УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/35
Sana25.02.2022
Hajmi2,75 Mb.
#259039
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
Ch ota

ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ БОБ
Меҳмонхонанинг шинам хонаси деразасидан 
бу жойларга хос бўлмаган инсон қўли билан яра-
тилган чиройли манзара: танасини тўқ сариқ 
тусда ёниб турган лампочкалар шодаси ўраган 
пальмалар, икки катта ҳовузнинг кўм-кўк сатҳи, 
саҳро устида жилваланиб турган йирик-йирик 
юлдузлар кўзга ташланарди. Лас-Вегас охири 
уфққа туташиб кетган тепаликлар ва тош қоя-
ларга бориб тақаладиган чегарада неон чироқла-
ри нурларига чулғаниб ётарди. Жонни Фонтейн 
қўлини олди ва сержило жигарранг дераза пар-
даси оғир қатлари ёзилиб ёйилиб тушди. У дера-
за ёнидан нари кетди.
Нино Валенти қўлида виски тўла стакан би-
лан кушеткада ёнбошлаб ётиб, қиморхонадаги 
одамлар қарта ўйнайдиган тақасимон стол-
ни йиғиштиришаётганини, юмшоқ стулларни 
ташқарига олиб чиқишаётганини томоша қи-
ларди.
– Жонни, у ёққа қара, – деди у зўрға тили ай-
ланиб. – Мен билан шерик бўлиб, анави лаънати-
ларга қарши ўйнамасдан бекор қилдинг, афсус. 
Омадим чопганини кўрдингми?
Жонни кушетка қаршисида турган ўтирғичга 
ўтирди.
– Биласан-ку, мен қимор ўйнамайман. Ўзинг 
қалайсан, тузукмисан?
– Зўрман, – Нино кинояли кулимсиради. – Ярим 
кечага бориб қизлар кела бошлашади, овқатла-
намиз. Тасаввур қила оласанми, беш бўлак ютиб 
олдим.
– Ҳа, тўғри, – деди Жонни. – Қизиқ, сендан 
кейин буларнинг ҳаммаси кимга қоларкин?
Нино бир сипқоришда стаканни бўшатди.


459
– Сен, Жонни, тунд, фосиқ одамсан, битта 
яхши томонинг шуки, ажойиб йигитсан. Кўнгил-
хушлик қилишни ҳам ўрганиб қўйсанг ёмон бўл-
майди.
Нино Валенти икки соатдан бери қимор ўйна-
ётганди. Бу энди таъсирини кўрсата бошлади. У 
жунжика бошлади. Унинг одатини яхши билган 
қиморхонадаги икки йигит ушлаб қолмаганда, 
гурсиллаб йиқилган бўларди. Уни қўшни хонага 
олиб чиқишди. Учинчи йигит стол олдида қолди.
– Бунақа ҳол тез-тез бўлиб турадими? – сўради 
Жонни.
Йигит елка қисди.
– Бугун одатдагидан эртароқ ўйиндан чиқди.
– Дарҳол врач топинглар, – буюрди Жонни 
Фонтейн, – керак бўлса қиморхонани остин-ус-
тин қилиб ташланг, лекин врач топиб келинг.
Ўн беш дақиқалардан кейин хонага Жул Сегал 
кириб келди. У ҳамон врачга хос салобатга эга 
бўлмаганлиги Жоннига ёқмади. Дўхтирлар кўта-
риб юрадиган қора жомадончаси унинг қўлида 
ғайритабиий бир нарсага ўхшарди. Жул Нино ёт-
ган хонага кирди.
– Нима бўпти унга? – сўради Жонни.
Жул тез, чаққон ҳаракатлар билан Нинони 
текшириб чиқди – юрак уришини эшитди, томи-
рини ушлаб кўрди, қон босимини ўлчади. Кейин 
жомадончасидан шириц олди, Нинонинг била-
гига эҳтиёткорлик билан игна санчди. Унинг до-
кадай оппоқ юзига жон кириб, ёноқлари қизара 
бошлади.
– Арзимаган нарса, – жавоб берди Жул. – Бу 
ерда биринчи марта йиқилиб тушганда уни ка-
салхонага юборгандим. У ерда яхшилаб текши-
риб кўришганди. Диабет. Енгил шакли – до-
ри-дармон қилса, парҳез тутса, юз йил яшаса 


460
бўлади. Дўстингиз эса бунга мутлақо риоя қилма-
япти. Устига-устак, тинимсиз ичяпти. Жигари де-
ярли ишдан чиққан, навбат мияга келяпти. Ҳозир 
нима бўлганлигига келсак, бу енгил беҳушлик ҳола-
ти. Маслаҳатим шуки, касалхонага ётқизиш керак. 
Руҳий беморлар касалхонасига. – У девор ёнидаги 
бар олдига келиб, ўзига ичкилик қуйди.
– Жиннихонага? Сиз, нима, бизни масха-
ра қил япсизми? – деди Жонни. Шу пайт эшик 
тақиллаб қолди.
У бориб очди. Остонада Люси Манчини турарди. 
– Жонни! – Манчини уни ўпди. – Беҳад хурсанд-
ман.
– Ҳа, анчадан бери кўришмадик. – Люси анча 
тўлишган, қадди-қомати келишган, дид билан 
кийинишни ўрганиб олган, сочини чиройли қи-
либ олдирган, аввалги Манчинига мутлақо ўхша-
масди. Жонни унга шуларни айтмоқчи эди, шу 
пайт каравотдан:
– Йигитлар, қиттак-қиттак қилмаймизми? – 
деган овоз эшитилди.
Нино каравот устидаги кўрпада ўтирарди. 
Таажжубланадиган жойи шундаки, энди у туп-
па-тузук бўлиб қолганди. У бармоқларини қисир-
латди.
– Нега қараб турибсан, Жонни? Ҳали вақт 
эрта. Томоғим тақиллаб кетяпти. Афсус, столни 
олиб кетиб қолишди-да!
Жул стакандаги ичкиликдан катта бир ҳўплади.
– Сизга ичиш мумкин эмас. Дўхтир рухсат 
бермайди.
Нино қошларини чимирди.
– Тупурдим ўша дўхтирларига. Қани қуй, Жон-
ни, бўлмаса ўзим тураман.
Жонни елка қисиб, бар томон юрди. Жул бе-
парволик билан:


461
– Мен мумкин эмас, дедим, – деди.
Жонни қўлида стакан билан каравот олдида 
тўхтади.
– Бир стакан ичса ўлиб қолмас, ахир?
– Йўқ, бир стакан ичса, ўлмайди, – деди у хо-
тиржамлик билан. Нино стаканни қўлига олиб 
бир кўтаришда бўшатди. Жонни унга кулиб қа-
раб қўйди. Дўхтир рухсат бермасмиш, шу ҳам 
гап бўлди-ю. Тошини терсин. Шу пайт Нинонинг 
нафаси ичига тушиб, юзлари кўкариб кетди. 
Сувдан чиқариб ташланган балиқдай оғзи билан 
ютоқиб нафас ола бошлади. Қадди икки букилиб, 
кўзлари косачасидан чиқиб кетай деб қолди. Жул 
орқадан келиб, бир қўли билан уни суяди-да, ик-
кинчи қўли билан нақ бўйнининг ёнига, елкаси-
га игна санчди. Нино Жулнинг қўлида шалвираб, 
жим бўлиб қолди. Бир дақиқадан кейин ёстиққа 
сирғалиб тушди-да, ухлаб қолди.
Жонни, Люси ва Жул аста қўшни хонага 
чиқишди. Қаҳва ичиладиган столга келиб ўти-
ришди.
– Бир қултум виски шунақа таъсир кўрсати-
шини билганмидингиз? – сўради Жонни.
Жул елка қисди.
– Умуман шундай бўлишини кутса бўларди.
– Жин урсин, нега унда мени огоҳлантириб 
қўймадингиз?
– Сизни огоҳлантирдим.
– Бунақа огоҳлантиришмайди, – деди со-
вуққонлик билан Фонтейн.
Жул пинагини бузмай жилмайди.
– Хўш, қандай қилиб огоҳлантиришади? Гол-
ливуддаги врачларга ўхшаб огоҳлантиришади-
ми? Бунақа шифокорлар қаёқдан пайдо бўли-
шаркин, ҳайронман. Уларнинг ё қиладиган бош-
қа иши йўқ, ё ҳеч балога ақли етмайди. Наҳотки, 


462
Нинонинг аҳволини тушунишмаса, билишма-
са? Бир кун яшайдими, ҳисоб, деб унга ҳар 
хил нарсаларни беришаверади. Яшайдими, 
ўладими – уларга бари бир. Менда эса, ўзингиз 
кўрдингиз, кичкина бир қизиқиш бор. Тўғри, 
кечириб бўлмайдиган қизиқиш. Одамларнинг 
ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қиламан. Сиз 
Нинога бир қултум виски беришингизга қар-
шилик қилмадим. Чунки Нино билан ҳар куни, 
ҳар соатда юз бериши мумкин бўлган воқеа-
ни сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлдим. – Жул ол-
динга энгашиб, ўша бепарво овоз билан давом 
этди. – Дўстингиздан деярли умид йўқ. Буни 
тушунасизми? Тўғри, мен уни жиннихонага 
ётқизиш керак дедим. Чунки мажбурий тарзда 
даволанмаса, тартибга қатъий риоя қилмаса, 
тамом деяверинг. Сиз ё дўстингизни руҳий бе-
морлар касалхонасига ётқизасиз ва ҳаётини 
сақлаб қоласиз ёки бўлмаса у билан видолаша-
веришингиз мумкин.
Жул ўрнидан турди. Жонни Фонтейн уни одат-
даги совуққонлик тарк этганини кўриб, мамнун 
бўлди.
– Бу гапларни ҳозиргига ўхшаш вазиятда би-
ринчи марта айтяпти, деб ўйлайсизми? Бу гап-
ларни одамларга ҳар куни айтаман. «Кўп овқат 
еманг – ўласиз, кўп чекманг, кўп ичманг, кўп 
ишламанг – ўласиз» дейман. Ҳеч ким қулоқ сол-
майди. Биласизми, нега? Чунки мен «эртага» деб 
қўшиб қўяман. Шунақа, сизга ишонч билан ай-
тишим мумкинки, Нинонинг эртага ўлиши эҳти-
молдан узоқ эмас. Қанча-қанча маслаҳат бердим, 
биттасига ҳам риоя қилмади, ҳаммасини беэъти-
бор қолдиришди.
– Мен беэътибор қолдирганим йўқ, – деди 
Жонни. – Ўйлаб кўряпман. – Уларнинг жим бўлиб 


463
қолганидан фойдаланган Люси суҳбатни бошқа 
мавзуга бурди.
– Жонни, сен Вегасда нима қилиб юрибсан? 
Дам оляпсанми ёки бирор иш билан келдингми?
Жонни бош чайқади.
– Нима учундир Майкл Корлеонега керак бў-
либ қолибман. Мени кўрмоқчи эмиш. Том Хейген 
иккаласи бугун учиб келишади. Том сен билан 
ҳам учрашишларини айтди. Нима гаплигидан 
хабаринг йўқми?
– Эртага кечқурун ҳаммамиз, шу жумладан, 
Фредди ҳам, бирга овқатланишимизни биламан. 
Менимча, уларнинг ташрифи меҳмонхона билан 
боғлиқ бўлса керак. Кейинги пайтларда, гарчи ҳеч 
қандай сабаб бўлмаса ҳам, қиморхонадан тушади-
ган даромад камайиб кетди. Дон эҳтимол Майкл 
бунинг сабабини текшириб кўришини истагандир.
– Майкл жағини операция қилдирганмишми?
Люси кулди.
– Кей кўндирган бўлса керак. Уни пластик опе-
рация қилишганда Корлеонелар оиласи Жулни 
маслаҳатчи ва кузатувчи сифатида таклиф эт-
ганди.
Жул ўйланиб деди:
– Қизиқ, у ҳеч кимга ишонмасди. Менинг ва-
зифам ҳамма иш тўғри бўлаётганлигига ҳушёр 
бўлиб қараб туришдан иборат, деб огоҳланти-
ришди. Бўлмаса, унчалик мураккаб бўлмаган, 
ўртача ҳар қандай хирургнинг қўлидан келади-
ган операция эди.
Ётоқхона томондан овоз эшитилди. Нино яна 
уйғонганди. Жонни унинг ёнига бориб ўтирди. 
Люси ва Жул каравотнинг оёқ томонига ўтириш-
ди. Нино бемажол кулимсиради.
– Хўш, аслида мен кимнинг бошини қотир-
япман. Аҳволим чатоқ, биродарлар... Эсингдами, 


464
Жонни, бир йил олдин Пальм-Спрингсда бўл-
ганимиз? Биз билан яна икки қиз ҳам бор эди. 
Қасам ичиб айтаманки, ўшанда ҳасад қилмаган-
ман. Аксинча, хурсанд бўлганман. Менга ишона-
санми, Жонни?
Жонни уни тинчлантириб деди: 
– Албатта ишонаман-да, қизиқмисан.
Жул Нинони яна бир марта текшириб кўрди.
– Тунда касалга қараб турадиган ҳамшира 
жўнатаман. Бир-икки кун ётишига тўғри кела-
ди. Жиддий айтяпман.
Нино унга қараб кўзини қисди.
– Хўп, айтганингизни сўзсиз бажо қила-
миз, фақат ҳамширанинг жудаям чиройлисини 
жўнатманг.
Жул телефонда ҳамшира чақиргандан сўнг 
Люси билан бирга кетди. Жонни ҳамширани 
кутди. Нино қаттиқ азобланган қиёфада яна ҳу-
шидан кетгандай бўлди. Жонни унинг каравоти 
ёнида ўтираркан, дўстининг гапи ҳақида ўйлар-
ди. Нино унга ҳасад қилишини хаёлига ҳам кел-
тирмаганди.
Бундан бир йил илгари Жонни Фонтейн ўзи 
бошчилик қилаётган кинокомпаниясининг юм-
шоқ амал курсисида ўтириб, қийин кунларни бо-
шидан кечираётганди. У ҳаётида бунақа қийин-
чиликларга дуч келмаганди. Агар ўзи бош ролда, 
Нино етакчи ролда ўйнаган биринчи картинаси 
катта муваффақият билан намойиш қилинаёт-
ганлигини ва беҳад катта даромад келтираёт-
ганлигини айтсак, бу қийинчилик ғайритабиий-
дек туюларди. Ҳамма нарса кўнгилдагидай эди. 
Картинага энг кам маблағ сарфлашга эришил-
ди. Фильмни яратишда иштирок этган ҳар бир 
одам катта пул олиши аниқ бўлиб қолганди. Жек 


465
Вольц қисқа вақт ичида ўн ёш қариб кетди. Яна 
иккита картина суратга олиняпти. Уларнинг би-
рида бош ролни Жонни, иккинчисида эса Нино 
ўйнамоқда. Нино кино учун муҳим бир топилма 
бўлди – ҳеч нарсадан қайтмайдиган, бир оз дил-
бар йигит чиқиб қолди. Чўқинтирган ота банк 
орқали даромаднинг тегишли қисмини мунтазам 
олиб турар, бу Жоннини беҳад хурсанд қилар-
ди. У Чўқинтирган отанинг умидларини оқлаган, 
уни хижолат қилиб қўймаганди. Шундай экан, 
уни қийнаётган нарса нима бўлдийкин?
Жонни нима қийнаётганини яхши биларди. 
Унинг томоғи, танглайи ва бурни қичишар-
ди. Фақат қўшиқ айтаётган пайтдагина тоқат 
қилиб бўлмайдиган қичитқи бир оз тўхтарди, 
у бўлса ҳеч бўлмаганда битта қўшиқ айтишга 
ҳам қўрқарди. Овоз пайчаларидаги сўгални 
олиб ташлагандан кейин у Жул Сегалга қўнғи-
роқ қилиб, қачон қўшиқ айтиб ўзини синаб 
кўрса бўлишини сўради. Жул хоҳлаган пайтда, 
ҳатто ҳозир ҳам қўшиқ айтиш мумкинлигини 
айтди. Жонни у айтгандай қилди – овози хи-
риллаб, жуда хунук чиқди. Шундан кейин эрта-
си куни томоғи оғриб қолди, лекин операцияга 
қадар бўлганидан бошқачароқ, ундан ёмонроқ 
оғриди. Томоғини нимадир тирнар, куйдирар-
ди. Шундан бери у қўрқиб қолди.
Қўшиқ айтолмайдиган бўлса, бошқа нарса-
ларнинг унга нима кераги бор? Яшашдан мақ-
сад – эстрадада қўшиқ айтиш эди. Бу унинг учун 
бугунги кундаги энг эзгу орзу эди. Буни Жонни 
фақат ҳозир тушуна бошлади. Ўтган йиллар мо-
байнида у энг зўр қўшиқчи бўлиб етишганди. 
Мана энди бугунга келиб, буларнинг ҳаммаси 
сариқ чақачалик фойдаси йўқ беҳуда нарсалар 
бўлиб турипти.


466
Ҳафтанинг охири, жума куни эди. У гўшак-
ни олиб, Нинонинг рақамларини терди. У шан-
ба ва якшанба кунларини Пальм-Спрингсда 
бирга ўтказиш тўғрисида келишиб олди. Унга 
икки таниш қизнинг телефонларини берди. 
Пальм-Спрингсдаги уйда Жонни бундай учра-
шувлар учун ҳамма нарсани тахт қилиб қўярди.
Жуда ёш, ҳали учига чиққан товламачиларга 
айланиб улгурмаган қизлар билан кўнгилхушлик 
қилишнинг гашти бошқача бўлади. Баъзи бир 
танишлар ҳам келишиб, кечқурунги овқатгача 
ҳовуз бўйида каттагина давра бўлиб ўтиришди. 
Кечки овқатдан олдин Нино қизлардан бирини 
олиб, хонасига кириб кетди. Иккинчи Тина исм-
ли малларанг соч қиз ювиниб олиш учун душхо-
нага кириб кетди. Жонни рояль турган ойнаванд 
хонага кирди. Рояль чалиб эски қўшиқларидан 
бирини аста куйлай бошлади.
Дастлабки ноталар бўғиқроқ, лекин тоза чиқ-
ди. Жонни ўгирилиб қаради. Тина ҳали чиқма-
ганди. Ойнаванд эшик ёпиқ, унинг қўшиқ айта-
ётганини эшитадиган одам йўқ эди. Нима учун-
дир Жонни қўшиқ айтаётганини бошқалар эши-
тишини хоҳламасди. У яна қўшиқ бошлади – бу 
сафар ўзи яхши кўрадиган қадимий балладани 
куйлади. Бошланишиданоқ худди томошабинлар 
олдида тургандай, томоғи тирналиб, қичишиб, 
ачишганини ҳис эта бошлайдиган пайтни кутиб, 
овозини баралла қўйиб юборди. Лекин томоғи 
ачишмади ҳам, қичишмади ҳам. У ўзи куйлаб, 
ўзи тинглай бошлади. Овозининг жаранги ўзини-
кига ўхшамас, лекин ўзига ёқадиган эди. Овозим 
пастроқ, жаранглироқ, теранроқ бўлиб қолибди, 
деб ўйлади у. У овозини сал пасайтириб, қўшиқ-
ни охиригача куйлаб тугатди ва ўйланиб ўтириб 
қолди.


467
Орқадан Нинонинг овози эшитилди:
– Ёмон эмас, дўстим, мутлақо ёмон эмас.
Жонни ўтирган айлангич стулида кескин бу-
рилди. Нино эшик олдида турар, қизлар эса йўқ 
эди. Жоннининг кўнгли ўрнига тушди. Нинонинг 
йўриғи бошқа, у эшитса бўлаверади.
– Нима деб ўйлагандинг, – деди у. – Менга 
қара, қизларга жавоб бериб уйига жўнатвормай-
санми?
– Ўзинг жўнатвор, – деди Нино. – Ёқимтой нар-
салар экан. Нега уларни хафа қилишим керак.
Э садқаи сар, ўйлади Жонни, қолишса қоли-
шавермайдими, кимга ҳам халақит беришарди.
Кечки овқатдан кейин у ишга киришди. Ни-
нонинг қўлига мандолина бериб ўтқазиб қўйди, 
қизларга аппаратурани қандай қилиб ишла-
тишни, қандай қилиб овоз ёзишни ўргатди. 
Кейин куйлай бошлади. У билган қўшиқлари-
нинг ҳаммасини бирин-кетин куйлади. Томоғи 
мутлақо оғримади. Жонни ўзини тинимсиз қў-
шиқ айта оладигандай ҳис этди. Қўшиқ айтол-
май юрган кезларида у хаёлан бу қўшиқларни 
бир неча бор ижро этган, ҳар бир сўзни тинг-
ловчига аниқроқ, таъсирчанроқ қилиб етказиш 
устида кўп ўйлаганди. Мана, ўша кунга етиб 
келди, орзуси рўёбга чиқди. Қўшиқ айта бо-
шладим, овозим юришиб кетди, ўйлади у. Ово-
зи жарангдор эшитил яптими, йўқми текшириб 
ўтирмади, энди у бутун диққат-эътиборини 
ижрога қаратди. Бир оз куйга тушолмади. За-
рари йўқ, ҳали кўникмаганлигидан. Ички сез-
гиси уни ҳеч қачон алдамаган, бир оз машқ 
қилса, ҳаммаси изига тушиб кетади.
Ниҳоят Жонни қўшиқни тугатди. Тина кўзла-
ри чарақлаб унинг олдига келди-да, қаттиқ ўпиб 
олди.


468
– Ойим сен иштирок этган фильмларнинг би-
ронтасини ҳам қолдирмасдан кўришининг саба-
бини энди тушундим.
Бошқа пайтда бундай мақтовлар одатдаги ҳол 
ҳисобланарди. Ҳозир Жонни билан Нино хурсанд 
бўлиб, кулиб қўйишди.
Ёзиб олинган овозни эшитгани қўйишди. 
Энди Жонни ўзига ўзи одилона баҳо бера олар-
ди. Овози ўзгарган, қаттиқ ўзгарганди, лекин бу 
ҳар ҳолда ўша Жонни Фонтейннинг овози эди. 
Бу овозга нозик ранг, ўзига хос пардоз қўшил-
ганди. Агар қўшиқ айтиш техникаси, овозни 
бош қариш санъатига келсак, у илгари ҳеч қачон 
кўтарилмаган юксакликка кўтарилганди. Орада 
шунча танаффус бўлишига ҳамда мутлақо тай-
ёргарлик кўрмаганлигига қарамасдан, юксак 
маҳоратга эришганди. Ҳали олдинда уни қанақа 
шон-шуҳратлар кутяптийкин. Қаддини ростлаб 
жилмаяркан, Нинога ўгирилиб:
– Ростдан ҳам овозим яхшими ёки менга шун-
дай туюляптими? – деб сўради.
Нино унинг қувонч порлаб турган юзига ўйчан 
қараб:
– Яхши деганинг нимаси, зўр, – деди. – Лекин 
шошмай тур, кўрайлик-чи, эртага қандай бўлар-
кин?
Жонни кимдир устига совуқ сув қуйиб юбор-
гандай сесканиб кетди.
– Вой, итвачча-ей, – деди у хафа бўлиб. – Эрта-
нинг ташвишини емай қўяқол. – Бироқ ўша оқ-
шом бошқа куйламади.
Эрталаб у ташвишланиб, кечқурун бўлган 
ишларнинг ҳаммасини тушида кўргандай ваҳи-
ма билан уйғонди. Устида пижамаси билан рояль 
олдига келди. Овозини чиқармасдан куйлаб кўр-
ди. Яхши, томоғи тирналмади ҳам, оғримади 


469
ҳам. У қаттиқроқ куйлай бошлади. Овози ма-
йин, эркин жаранглай бошлади, қўшиқни зўриқ-
масдан куйлади. Жонни ташвишли кунлар орқа-
да қолганлигини, янги ҳаёт бошланаётганлигини 
тушунди. Энди продюсер сифатида инқирозга 
учраса ҳам майли, энди бунинг аҳамияти йўқ. 
Шу пайт у фақат бир нарсадан, овози қайта 
чиққанида ёнида қизчалари йўқлигидан, улар 
учун куйламаганидан афсусланди. Эсиз, қандай 
соз бўларди.
Хонага дори-дармонлар солинган аравачани 
судраб ҳамшира кирди. Жонни ўрнидан туриб 
ухлаётган – яна ким билади, балки ўлаётгандир 
– Нинога юқоридан қаради. Йўқ, Нино оғайни-
сининг овози қайтадан тикланганига ҳавас қил-
гани йўқ. У бошқа нарсага, дўсти бундан бахти-
ёрлигига, қўшиқ унинг ҳаёти эканлигига ҳавас 
қилганини тушуниб қолди. Чунки Нино Валенти 
учун мақсад қилиб яшайдиган бундан муҳимроқ 
нарсанинг ўзи қолмаганди.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish