Е Т Т И Н Ч И Қ И С М
ЙИГИРМА БЕШИНЧИ БОБ
Кей Адамс дорилфунунни тугатгандан ке йин
қадрдон Нью-Гемпшир шаҳарчасидаги бош-
ланғич мактабга ўқитувчи бўлиб ишга келди.
Майкл ғойиб бўлгандан кейин дастлабки ярим
йил мобайнида, у ҳар ҳафтада Майклнинг она-
сига қўнғироқ қилиб, суриштириб турди. Миссис
Корлеоне унга доим хушмуомалалик билан жавоб
қайтарар ва доим суҳбатини шундай сўзлар би-
лан якунларди:
– Сен яхши қизсан, жудаям яхшисан. Энди
Майклни эсингдан чиқар, ўзингга яхши куёв топ.
Кей бу дангал гапдан хафа бўлмас, аксинча,
Майклнинг онаси яхшилик қилаётганини тушу-
нарди.
Мактабда таътил кунлари бошланганда у
Нью-Йоркка боришга, бирор яхши кўйлак сотиб
олишга, дорилфунунда бирга ўқиган дугоналари
билан учрашишга аҳд қилди. Эрталабки поезд
билан жўнаб кетди ва соат учларда ўзи туша-
диган меҳмонхонага етиб борди. Йўлда чарчаб
келганлиги учун магазинларга боргиси келма-
ди. Лекин хонада ёлғиз ўтириш ҳам зерикарли
эди. Майкл иккаласи меҳмонхоналардан бирида
бир-икки кун бирга бўладиган кунлар одат туси-
га кириб қолган пайтлар эсига тушаверди. Ана
шу хотиралар уни гўшакни кўтариб, Лонг-Бичга
қўнғироқ қилишга ундади.
448
Италянча талаффуз аниқ сезилиб турадиган
таниш овоз ким қўнғироқ қилаётганлигини сўра-
ди. Ноқулай вазиятга тушган Кей секин ўзини
тутиб олди.
– Миссис Корлеоне, бу мен, агар эсингизда бўл-
са Кей Адамсман, – деди. – Майклдан бирор хабар
борми, деб сўрамоқчийдим. Унинг аҳволи қалай?
Гўшак бир оз жимиб қолди. Кейин дадил,
аниқ-равшан овоз эшитилди.
– Майкл уйда. Нима, у сенга қўнғироқ қилма-
дими? У билан учрашганинг йўқми?
Кейнинг ичида алланарса узилиб кетгандай
бўлди, томоғига бир нарса тиқилиб, ўзини қат-
тиқ ҳақоратлангандай ҳис қилди. У ҳатто ўзига
ҳам нотаниш бўлган овоз билан сўради.
– Кўпдан бери уйдами?
– Ярим йил бўлди.
– Шунақами, – деди Кей. – Тушунарли.
Ҳа, ҳақиқатан ҳам ҳамма нарса тушунарли
эди. Майклнинг онаси ўғли учун унинг сариқ
чақачалик қадри йўқ экан, деб ўйлашидан қат-
тиқ хижолат бўлди. Бу хижолатпазлик бирдан
нафратга айланди. Наҳотки уйланмасликка қа-
рор қилган тақдирда ҳам, унинг тақдири ҳеч
бўлмаганда дўст сифатида Кейни бефарқ қол-
дирмаслигини тушунмаса? У имконияти борича
ўзини тутиб гапиришга ҳаракат қилди.
– Ҳаммаси тушунарли, катта раҳмат. Майкл
уйдалигидан, соғ-саломатлигидан беҳад хурсанд
бўлдим. Шуни билмоқчи эдим, холос. Сизни бош-
қа безовта қилмайман.
Миссис Корлеоне шошилиб, гўё Кейнинг гап-
ларини эшитмагандай:
– Майклни кўрмоқчи бўлсанг бизникига кел,
– деди. – Унга кутилмаган совға бўлади. Такси-
449
га ўтириб кел. Мен дарвоза олдидаги соқчиларга
айтиб қўяман, такси пулини тўлашади. Таксичи-
га ҳисоблагич кўрсатганидан икки баравар кўп
тўлайман, деб айт. Акс ҳолда улар бундай узоқ
жойга келишмайди.
– Боролмайман, миссис Корлеоне, – деди со-
вуққина Кей. – Агар Майкл мени кўргиси кел-
ганда эди, аллақачон қўнғироқ қилган бўларди.
Танишлигимиз давом этишини хоҳламаса керак.
Миссис Корлеоне овозидаги бетоқатлик ку-
чайди.
– Жуда ёқимтой қизсан, оёқларинг ҳам чирой-
ли, лекин ақлинг калтароқ экан, – у пичинг билан
пиқиллаб кулди. – Сен Майклнинг олдига эмас,
менинг олдимга келасан. Сенга айтадиган гапим
бор. Дарров етиб кел. Таксига пул тўлама. Кута-
ман. – Миссис Корлеоне гўшакни илиб қўйди.
Кей қайта қўнғироқ қилиб, боролмаслигини
айтиб қўйиши мумкин эди. Бироқ у Майкл билан
учрашиши, гаплашиши керак эди. Бу эски та-
нишларнинг дўстона учрашуви бўлса ҳам майли.
Майкл уйда бўлса, ҳеч кимдан яширинмасдан
юрган бўлса, демак, одам ўлдириш билан боғлиқ
бўлган ўша воқеа яхшилик билан тугапти. Майкл
аввалгидай бемалол яшай бошлапти. Кей шошиб
ўрнидан турди-да, учрашувга тайёрлана бошла-
ди. Аслида Майкл олти ой мобайнида бирон мар-
та ҳам қўнғироқ қилмагандан кейин ясан-тусан-
нинг ҳеч қанақа зарурати йўқ эди.
Бир соатдан кейин у Лонг-Бич шаҳри яқини-
даги парк зонасига етиб келди. Бу ерда кўп нар-
салар ўзгариб кетганди. Уларнинг атрофи чўян
тўсиқлар билан ўраб олинганди. Кириш йўли
чўян дарвоза билан тўсилганди. Оқ пиджак ва
қизил кўйлак кийган киши дарвозани очди, ма-
450
шина ойнасидан бошини суқиб ҳисоблагичга қа-
ради ва таксичига пул узатди. Таксичи мамнун
бўлиб, томоқ қириб қўйди.
Эшикни миссис Корлеоне очди. У Кейга бош-
дан-оёқ тикилиб, кўз югуртириб чиқди-да, ҳеч
қандай эътирозга ўрин қолдирмайдиган қилиб
хулоса чиқарди.
– Чиройлисан, менинг ўғилларим аҳмоқ. – У
Кейни бир вақтлардагидек қўлидан тортиб уйга
етаклади, овқат тайёр қилиб қўйилган, қаҳва
биқиллаб қайнаётган ошхонага олиб кирди.
– Ўтир, Майкл тез орада келиб қолади.
Миссис Корлеоненинг ўзи ўтириб, Кейни зўр-
лаб меҳмон қиларкан, туриш-турмуши ҳақида
ипидан-игнасигача қизиқиб, сўрай бошлади.
Ҳая жонланган Кей саволларнинг баъзи бирлари-
гагина жавоб бера олди, холос.
У деразадан Майклни кўриб қолди. Уй олдига
машина келиб тўхтади, ундан икки киши тушди.
Кейин Майкл тушди. Ошхонага ён томони би-
лан турган Майкл эркаклардан бирига нимадир
деди. Ёноғининг пастроқ қисмида чандиқ бўлиб,
худди ёш бола ўйнаб ўтириб целлулоид қўғир-
чоғининг ёноғини пучайтириб қўйганга ўхшар-
ди. Шуниси таажжубланарли эдики, Кейнинг на-
зарида бу мутлақо Майклнинг ҳусни тароватини
камсита олмасди, аксинча, шу дақиқадаёқ унинг
кўзлари ёшга тўлди.
У эшик очилганини эшитди. Ошхонага кира-
диган йўлакда Майклнинг оёқ товушлари эши-
тилди. Хонага кирган Майкл Кейни кўрди. Даст-
лабки дақиқада у тош қотгандай туриб қолди,
кейин сезилар-сезилмас жилмайди, чап томони-
даги чандиқ унинг кулишига халақит берарди.
Оддийгина «Салом, мана учрашдик ҳам» деган
451
жумлани юзлаб марта такрорлаган Кей ўрнидан
ирғиб туриб, кўз ёшларидан ҳўл бўлган юзини
Майклнинг кўкрагига босиб, бўйнига осилди.
Майкл унинг ёноғидан ўпди, ўзини босиб олгунча
кутиб турди, кейин елкасидан қучоқлаб, уйдан
машина ёнига етаклаб чиқди. Шахсий соқчини
қолдириб, машина билан дарвозадан ташқарига
чиқишди. Кей унинг ёнида ўтираркан, рўмолча-
си билан юзидаги бўялиб кетган пардозларини
артарди.
– Мен бундай қилмоқчи эмасдим, ўзимни ту-
толмай қолдим, – деди у. – Сенинг бунчалик но-
гирон бўлиб қолганингни менга ҳеч ким айтма-
ганди.
Майкл кулиб чандиғини силаб қўйди.
– Мана буни айтяпсанми? Арзимаган нарса.
Энди уйдаман, даволатишим керак.
– Тушундим. – Анча вақтгача улар жим бориш-
ди... – Нима бўлди, полициячини ким ўлдиргани
аниқландими? Сен шунинг учун қайтиб келган-
дирсан-да, а?
Майкл дарров жавоб бермади.
– Ҳа, аниқлашди. Наҳотки ўқимаган бўлсанг?
Ҳамма Нью-Йорк газеталарида ёзишди.
Демак, ҳар ҳолда у қотил эмас! Кей хурсанд
бўлиб кетди.
– Агар ўқиганимда онангга олдинроқ қўнғироқ
қилган бўлардим. – У бирдан тутилиб қолди. –
Кулгили, лекин ҳар гал у билан гаплашганимдан
кейин сен қотиллик қилганингга деярли ишон-
гим келарди.
– Эҳтимол дастлаб онамнинг ўзи ҳам ишонган-
дир.
– Наҳотки? Ўзингнинг онанг-а?
Майкл маъноли кулиб қўйди.
452
– Оналар полициячиларга ўхшайди. Доим ёмон
нарсага ишонишади.
Нью-Йоркда машинани гаражга қўйди. Гараж
эгаси билан эски қадрдонлардек сўрашди. Улар
бурчакдан ўтишгач, Майкл чўнтагидан калит
олиб, бир пайтлар ҳашаматли бўлган, лекин шу
ердаги бошқа ўз ҳолига ташлаб қўйилган бино-
ларга ўхшаш эски уйнинг эшигини очди. Унинг
ичи тозалиги, чиройли қилиб безатилганлиги би-
лан Кейни ҳайратда қолдирди. Майкл зинапоя-
дан кўтарилиб, Кейни кенг ошхона билан туташ
катта, ёруғ хонага олиб кирди. Иккинчи ёпиқ
эшик ётоқхонага олиб кирса керак. Майкл бур-
чакдаги жавончадан бир шиша ичкилик олди.
Ўзига ҳам, Кейга ҳам куйиб аралаштирди. Икка-
ласи диванда жим ўтиришди.
– Бу ёққа нима дейсан, – Майкл имлаб ёпиқ
эшикни кўрсатди. – Кирамизми?
Кей жилмайиб, ичкиликдан ҳўплади.
– Майли.
Кей учун ҳамма нарса аввалгидай эди. Ора-
дан уч йил ўтиб кетди, лекин Майкл билан
бирга кўрпада ётишдан табиийроқ ҳеч нарса
йўқдай эди унга. Гўёки Майкл ҳеч қаёққа кетиб
қолмагандай эди.
– Менга хат ёзишинг, ишонишинг мумкин
эди, – деди Кей Майклга маҳкам ёпишиб. – Мен
Янги Англияда omerta жорий қилган бўлардим.
Билсанг, янкилар ҳам сир сақлашни жуда яхши
билишади.
Майкл қоронғиликда секин кулиб қўйди.
– Ўша воқеалардан кейин мени кутишинг хаё-
лимга ҳам келмаган эди.
– Анави иккаласини сен ўлдирганингга мут-
лақо ишонмадим, – деди Кей тез-тез гапириб. –
453
Баъзида онанг билан гаплашиб ўтириб, шубҳага
борардим. Лекин қалбим тубида ишонмасдим.
Сени жуда яхши биламан.
Кей унинг хўрсинганини эшитди.
– Уларни мен ўлдирганманми ёки бошқасими
– бунинг аҳамияти йўқ. Сен бунақа нарсаларга
кўникишинг керак.
Кей бу гапнинг оҳангидан бирмунча шошиб
қолди.
– Нима бўлганда ҳам менга очиғини айт, улар-
ни сен ўлдирганмисан ёки бошқаларми?
Майкл ёстиққа суяниб ўтириб олди. Қоронғи-
ликда гугурт чақилди, у сигарета туташтирди.
– Менга турмушга чиқ. Ёки бунинг учун аввал
саволларингга жавоб беришим керакми?
– Менга бари бир, сени севаман, менга улар-
нинг аҳамияти йўқ, – деди Кей. – Лекин сен мен-
га ҳақиқатни айтишдан қўрқяпсан, демак, сев-
майсан. Ҳатто уйга қайтиб келганингдан кейин
ҳам қўнғироқ қилганинг йўқ.
– Биласанми, – энди Майклнинг овозида па-
ришонлик бор эди, – қайтиб келганимдан ке йин,
яна ота-онамни, Коннини, Томни кўришимни
ўйлаб, унчалик севинганим йўқ. Албатта уйга
қайтиш яхши эди, лекин аслида унча хурсанд
бўлмадим. Аммо бугун ошхонамизда сени кўриб,
юрак-юракдан қувониб кетдим. Нима деб ўйлай-
сан, бу севгимикин?
– Ҳар ҳолда шунга яқинроқ бир нарса бўлса
керак.
– Йўқ, мен жиддий сўраяпман. Менга тур-
мушга чиқ, хўпми? Бўлиб ўтган воқеалар ҳақида
эса сенга ҳеч нарса айта олмайман. Ҳозир мен
отамнинг ишини қиляпман. Мени отамга ворис
қилиб тайёрлашяпти. Биласан, оиламиз зайтун
454
мойи келтириб сотиш билан шуғулланади. Би-
роқ оиламизнинг ҳам, отамнинг ҳам душман-
лари йўқ эмас. Шундай бўлгач, ёш пайтингдаёқ
бева қолишинг ҳам мумкин. Яна бир гап. Ишим
ҳақида кечқурунлари сен билан гаплашмайман.
Сен менга ўртоқ эмас, хотин бўласан. Ҳа, фақат
хотин бўласан. Чунки ҳамма нарсани мен билан
тенг баҳам кўрадиган ўртоқ бўлолмайсан.
Кей тирсакларига суяниб кўтарилди.
– Сен бошқача қилиб айтганда менга гангстер-
ман демоқчисанда-а, шунақами? – деди Кей бе-
парво. – Сендан ҳеч нарсани сўрамасам, ҳеч нар-
са ҳақида ўйламасам... Бу қанақа ҳаёт бўлади?
Болалар, уй ишлари – шуми? Агар бирор воқеа
содир бўлса-чи? Ахир бу ишнинг охири қамоқ
билан тугаши мумкин-ку!
– Йўқ, қамоқ билан эмас, ўлим билан тугаши
мумкин.
Кей узоқ жим қолди.
– Ҳар ҳолда, шунча вақтдан бери қўнғироқ қи-
лиш хаёлингга келмасдан нега менга уйланмоқ-
чисан?
– Бўпти, – деди Майкл, – саволингга бир марта
жавоб бераман. Сен мен суяниб қолган, мен учун
қадрдон бўлган ягона одамсан. Қўнғироқ қилма-
ганимнинг сабаби, яна такрорлайман, бўлиб ўт-
ган воқеадан кейин ҳам мени унутмаганлигингни
тасаввур қилолмаганлигимда. Бошқа ҳеч ким,
ҳатто отанг ҳам билмаслиги шарти билан баъзи
бир нарсаларни айтишим мумкин. Агар ҳамма
нарса кўнгилдагидай бўлса, бирор беш йилдан
кейин Корлеонелар оиласи бутунлай очиқ ҳолат-
да иш олиб боришга ўтади. Бу маълум даража-
да куч-ғайрат талаб қилади – худди шу масалада
сенинг бева қолишингнинг хавф-хатари кўпроқ
455
бўлади. Менга турмушга чиқишингни сўраётга-
нимнинг сабабига келсак, сен менга кераксан.
Оилали, бола-чақали бўладиган вақтим ҳам
келди. Бундан ташқари мен отамнинг таъсири
остида яшаганимдек, болаларим менинг таъ-
сирим остида яшашларини хоҳламайман. Май-
ли, сенинг таъсиринг остида яшасин. Майли,
риёкорлик нималигини билмайдиган чинакам
америкаликлар бўлиб ўсишсин. Врач, ўқитув-
чи, бастакор бўлиб етишишсин. Мен уларни
оилавий бизнес замбараги ўқи ёмғири остида
қолдирмайман. Ҳар қандай вазиятда ҳам улар
ўсиб вояга етгунларича бу ишларни ташлай-
ман. Сен билан овлоқроқ жойга, табиат бағри-
га кўчиб кетамиз, маҳаллий клублардан бирига
аъзо бўлиб кирамиз, бундай ҳаётнинг нимаси
ёмон? Содда ва жўн турмуш. Хўш, бунақа ис-
тиқбол сенга ёқадими?
– Ғоят ажойиб истиқбол, – Кей бошини чайқа-
ди. – Лекин ҳаётингдаги асосий мақсадинг нима-
дан иборат эканлиги тўғрисида ҳатто хотинингга
ҳам гапиришни хоҳламасанг, уйланишнинг нима
кераги борлигига тушунолмаяпман. Ишонмай-
диган хотин билан қандай яшаш мумкин? Отанг
онангга ишонади, биламан.
– Тўғри, – деди Майкл. – Лекин бу отам онамга
ҳамма нарсани айтаверади деган маънони бил-
дирмайди.
– Ўша жойда, улар билан бирга яшаймизми?
Майкл бош ирғади.
– Бунинг ёмон жойи йўқ. Уйимиз алоҳида, тур-
мушимиз алоҳида бўлади. Ота-онамнинг бош-
қалар турмушига аралашадиган одатлари йўқ.
Аммо ҳозирча, ҳамма нарса ўрнига тушгунга қа-
дар мен парк зонасида яшаб туришим керак.
456
– Чунки бошқа жойда яшаш сен учун хавфли,
– деди Кей.
Танишганларидан буён Кей биринчи марта
Майклнинг ғазаб тўла важоҳатини кўрди.
– Отам ҳақида, Корлеонелар оиласи ҳақидаги
тасаввурларинг нотўғри. Киноларда кўрган, га-
зеталарда ўқиган ҳар хил бўлмағур нарсалар би-
лан каллангни тўлдириб олибсан. Сўнгги марта
тушунтираман, қулоғингга қуйиб ол, сўнгги мар-
та. Менинг отам хотини, бола-чақалари ва бо-
шига иш тушганда ёрдамини аямайдиган дўст-
ларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиладиган
одам. У қонун-қоидаларга риоя қилмай яшайди,
чунки биз яшаётган жамиятнинг қонун-қоидала-
ри отамга ўхшаган қудратли, исёнкор одамларни
номақбул турмуш кечиришга мажбур қилади. У
бошқалар томонидан ўрнатилган, ҳар қадамда
уни мағлубиятга дучор қиладиган қонун-қоида-
ларга риоя қилиб яшашдан воз кечади. Унинг
пировард мақсади бари бир шу жамиятга аъзо
бўлиб киришдир. Лекин ўзига яраша куч-қудрат
билан киришдир, чунки ҳимояси йўқ одамни жа-
мият ҳимоя қила олмайди. Ҳозирча эса у қонун-
лаштирилган одоб-ахлоқдан анча юқори бўлган
одоб-ахлоқ ҳақидаги ўзининг шахсий тушунча-
ларига амал қилиб яшаяпти.
Бу гаплардан ҳайратга тушган Кей қоронғи-
ликда унинг юзига тикилишга ҳаракат қилди.
– Ахир бу ваҳшийлик-ку! Агар ҳар бир одам
шундай фикр юритадиган бўлса, нима бўлади?
Жамият вайрон бўлади, ғорда яшаган даврлари-
мизга қайтамиз-ку! Майкл, сен ўзинг бунга ишо-
насанми?
Майкл жилмайди.
– Мен отамнинг дунёқарашини баён қилдим.
457
– Хўш, сен-чи, сен ўзинг нима дейсан? – секин
сўради Кей.
Майкл елка қисди.
– Мен сенга, иккаламиз қурадиган оилага
ишонаман. Мен ҳам жамият бизни ҳимоя қи-
лишига ишонмайман. Шунинг учун ҳам асо-
сий мақсадим, турли ҳийла-найранглар билан
сайловларда кўп овоз олишдан иборат бўлган
одамларга тақдиримни ишониб топширмоқчи
эмасман. Бугунги кунда ҳар ҳолда вазият ана
шундай. Лекин отамга ўхшаганларнинг даври
ўтди. Хоҳлаймизми, хоҳламаймизми, Корлео-
нелар оиласи жамиятни тан олишга ва бу жа-
мият таркибига киришга мажбур. Аммо, мен
айтганимдек, шахсий куч-қудратининг асосий
қисмини, яъни бошқача қилиб айтганда пул ва
бойликларини сақлаган ҳолда кириши керак,
ўз улушларини бўлиштириб олгунларига қадар
мен фарзандларимни имкони борича пухтароқ
ҳимоя қилмоқчиман.
– Менга қара, сен шу мамлакатни ҳимоя
қилиш учун кўнгилли бўлиб жангга кирдинг,
фронт қатнашчисисан, қаҳрамонсан-ку, – деди
Кей. – Бунақа ўй-фикрлар сенда қаёқдан пайдо
бўлди?
– Эҳтимол, мен ҳам сенинг Янги Англиянг
ўғлонлари сингари туб ўзгаришлар тарафдори-
дирман. Ўзимни шахсан ўзим ҳимоя қилишни
афзал кўраман. Агар жиддийроқ ўйлаб кўрсанг,
ҳукумат ўз халқи ҳақида жудаям ғамхўрлик қи-
лаётгани йўқ. Лекин ҳозир масаланинг моҳияти
бунда эмас. Фақат бир нарсани айтишим мум-
кин – ҳозир мен отамга ёрдам беришга маж-
бурман. Сен мен томонда бўласанми, йўқми –
ўзинг ҳал қил.
458
Do'stlaringiz bilan baham: |