кўзлари худди шу ишларга та-
ажжубланиб қараб турганга ўхшарди. Ана шу
ҳайратланишгина ундаги одамга ўхшашликни
сақлаб қолганди, холос. У ўлган эди.
– Уни тополмасликлари керак, – деди Солоццо.
– Вақти-соати келгунга қадар топа олмаслик лари
жуда муҳим.
У товонлари учида оҳиста ўгирилди-да, сал
олдинроқ чиқиб келган қоронғилик қўйнига син-
гиб, кўздан ғойиб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |