ЙИГИРМА БИРИНЧИ БОБ
Бироқ тақдир тақозоси билан дон Корлеоне
ўғли Майклни Қўшма Штатларга қайтаришга
эришгунча орадан яна деярли уч йил ўтди. Ана
шу йиллар мобайнида оила аъзолари бунинг қу-
лай йўлини топиш устида тинимсиз бош қотир-
дилар. Таклиф қилинган режаларнинг биронтаси
ҳам донга маъқул бўлмасди.
Ниҳоят бу муаммони ҳал этишга Боккикьолар
оиласида юз берган бахтсизлик ёрдам берди. Жа-
моа аъзолари орасида Америкада туғилган, она
табиат бу сафар одатига хилоф равишда яхши
ишлайдиган калла ато қилган Феликс исмли йи-
гит бор эди. Боккикьоларнинг асл касб-кори ахлат
йиғиштирувчилик эди. Феликс эса оила касби би-
лан шуғулланишни рад этди, насл-насаби инглиз
бўлган обрў-эътиборли оиладан чиққан қизга уй-
ланиб, қариндош-уруғлари билан бўлган узилишни
янада чуқурлаштириб юборди. Юрист бўлишни
мақсад қилиб олган Феликс кечқурунлари ўқишга
қатнади, кундузи почтада ишлади. Бу йиллар да-
вомида уч болали бўлди, бироқ хотини тежаб-тер-
габ оилани бошқариб турди. Феликс диплом олгун-
га қадар хотинининг маоши ҳисобига яшадилар.
Шундай қилиб, Феликс Боккикьо кўп одамлар
ёшлигида ўйлаганидек, тер тўкиб, қийинчилик-
лар билан касби бўйича билим олганимдан кейин
орзу-истакларим ўз-ўзидан рўёбга чиқади, мў-
май-мўмай пул оқиб келаверади деб ўйлаганди.
Ҳаёт бу ширин орзуларни пучга чиқарди. Ҳамон
у мағрурлик қилиб қариндошларининг ҳар қа-
нақа ёрдамини қатъиян рад этиб келаётганди.
Ёш, лекин таниш-билишлари бор, келгусида
йирик адвокатлар идорасида хизмат қилишдан
404
умидвор бўлиб юрган таниш юристларидан бири
Феликсни унчалик катта бўлмаган бир ишга ёр-
дамлашиб юборишга кўндирди. Гап сиртдан қа-
раганда тўла қонуний, аслида эса қалбаки бир
синиш билан боғлиқ бўлган ўта мураккаб ва но-
зик иш ҳақида борарди. Бу фирибгарликнинг
ошкор бўлиб қолиш эҳтимоллиги жуда кам бўлиб,
миллиондан бир даражада эди. Феликс Боккикьо
таваккалига иш тутишга журъат қилди. Бу ора-
да профессионал маҳорат талаб қилинадиган ва-
зият эса унинг кўз олдида бу фирибгарликнинг
жиноий ёки ҳеч бўлмаганда ножўя моҳиятини
нима учундир ҳайрон қоладиган даражада ка-
майтириб кўрсатган эди.
Нима бўлганда ҳам бу кўзбўямачилик фош
бўлиб қолди. Таниш юрист Феликсга ёрдам бе-
ришда қўлини совуқ сувга ҳам урмади, ҳатто
қўнғироқ қилганда гўшакни ҳам олмади. Бу иш-
нинг асосий иштирокчилари бўлган икки кекса
ва учига чиққан ашаддий корчалон Феликс Бок-
кикьони ишни чатоғи чиқмайдиган қилиб удда-
лай олмагани учун болахонадор қилиб сўкишиб,
айбларини тан олиш ва терговга ёрдамлашишни
лозим деб топдилар: улар Феликс Боккикьони бу
кўзбўямачиликнинг ташаббускори деб айтишди
ва гўё Феликс уларнинг корхонасига ўрнашиб ол-
ган ва уларни бўйсундириш мақсадида дўқ-пў-
ниса қилиб, бу фирибгарликка кўндирган деб
кўрсатма беришди. Кўрсатмаларида Феликснинг
тоғалари ва ўгай акалари ўтмишда жиноий иш
қилганликларини, зўравонлик қилиб судланган-
ликларини айтишди. Ана шу гувоҳликлар асоси-
да Феликс судга берилди.
Иккала корчалон шартли жазо билан қутулиб
қолди. Феликс Боккикьо эса беш йил қамоққа
405
ҳукм қилинди. Унинг қариндош-уруғлари ёрдам
сўраб на дон Корлеонега, на бошқа оилаларга му-
рожаат қилишди. Чунки Феликс доим уларнинг
ёрдамини инкор қилиб келганди. Шунинг учун
оиладан бошқа ёрдам берадиган кимса йўқли-
гини, оилавий жамоа жамиятга қараганда са-
доқатлироқ ва ишончлироқ эканлигини унга ўр-
гатиб қўймоқчи бўлишди.
Нима бўлганда ҳам Феликс уч йил ўтиргандан
кейин қамоқдан чиқиб, уйига келди, хотини ва
бола-чақаларини бағрига олди. Бир йил тинч, осу-
да яшади. Кейин Боккикьо деган исм-шарифни
бекорга кўтариб юрмаганлигини исботлади. Қа-
ердандир тўппонча топиб, ўша таниш юристни
отиб ташлади. Кейин икки корчалоннинг йўлини
пойлади. Улар газакхонадан чиқишганда икка-
ласининг калласини мўлжаллаб ўқ узди. Сўнгра
уларнинг жасадларини четлаб ўтиб, газакхонага
кирди-да, қаҳва ичиб, олиб кетишларини хотир-
жам кутиб ўтирди.
Тездаёқ суд бўлди, ҳукм шафқатсиз эди. Жи-
ноятчилик дунёсининг учига чиққан каллаке-
сари унинг қонуний қамалишига сабаб бўлган
уч гувоҳни совуққонлик билан намойишкоро-
на отиб ташлади. Бу жамиятга ошкора қарши
чиқиш эмасми? Бу жамиятнинг баъзи бир ар-
боб-арконлари, омма, матбуот, ҳатто кўнгилчан
ва инсонпарварлик жонкуярлари ҳам якдиллик
билан Феликс Боккикьони электр стулга ўтқа-
зиш тарафдорлари бўлиб чиқдилар. Табиийки,
Боккикьолар жамоаси ҳукмни бекор қилиш учун
юқори ташкилотларга пулни аяшмасди. Энди
қариндош-уруғлари Феликс билан фахрлана-
диган бўлиб қолишди. Қонунда кўзда тутилган,
дарвоқе, анча вақтга чўзилиши мумкин бўлган
406
қуруқ расмиятчиликлардан кейин Феликс Бок-
кикьони электр курсида ўлим кутаётганди.
Балки ёш йигитга ёрдам беришнинг бирон-бир
йўли бордир, деган умид билан мурожаат қил-
ган Боккикьолардан бирининг илтимосига кўра
Хейген доннинг диққат-эътиборини бу воқеага
қаратди. Дон Корлеоне қисқа, қуруқ рад этиш
билан жавоб берди. У сеҳргар эмас. Ундан имко-
ни йўқ нарсани талаб қилишяпти. Лекин эртаси
куни дон Хейгенни хонасига чақириб, бу ишни
майда икир-чикирларигача батафсил сўзлаб бе-
ришни сўради. Хейген ҳикоясини тугатганда дон
Корлеоне музокара олиб бориш учун Лонг-Бич-
га Боккикьолар жамоаси бошлиғини таклиф қи-
лишни буюрди.
Боккикьони чақиришдан осон ва лўнда мақ-
сад кўзда тутилган эди. Дон Корлеоне Феликс
Боккикьонинг хотини ва бола-чақасини катта
миқдорда нафақа билан таъминлашни зимма-
сига олади. Бу пул жамоа бошлиғига ҳозирнинг
ўзидаёқ берилади. Бунинг эвазига Феликс ўзини
Солоццо ва полиция капитани Макклоскининг
қотили деб аташи керак бўлади.
Бу масаланинг майда-чуйдалари келишиб
олинди. Жамоа бошлиғи пулни олди. Бундан ха-
бардор қилиш ва талаб қилинган кўрсатма бе-
риш учун Феликс билан алоқа боғланди. Ўйлан-
ган режа амалга ошди – икки марта қилинган
қотиллик катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳамма-
си хамирдан қил суғургандай осон кўчди. Шунга
қарамасдан дон Корлеоне ўзига хос эҳтиёткор-
лик билан яна тўрт ой кутди. Ҳукм ижро этил-
гандан кейингина ниҳоят Майкл Корлеонега уйга
қайтиш тўғрисида кўрсатма берилди.
407
Do'stlaringiz bilan baham: |