УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/35
Sana25.02.2022
Hajmi2,75 Mb.
#259039
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Ch ota

ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
Майкл Корлеоне ҳамма нарсани майда-чуйда-
ларигача кўзда тутган, ипидан-игнасигача ҳи-
соблаб чиққан, ҳамма эҳтиёткорлик чоралари-
ни кўрган эди. Тайёргарлик ишларини бир йил 
мобайнида тўла тугаллашга умид боғлаган эди. 
Лекин тақдир Майкл орзу қилган бир йилни унга 
раво кўрмади. Мутлақо кўзда тутилмаган бир ва-
зиятда омад ундан юз ўгирди. Бошқа биров эмас, 
Чўқинтирган отанинг ўзи, қудратли доннинг ўзи 
Майкл Корлеонега панд бериб қўйди.
Эрталаб қуёш чарақлаб турарди. Хотинлар 
черковга кетишганди. Дон Вито Корлеоне жома-
корлари – эски жигарранг иштони, ранги ўчган 
кўк кўйлаги ва ипак тасмаси эзилган қорамтир 
шляпасини кийиб томорқасига чиқди. Кейинги 
йилларда дон ортиқча семириб кетганди, ҳамма-
га соғлигининг ташвишида помидор етиштириш 
билан шуғулланяпман дерди. Лекин бунинг тўғри 
эмаслигини ҳамма ҳам билавермасди.
Тўғриси шу эдики, у эрталаб туриб, эгатлар-
даги помидор кўчатларни парвариш қилишни 
яхши кўрарди, меваларини кўриб севинарди. 
Бу экинлар унга Сицилияни, отасининг ўлими-
дан илгариги, ҳали ваҳима ва ғам-алам нима-
лигини билмаган бокира болалигини эсга солар-
ди. Ловия нинг учини оппоқ гуллар безаган, кўк 
пиёзнинг найзадай учлари ер бетини бир те-
кис қоплаганди. Сабзавот учун ишлатиладиган 
ўғит – мол гўнгидан тайёрланган шарбат суви 
тўла бочка томорқанинг бир четида қоровулдай 
қаққайиб турарди. Дон ўз қўли билан тахтадан 
ясаган сўкичакларга бўй чўзган помидор кўчат-
лари йўғон оқ чилвир билан боғлаб қўйилганди.


498
Дон шошиларди. Қуёш найзага келиб, помидор-
нинг япроғини худди қоғоз сингари куйдира бош-
лагунга қадар экинни суғориб бўлиши керак эди.
У мўлжалланган вақтида улгурди. Қуёш беаёв 
куйдира бошлади. Дон «бўлди, бугунга етар» деб 
хаёлан ўзини кўндирди. Уч-тўрт жойга суянчиқ 
қозиқ қоқиш қолган эди. Дон яна энгашди. Шу 
охирги эгатнинг бошига чиқса, тугатади.
Тўсатдан қуёш думалаб кетиб, худди доннинг 
боши устида муаллақ осилиб қолгандай бўлди. 
Ҳавода тилла чивинлар пайдо бўлди. Доннинг кў-
зига невараси – Майклнинг катта ўғли кўринди, 
у эгат бўйлаб дон тиззалаб ўтириб қолган жой-
га югуриб кела бошлади. Бирдан кўзни оладиган 
сариқ аланга болани тўсиб қолди. Аммо донни 
лақиллатиб бўлмасди, унинг бошидан кўп иш ўт-
ганди. Сариқ аланга пардаси ортида яшириниб 
олган ажал сакрашга тайёр бўлиб турарди. Дон 
қўли билан болани нари сурди. Яна бир дақиқа-
дан сўнг кеч қолган бўларди. Унинг кўксига би-
ров босқон билан ургандай бўлди. Дон юзтубан 
йиқилди.
Майкл Корлеоне ва соқчилардан бир неча 
киши етиб келганда, дон тупроқ чангаллаб, юзту-
бан бўлиб ётарди. Уни кўтариб тош тўшалган 
ҳовличадаги салқин жойга олиб боришди. Майкл 
отасининг қўлларидан ушлаб, унинг ёнида тизза-
лаб ўтирди, бошқалар врач ва «Тез ёрдам» чақи-
ришга югуришди.
Дон ўғлини яна бир марта кўриш учун зўрға 
кўзини очди. Кучли инфарктдан унинг қуёшда 
куйган қип-қизил юзи кўкариб кетганди. Дон 
ҳаётининг сўнгги дақиқалари етиб келганди. У 
эгатлардаги экинларнинг хушбўй ҳидидан тў йиб 
нафас олди. Сариқ аланга пардаси кўзларини 
силаб ўтгандай бўлди.


499
– Ҳаёт шунақаям гўзалки, – аста пичирлади у.
Тақдир уни аёллар кўз ёшини кўришдан халос 
қилди. У аёллар черковдан қайтишидан, врач ва 
«Тез ёрдам» машинаси етиб келишидан олдин, 
атрофини эркаклар ўраб олганда, суюкли ўғли-
нинг қўлларини маҳкам чангаллаб жон берди.
Донни шоҳона ҳурмат-эҳтиром билан дафн 
этдилар. Беш оилавий синдикатнинг ҳамма-
си – Тессио ва Клеменцалар оиласи ҳақида га-
пирмаса ҳам бўлади – дафн маросимида дон ва 
caporegimeлари билан қатнашдилар. Майклнинг 
маслаҳатига кўнмасдан Жонни Фонтейн ҳам кел-
ди. Газеталар бу ҳақда дарҳол бутун мамлакатга 
жар солдилар.
Видолашув маросими эски урф-одат бўйи-
ча марҳумнинг уйида ўтди. Тобут олдига кел-
ган ҳар бир одам буюк дон қиёфасидан салобат 
ва улуғворликни олиб кетишга ҳатто ўлим ҳам 
ожизлик қилганлигини ҳис этарди. Буни эшит-
ган Америго Бонасеранинг ғурурдан, касбининг 
қудратидан кўкраги тоғдай кўтарилди. Ажал бу 
қиёфада қандай қўрқинч излар қолдирганлиги 
бир унгагина маълум эди.
Дафн маросимига доннинг ҳамма қадрдон 
дўстлари, яқин кишилари келишди. Назорин хо-
тини билан, унинг қизи эри ва болалари билан 
келди. Лас-Вегасдан Люси Манчини ва Фредди, 
Том Хейген оиласи билан учиб келди. Сан-Фран-
циско ва Лос-Анжелесдан, Бостон ва Кливленд-
дан донлар келишди. Уйларнинг ичи ҳам, таши 
ҳам анвойи гуллардан ясалган гулчамбарлар би-
лан тўлиб кетди.
Дарвоза орқасида газетачилар, суратчилар у 
ёқдан бу ёққа югуриб юришар, сал нарироқда 
эса пикап
9
устида кинокамера билан ФБР айғоқ-
9
Пикап – юк автомобилининг бир тури


500
чилари бу тарихий воқеани тасмага туширишга 
шошилишарди. Гоҳи-гоҳида газетачилардан би-
ронтаси тўсиқдан ўтишга уриниб кўрар, лекин 
шу дақиқада унинг олдида соқчи пайдо бўлар, 
таклифномасини кўрсатишни талаб қиларди. 
Бошқалар эса дарвозадан ташқарига чиққан-
ларни гапга солишга уринишар, лекин уларнинг 
тошдай қотган юзини, оғзига талқон солиб ол-
ганлигини кўриб, орқага қайтишарди.
Майкл Корлеоне Кей, Том Хейген ва Фредди 
билан анча вақтгача бурчакдаги хонада бирга 
бўлди. Бу хонага унга ҳамдардлик билдириш ис-
тагида келганларни навбати билан киритишар-
ди. Майкл ҳар бир одамни, ҳатто унга мурожаат 
қилар экан, «Чўқинтирган ота» ёки «дон Майкл» 
деб гап бошлаганларни ҳам ғоят ҳурмат-эҳтиром 
билан қабул қилди. Бу гаплардан норози бўлиб, 
лабларини буриштирганини фақат Кейгина сез-
ди, холос.
Бир оздан кейин улар сафига Клеменца ва 
Тессио қўшилди. Майкл ўзи уларга ичимлик қу-
йиб узатди. Иш ҳақида гаплашишди. Майкл парк 
зонасидаги участкани ҳамма уйлар билан бирга 
қурилиш фирмаси жуда катта пулга сотиб ола-
ётганлигини айтди. Доннинг ўлими Корлеонелар 
империясининг Ғарбга кўчишини тезлаштири-
шини ҳамма тушунарди.
Қабристонга йўл олиш, улуғ донни дафн этиш 
пайти яқинлашди. Майкл Кейнинг қўлтиғидан 
ушлаб, у билан бирга бир вақтлар Чўқинтирган 
отанинг меҳр-муҳаббатидан баҳраманд бўлган 
сон-саноқсиз одамлар тўпланган ҳовлига чиқ-
ди. У ер бу ерда доннинг душманлари ҳам кўзга 
ташланиб қоларди – улар ҳам донни сўнгги йўлга 
кузатгани келишганди.


501
Майкл мамнун бўлиб, жилмайиб кузатарди бу 
манзарани. Унинг тасаввурида бу манзаранинг 
ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди. У бошқа нарсани 
ўйларди. «Ҳаёт шунақаям гўзалки» деган сўзлар-
ни айтиб ўлсанг, бошқа ҳамма нарсанинг аҳа-
мияти қолмаскан. Одамларда отаси каби ишонч 
қозона олса, қолган бошқа ҳамма нарса эъти-
борсиз бўлиб қоларкан. У отасининг изидан бо-
ради. Болалари, оиласи ҳақида, улар яшаши ло-
зим бўлган дунё ҳақида ғамхўрлик қилишни ўз 
зиммасига олади. Лекин унинг фарзандлари ҳо-
зиргидек дунёда яшамайдилар. У фарзандлари-
нинг бошқача тартибдаги, бошқача миқёсдаги 
ҳамжамиятга, инсоний оилага қўшилиб кетиши 
тўғрисида ғамхўрлик қилади. Уларнинг қудратли 
ва эҳтиёткор отаси эса ҳар эҳтимолга қарши бу 
оилани ҳам ҳушёр бўлиб кузатиб туради.
Эртаси куни эрталаб Корлеонелар оиласининг 
ҳамма катталари паркдаги қароргоҳга тўплан-
дилар. Тушга яқин доннинг бўшаб қолган уйига 
киришди. Уларни Майкл Корлеоне қабул қилди.
Бирин-кетин икки caporegime – Клеменца ва 
Тессио, оғир-вазмин, ишбилармон Рокко Лампо-
не, ўта ювош, ўз ўрнини биладиган Карло Рицци, 
юз берган жиддий вазият туфайли ҳозирча юри-
дик вазифаларидан четлашишга мажбур бўл-
ган Том Хейген бурчакдаги хонага тўпланишди. 
Янги дон ортидан соядек эргашиб юрган Альберт 
Нери гоҳ Майклга зажигалка тутар, гоҳ унинг 
стаканига ичкилик қуярди.
Тўғри мулоҳаза юритилса, доннинг ўлими 
оила учун фожиа эди. Бу ўлим туфайли оила 
куч-ғайратининг ярмини ва Барзини-Татталья 
иттифоқи билан бўлган музокаралардаги ҳамма 
устунликларни бой берганди. Тўпланганларнинг 


502
ҳар бири буни яхши биларди ва ҳамма Майкл-
нинг оғзини пойлаб турарди. Улар учун Майкл 
ҳозирча янги дон эмасди, ҳали бу лавозимга ҳам, 
бу унвонга ҳам эришолмаганди. Агар дон Кор-
леоне узоқроқ яшаганда эҳтимол ўғлини ўрнига 
қолдириб кетган бўларди. Ҳозир эса бу лавозим 
ҳам, унвон ҳам ўртада талашга ўхшарди.
Нери ҳаммага қадаҳ тутиб чиққунча Майкл 
кутиб турди. Кейин секин сўз бошлади:
– Мен ҳаммангизга ҳозирги ҳолатингизни 
яхши тушунишимни айтиб қўймоқчиман. Сиз-
лар ҳаммангиз отамни ҳурмат қилганлигингизни 
биламан, бироқ ҳаммани энди у ва унинг яқин-
лари нима бўлади, деган ўй-фикр ташвишлан-
тирмоқда. Кўпчилигингиз ўзингизга бошимизга 
тушган бу кулфатлар истиқболимизга, мен сиз-
ларга берган ваъдаларга қандай таъсир қилар-
кин, деган саволни бергансиз, деб ўйлайман. Бу 
саволга жавоб шундай – ҳеч қанақа ўзгариш бўл-
майди. Ҳаммаси аввалгидай қолади.
Клеменца катта паҳмоқ бошини кўтарди:
– Барзини ва Таттальялар энди устимизга ёпи-
рилишади, Майк. Биз ё ўзимизни ҳимоя қили-
шимиз керак, ёки таслим бўлганлигимизни тан 
олишимиз керак.
Клеменца Майклни дон деб аташ тугул ҳатто 
исмини тўла айтишни ҳам лозим топмагани тўп-
ланганларнинг эътиборидан четда қолмади.
– Кутамиз, нима бўлишини кўрамиз, – жавоб 
берди Майкл. – Майли, аввал улар сулҳ тўғриси-
даги музокара шартларини бузиб кўришсин.
Тессионинг мулойим овози эшитилди:
– Майк, улар шартномани аллақачон бузиш-
ди. Бугун эрталаб Бруклинда икки букмекерлик 
дўкони очишди. Буни полиция бўлими учун дахл-


503
сизлар рўйхатини тузадиган капитандан эшит-
дим. Шундай кетаверса, икки ойдан ке йин Брук-
линда мен шляпамни иладиган жой ҳам қолмайди.
Майкл унга ўйчан қаради:
– Бунга жавобан бирор чора кўрдингми?
Тессио кичкинагина калласини чайқаш билан 
жавоб берди.
– Йўқ, аҳволни мураккаблаштиришни хоҳла-
мадим.
– Тўғри қилибсан, – деди Майкл. – Ҳозирча ти-
шингни тишингга қўйиб кутиб туравер. Бу гап 
бошқаларга ҳам тегишли. Ҳозирча бардош бериб 
туринглар. Иғвогарликларга учманглар. Менга 
у ёқ бу ёғимга қараб олишимга, ҳар биримизга 
кўпроқ фойдаси тегадиган йўлни аниқлаб олиш-
га бир неча ҳафта муҳлат беринглар. Шундан 
кейин яна тўпланамиз ва узил-кесил бир қарорга 
келамиз.
Майкл тўпланганларнинг юзида пайдо бўлган 
ҳайратланишга эътибор бермай ишора қилди ва 
Альберт Нери ҳаммани хушмуомалалик билан ку-
затиб қўйди.
– Том, сен бир дақиқага қол, – деди Майкл.
Хейген дарвоза томонга қараб турган дера-
за олдига келди. Нери соқчилар олдидан са-
роregimeлар ва Рокко Лампонени кузатиб ўтаёт-
гани кўриниб турарди. У Майкл томон қайрилди.
– Ҳамма сиёсий алоқаларимиз жойидами? 
Майкл афсусланиб бош чайқади.
– Ҳаммаси эмас. Яна тўрт ой вақт бўлганда 
эди... Дон билан худди шу масала устида шуғулла-
наётгандик. Тўғри, судьяларнинг ҳаммаси жойи-
да, ишни ўшалардан бошлагандик. Конгрессдаги 
сўзи ўтадиган обрў-эътиборли одамлардан баъзи 
бирлари ҳам биз томонда. Бу ердаги, Нью-Йорк-


504
даги партия бошчилари ҳам албатта биз томон-
да – улар билан тил топишиш осон бўлди. Кор-
леонелар оиласи тасаввур қилинганидан қудрат-
лироқ экан, лекин мен бу оилани мағлуб қилиб 
бўлмайдиган қўрғонга айлантиришга улгураман, 
деб умид қилгандим. – У Хейгенга қараб кулиб 
қўйди. – Сен ҳаммасининг ҳисоб-китобини қилиб 
улгурган бўлсанг керак деб ўйлайман.
Хейген бош ирғади.
– Бу қийин эмасди. Фақат бир нарсани тушу-
нолмагандим – мени майдондан четлатиш сенга 
нима учун керак бўлиб қолди. Лекин ифодали 
қилиб айтганда, бошимдан сицилияча қалпоқни 
олиб қўйиб, калламни ишлатиб кўриб, охири бу-
нинг сабабини ҳам тушундим.
Майкл кулди.
– Чол шундай бўлишини олдиндан айтганди. 
Лекин сенга яна бунақа имконият беролмайман. 
Сен менга шу ерда, ҳеч бўлмаганда яқин ҳафта-
ларда кераксан. Вегасга қўнғироқ қилиб, хоти-
нингни огоҳлантириб қўй. Унга фақат бир неча 
ҳафтага қолишингни айт.
Хейген ўйланиб қолди.
– Сенингча, душманларинг қайси томондан 
ҳужум бошлашади?
Майкл оғир хўрсинди.
– Дон буни аниқ баён қилиб берган. Улар ичи-
миздаги одамлардан биронтаси орқали зарба 
уришади. Барзини мени имкони борича ҳар қан-
дай шак-шубҳадан холи бўлган бирор одам орқа-
ли гумдон қилишга уринади.
Хейген кулиб унга қаради.
– Менга ўхшаган одам орқали демоқчисан-да, а?
Майкл ҳам унга кулиб жавоб берди:
– Сен ирландияликсан, улар сенга ишониш-
майди.


505
– Агар бу томонини суриштирадиган бўлсанг, 
ярим немисман. Умуман олганда эса америка-
ликман.
– Улар учун бу сен ирландияликсан деган гап, 
– деди Майкл. – Сенга ишонишмайди. Нерига 
ҳам ишонишмайди, чунки у полицияда хизмат 
қилган. Бундан ташқари сизлар оиламизга ўта 
яқин кишиларсизлар, улар бунчаликка боришга 
журъат этишолмайди. Рокко Лампоне эса унча-
лик яқин эмас. Йўқ, улар қўлга оладиган одам 
ё Клеменца бўлади, ё Тессио. Ёки Карло Рицци 
бўлади.
Хейген секин:
– Менинг фикримча Карло, – деди.
– Кўрамиз, – деди Майкл. – Кимлиги тездаёқ 
маълум бўлади.
Сотқиннинг кимлиги эртасига эрталаб, Хейген 
Майкл билан нонушта қилиб ўтирганда маълум 
бўлди. Майкл жиринглаётган телефон гўшагини 
олиш учун хонасига кириб кетди.
– Мана, ҳаммаси маълум бўлди, – деди емак-
хонага қайтиб кираркан. – Роса бир ҳафтадан 
кейин мен доннинг ўлимидан кейин тузиладиган 
янги сулҳ шартномаси шартларини муҳокама 
қилиш учун Барзини билан учрашаман. – У ку-
либ қўйди.
– Ким қўнғироқ қилди, воситачи қилиб кимни 
танлашибди? – сўради Хейген.
Корлеонелар оиласининг алоқа боғлашга воси-
тачилик қиладиган аъзоси сотқин эканлигини 
иккаласи ҳам биларди.
Майкл унга ғамгин кулиб қаради.
– Тессио, – деди у.
Улар жим ўтиришиб нонушта қилишди. Хей-
ген қаҳвасини ичиб тугатаркан, бош чайқади.


506
– Мен сотқин Карло деб ишонгандим. Ҳеч 
бўлмаганда Клеменца деб ўйлагандим. Тессио 
сотқинлик қилишини мутлақо хаёлимга келтир-
магандим. Энг ишончли одам эди.
– У энг ақлли ҳам эди, – деди Майкл. – Тессио 
энг тўғри йўлни танлаган. Мени Барзинига ушлаб 
бериб, Корлеонелар оиласига меросхўрлик қи-
лишни ўйлаган. Мен билан қолса уни мажақлаб 
ташлашади деб ўйлаган. Чунки, унинг фикрича, 
мен душманларга бас келолмайман.
Хейген бир оз жим туриб, хоҳламайгина сўради:
– Унинг ҳисоб-китоблари қай даражада тўғри?
Майкл елка қисди.
– Четдан қараган ҳар бир одам ишимиз расво 
эканлигига ишонади. Лекин сиёсат оламидаги 
алоқалар ва обрў-эътибор ўнлаб regimeдан қуд-
ратлироқ эканлигини ҳамма ҳам тушуна олмай-
ди – буни фақат отам тушунарди. Гарчи ўзимдан 
бошқа ҳеч кимга маълум бўлмаса-да, мен ҳозир 
асосан ана шундай кучга эгаман, деб ўйлайман. 
– У Хейгенга қараб мамнун кулиб қўйди. – Ҳечқи-
си йўқ, ҳали улар мени дон деб аташга мажбур 
бўлишади... Лекин Тессио кўнгилни ғаш қилиб 
қўйди.
– Барзини билан учрашишга розилик бер-
дингми?
– Бўлмасам-чи. Бир ҳафтадан кейин Бруклин-
да Тессио тегарасида, менга пашша ҳам озор 
беролмайдиган жойда учрашадиган бўлдик. – У 
яна кулди.
– Ўша кунгача эҳтиётроқ бўлишинг керак, – 
деди Хейген.
Биринчи марта Майкл Хейгенга совуқ қаради.
– Бундақа маслаҳатлар учун менга consigliori 
керак бўлмайди, – деди у.


507
Барзинилар оиласи билан бўладиган сулҳ му-
зокараларига қадар қолган бир ҳафта мобай-
нида Майкл эҳтиёткорлик қанақа бўлишини 
Хейгенга кўрсатиб қўйди. У бирор марта мулки 
тегарасидан ташқарига чиқмади, бирон марта 
бирон одамни шахсий соқчисиз қабул қилмади. 
Агар бирмунча афсуслантирадиган бир иш бўл-
маганда, ҳаммаси кўнгилдагидай кетаётганди. 
Католик черкови урф-одатларига кўра Конни ва 
Карлонинг катта ўғлини конфирмация
10
қилиш 
керак бўлиб қолди. Кей Майклдан бу маросимда 
Чўқинтирган ота бўлиб беришни илтимос қилди. 
Майкл рад этди.
– Ҳар доим ҳам сендан илтимос қилавермай-
ман-ку, – деди Кей. – Илтимос, мен учун йўқ 
дема. Конни ҳам, Карло ҳам сен Чўқинтирган ота 
бўлиб беришингни жуда-жуда орзу қилишяпти. 
Илтимос, Майкл.
Кей унинг қаттиқ туриб илтимос қилаётган-
лиги Майклнинг жаҳлини чиқараётганлигини 
кўриб турарди.
У Майклнинг яна рад этишини кутганди. Ле-
кин Майкл уни ҳайратда қолдириб:
– Майли, хўп, – деди. – Лекин мен уйдан чиқи-
шим мумкин эмас. Уларга айт, конфирмацияни 
шу ерда ўтказишсин. Ҳамма харажатларни мен 
зиммамга оламан. Агар черков бошлиқлари хар-
хаша қиладиган бўлишса, улар билан Хейген гап-
лашади.
Мана, Барзинилар оиласи билан учрашувга 
бир кун қолганда, Майкл Корлеоне Карло ва Кон-
ни Риццилар ўғлининг конфирмация қилиш ма-
росимида Чўқинтирган ота сифатида иштирок 
этди. У болага олтин тасмали қимматбаҳо қўл соа-
10
Конфирмация – болаларни ёки бошқа диндаги киши-
ларни черков аҳли қаторига қўшиш маросими.


508
ти совға қилди. Кейин бу воқеа Карлонинг уйида 
нишонланди. Унга сароregimeлар, Хейген, Лам-
поне, парк зонасида истиқомат қилувчиларнинг 
ҳаммаси, албатта, доннинг беваси ҳам таклиф 
этилди. Беҳад хурсанд бўлган Конни маросим 
бошидан охиригача акаси билан келинойи сини 
тинимсиз ўпиб, қучоқларди. Ҳатто Карло Рицци 
ҳам таъсирланиб кўнгли эриб, Майклнинг қўли-
ни сиқар, ҳар бир қулай вазиятдан фойдаланиб, 
эскича урф-одатга кўра уни Чўқинтирган ота 
деб атарди. Конни тўлқинланиб кетиб Кейнинг 
қулоғига пичирлади:
– Менимча энди Карло Майкл билан дўстлашиб 
кетса керак. Бундай маросимлар доим одамлар-
ни яқинлаштиради.
– Қандай ажойиб иш бўларди, – деди Кей қа-
йинсинглисининг тирсагидан ушлаб.


509

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish