ЎН ЕТТИНЧИ БОБ
Корлеонелар оиласи ва уларга қарши бирлаш-
ган Беш оила ўртасида 1947 йилда бўлиб ўтган
уруш ҳар икки томонга қимматга тушди. Капи-
тан Макклоскининг ўлими учун қасд олиш мақ-
садида полиция уришаётган томонларга қаттиқ
тазйиқ кўрсатганлиги вазиятни янада мураккаб-
лаштирганди. Ҳозиргача полиция бошқарма-
сининг оператив раҳбарлари бойлик орттириш
мақсадида турли қиморхоналар, ўғрихоналар ва
фоҳишахоналарни ҳомийликка олган ҳокимият-
га дахлдор бўлган амалдорларнинг сиқуви билан
330
ҳисоблашмаган ҳоллар камдан-кам бўларди. Бироқ
жанговар зобитлар юқоридан берилган буйруққа
бўйсунмай қўйиб, армияда қўзғолон ва ғалаён рўй
берганда штаб генераллари ожиз бўлиб қолганлари
каби, бу амалдорлар ҳам ожиз эдилар.
Корлеонелар оиласи бундай ҳужумлардан душ-
манларига нисбатан камроқ зарар кўрди. Бу оила
бойлигининг асосий қисми қиморхоналардан ке-
ларди. Шунинг учун у яширин лотерея қиморхо-
налари таъқиб остига олинганидан кейин зарар
кўрди. Ташкилотчилар ва патта сотувчиларни
жиноят устида қўлга тушириб, аввал тўқмоқ би-
лан роса савалашди, кейин қамоққа ташлашди.
Бир неча яширин «банк»ларни ва қиморхона-
лар жойлашган уйларни топиб олишди, қуршаб
олиш лар натижасида уларнинг эгалари, «банк-
чи»лар жиддий зарар кўрдилар. «Банкчи»ларнинг
кўпчилиги катта тузлар бўлиб, caporegimeларга
шикоят қилишди, улар эса бу шикоятларни оила
кенгаши муҳокамасига қўйишди. Лекин ҳеч қан-
дай чора-тадбир ўйлаб топишнинг иложи йўқ
эди. «Банкчи»ларга вақтинча қиморхоналарни
ёпиб туриш тўғрисида кўрсатма берилди. Энг
даромадли жой бўлган Гарлемда «банкчи»лар
маҳаллий негрлар билан алмаштирилди. Улар
таваккал қилиб, полициячилар тополмайдиган
жойларда қиморхоналар очдилар.
Капитан Макклоски ўлимидан кейин гоҳ у, гоҳ
бу матбуотда унинг исми Солоццо исми билан
бирга тилга олинган хабарлар пайдо бўла бошла-
ди. Уларда Макклоски ўлимидан сал олдин қаер-
дандир катта миқдорда пул олганлиги айтилар-
ди. Хейген ўйлаб топган бу маълумотлар, унинг
елиб-югуриши билан матбуот саҳифаларида пай-
до бўларди. Полиция идораси матбуот хабарла-
331
рини ё тасдиқламас, ё рад этмасди. Бу пайтда
эса бу хабарлар таъсир кучини кўрсата бошла-
ган эди. Сотиб олинган айғоқчилар, Корлеонелар
оиласидан мояна олиб турадиган полициячилар
орқали полицияга Макклоски учига чиққан тов-
ламачи бўлганлиги тўғрисида тинимсиз ахборот-
лар тушарди. Агар у шунчаки пул, оддий пора
олганда майли эди, бу полициянинг оддий хиз-
матчиси учун табиий ҳол эди. Лекин у олган пул-
лар энг жирканч пуллар – қотиллик, наркотик
моддалар сотиш орқали топилган пуллар эди. Бу
эса полициядаги ахлоқий талабларга кўра кечи-
риб бўлмайдиган гуноҳ эди.
Қонунчилик ва интизомга кўр-кўрона ишо-
ниш ва унга риоя қилиш полициячига хос хусу-
сият эканлигини Хейген тушунарди. Бу у хизма-
тини қилаётган тирикчиликдан бошқа нарсани
ўйламайдиган оддий одамлар ишончига қара-
ганда табиийроқ, ҳалолроқ ишонч эди. Ахир
тартиб-интизом, қонунчилик полиция ва унинг
ҳар бир аъзоси роҳат-фароғатда яшашини таъ-
минлайдиган, деярли унинг ҳар бир аъзосини
ҳукмрон қиладиган сеҳрли куч-да! Иккинчи то-
мондан у зарур бўлган одамдан норози бўлиб
юради. Оддий одам айни пайтда ҳам унинг ва-
сийлиги остидаги одам, ҳам ўлимга ҳукм қилиб
қўйилган одамдир. Васийлиги остидаги одам си-
фатида у кўрнамак, қўпол, инжиқ, ўлимга ҳукм
қилиб қўйилган одам сифатида эса қув, хавфли,
ўта маккор. Агар тартиб соқчилари қўлига тушиб
қолгудай бўлса, полициянинг ҳамма хатти-ҳара-
катларини ҳар қандай йўллар билан барбод қи-
лиш учун полиция қўриқлаётган жамият тўла ҳа-
ракатга келади. Юқори амалдаги бошлиқларни
сотиб олишга киришилади. Кўнгилчан суд учи-
332
га чиққан муттаҳам ўғриларга нисбатан шартли
ҳукм чиқаради. Агар оқловчилар жиноятчиларни
оқлашга ожизлик қилиб қолишса, штатларнинг
губернаторлари, ҳатто президентнинг ўзи улар-
ни афв этишларини сўраб, бу ишга аралашиш-
дан тортинмайдилар. Вақт ўтиши билан поли-
циячининг ҳам калласи ишлай бошлайди. Нега
энди оми халқ қонуний жазодан қутулиш учун
сарфлаётган пулларни полициячи ўз қўлига оли-
ши мумкин эмас? Ахир бу пул унга бошқаларга
қараганда кўпроқ керак-ку! Унинг фарзандла-
ри ҳам коллежларда ўқисин. Уларнинг бошқалар
фарзандларидан кам жойи борми? Унинг хотини
ҳам қимматбаҳо моллар сотиладиган дўконга бо-
риб савдо қилсин. Қишда таътилга чиқиб, Фло-
ридага бориб пляжда қорайиб келса, ўзига ҳам
зарар қилмасди. Ахир ҳар ҳолда у хавф-хатар
остида ишлайди, бу ҳазилакам гап эмас-да!
Лекин, шунга қарамасдан, у ҳатлаб ўтолмай-
диган чегара ҳам мавжуд. Тўғри, у букмекердан
пора олади, эвазига унинг фирибгарлик ишлари-
га аралашмайди. У машинасини мумкин бўлма-
ган жойга қўйган ёки тезликни оширган ҳайдов-
чидан пул олади. Маълум миқдорда пул эвазига
у таклифнома билан уйларга келадиган қизларни
ҳам кўрмаганликка олади. Бундай қизлар кечқу-
рунлари кўча-кўйда тўлиб кетади. Инсон табиа-
тига хос бўлган бундай ишлар қадимдан мавжуд.
Лекин полициячига одатда қуролли талончилик-
ка, наркотик моддалар билан савдо қилишга,
зўрлашга, қотилликка ва бошқа ёвузликларга бе-
парво қараганлиги учун зўрлаб пора берилмай-
ди. Унинг тушунчасига кўра бундай жиноятлар
унинг шахсий қудрати асосини емиради ва бун-
га бефарқ қараб бўлмайди.
333
Полиция капитанининг ўлдирилиши, полиция
хизматчилари нуқтаи назаридан қараганда, под-
шонинг ўлдирилиши билан тенг эди. Аммо Макк-
лоски наркотик моддалар билан савдо қилувчи
учига чиққан контрабандачи билан бирга отиб
ўлдирилганлиги маълум бўлгач, инсон ҳаётига
суиқасд қилишда иштирок этганликда ундан
шубҳаланишаётганлиги ҳам маълум бўлиб қол-
ди ва полициячилар даврасида ўч олишга бўлган
эҳтирос аста-секин сўна бошлади. Бунинг устига
қанчалик чирансанг ҳам бари бир турмуш ўз йў-
лига соларкан. Насияга олган молларнинг пулини
бериш керак, узоқ муддатга қарзга олган маши-
насининг пулини тўлаш керак, болаларни оёққа
турғазиш керак... «Рўйхатнома»дагилардан чўтал
олмаса, полициячи маошини учма-уч етказиш
учун бўзчининг мокисидай тинимсиз югуриши
керак эди. Масалан, дейлик, нонуштага расмий
рухсатсиз савдо қилаётган дўкондордан чой-чақа
ундиради. Масалан, дейлик, машинасини тўғри
келган жойда қолдирган бирорта ҳайдовчи пай-
до бўлиб қолади. Хўш, нима қилиши керак? Баъ-
зи бировлар баччабозлик, ҳақорат ёки зўрлашда
шубҳа қилиниб, участкага келтирилганларнинг
чўнтакларини шу ернинг ўзидаёқ тозалаб қўйи-
шарди. Буларнинг ҳаммаси юқоридаги полиция-
чиларнинг ён босиши билан тугарди. Улар шу
йўл билан қадр-қимматини ошириб олганлари-
дан кейин оилавий синдикатларга тирикчилик
қилишга рухсат беришди. Яна машиналар ишга
тушди, яна маҳаллий маъмурларнинг тизмаси ва
ой сайин ким қанча чой пули тўлаб туриши юза-
сидан кўрсатмалар, «рўйхатнома»лар ёзилди. Яна
ижтимоий тартиб мавжудлигига ўхшаш жимлик
вужудга келди.
334
Хатарли дақиқаларда дон Корлеоне ётган ка-
салхонага хусусий айғоқчилардан соқчилар қўйиш
фикри Хейгендан чиққан эди. Кейин бу соқчилар
Тессио отрядидаги кучлироқ соқчилар билан ал-
маштирилди. Аммо бундан ҳам Соннининг кўнгли
тўлмади. Февралнинг ўрталарига келиб, дон анча
тузалиб, жойидан жилдириш мумкин бўлиб қолган-
да, уни санитария машинасида уйга, парк ичида-
ги қароргоҳига кўчириб келишди. Уйда унинг ке-
лишига пухта тайёргарлик кўрилди – ҳар эҳтимол-
га қарши кўзда тутилмаган қийинчиликларнинг
олдини олиш мақсадида ётоқхона энг замонавий
медицина асбоб-ус куналари билан жиҳозланиб,
касалхона палатасига айлантирилди. Синчковлик
билан саралаб олинган, синалган ҳамширалар туну
кун беморнинг каравоти олдида навбатчилик қил-
дилар. Қулоқ эшитмаган миқдордаги хизмат ҳақи
эвазига дўхтир Кеннедини доимий врач сифатида
ёки ҳеч бўлмаганда донни медицина ҳамширалари
қарамоғида қолдириш мумкин бўлгунга қадар бу
уй санаторийга кўчиб келишга кўндирдилар.
Боғ теграсига қадам қўйиш мумкин бўлмай
қолди. Бу ердаги уйларда истиқомат қилаётган,
лекин оила иши билан банд бўлмаганлар дон
Корлеоне маблағи ҳисобига она юртига – Италия
қишлоқларига дам олишга жўнаб кетишди. Улар-
нинг ўрнига Сонни ва Клеменцанинг мерганлари
жойлаштирилди.
Сал ўзига келиб олиши, шу билан бирга янги
қурилаётган ҳашаматли меҳмонхона ва қимор-
хоналар комплекси оила учун қандай имконият-
ларга эга эканлигини чамалаб кўрсин деган мақ-
садда Фредди Корлеонени Лас-Вегасга жўнатиб
юборишди. Лас-Вегас Ғарбий соҳил империясига
қарашли бўлиб, ҳозирча бетараф эди. Бу импе-
335
рияни бошқараётган дон ўз теграсида Фредди-
нинг хавф-хатарсиз яшашини таъминлашни
зиммасига олган эди. Нью-Йоркдаги Беш оила
Фреддини Лас-Вегасда таъқиб этиб, янги душ-
ман орттириб олишни хаёлларига ҳам келтириш-
масди. Нью-Йоркда ҳам уларнинг иши бошидан
ошиб-тошиб ётганди.
Дўхтир Кеннеди бемор олдида иш ҳақида суҳ-
батлашишни ман қилди. Бироқ бу ман этиш би-
лан ҳисоблашишни ҳеч ким ўйламасди. Дон уйга
келган биринчи куниёқ ҳарбий кенгаш ўтказиш-
ни талаб қилди. Кечга бориб унинг хонасига Сон-
ни, Том Хейген, Пит Клеменца ва Тессио тўпла-
нишди.
Дон Корлеоне камқувватлилигидан ҳали га-
пиришга қийналар, бироқ у ҳамма гапни тинг-
лашни, зарур ҳолларда тақиқлаш ҳуқуқидан
фойдаланишни хоҳларди. Фредди Лас-Вегасга
қиморхонадаги ишни йўлга солиш учун жўна-
тилганини эшитиб, бош эгиб маъқуллади. Оила
аъзоларининг Бруно Таттальядан қасд олганлиги
тўғрисидаги хабарни эшитганда оғир хўрсиниб,
норози бўлгандай бош чайқади. Лекин ҳамма-
сидан ҳам Майкл Солоццо ва Макклоскини отиб
ўлдириб, Сицилияга қочиб кетишга мажбур бўл-
ганлиги тўғрисидаги хабардан қаттиқроқ хафа
бўлди. Бу хабарни эшитган дон қўли билан ҳам-
ма хонадан чиқсин, дегандай ишора қилди. Кен-
гашни донсиз, бурчакдаги қонуншуносликка оид
адабиётлар териб қўйилган хонада давом этти-
ришга тўғри келди.
Сонни Корлеоне ёзув столи орқасидаги катта
креслога чўкди.
– Мен икки ҳафта, врач оилавий ишлар билан
шуғулланса бўлади, деб рухсат бермагунча чолни
336
безовта қилмаслик керак, деб ўйлайман. – У жи-
миб қолди. – У тузалиб, ўрнидан тургунча ишларни
тўғрилаб қўйсак, ёмон бўлмасди. Полиция рухсат
берди. Демак, машинани ишга солишимиз керак.
Энг аввало Гарлемдаги яширин лотереяни қайта-
риб олиш зарур. Қора чурвақалар уч-тўрт кун шўх-
лик қилишди, бўлди, энди иззатини ҳам билишсин.
Ҳаддидан ошиб кетишди, бас энди. Ҳар қадамда
ютуқдан қисиб қолишяпти. Ўзлари машиналарда
савлат тўкиб, сайр қилиб юришади. Тўловларни
эса ё муддатини чўзиб юборишади, ё ўйинчига у
ютиб олган ютуқнинг ярмини беришади, васса-
лом. «Банкчи»нинг мижозлар олдида ўз бойлигини
кўз-кўз қилиши, башанг кийиниб олиб, чиройли
машинада гердайиб юриши менга керак эмас.
Ўйин чиларнинг ютуғидан уриб қолиш ҳам мутлақо
керак эмас. Бўлди, якка ҳунармандчиликнинг ке-
раги йўқ, улар номимизга доғ туширишади. Том,
бу масалани зудлик билан ҳал этиш керак. Одам-
ларга тўсиқ олиб ташланганлигини айтиб қўйсанг
бас, у ёғи ўзи юришиб кетаверади.
– Гарлемда ҳеч кимдан тап тортмайдиган йи-
гитлар бор, – деди Хейген. – Улар катта пулга
мазахўрак бўлиб қолишди. Яна ташкилотчи ва
банкчи бўлиш уларга ёқармикин.
Сонни елкасини қисди.
– Ёқмаса номма-ном Клеменцага айтиб қўя-
сан, вассалом. Уларнинг ақлини киритиб қўйиш
Клеменцанинг вазифаси.
– Тўғрилаймиз, ҳеч қанақа гап бўлиши мумкин
эмас, – деди Клеменца.
Тессио энг оғир мавзуда гап бошлади.
– Иш бошлашимиз биланоқ Беш оила бизга
қарши қўзғалади. Гарлемдаги «банкчи»ларимиз-
га, Ист-Сайддаги букмекерларимизга ҳужумлар
337
бошланади. Балки бизнинг ҳомийлигимиздаги
тикувчилар ҳам таъқиб қилинар. Бу уруш бизга
қимматга тушади.
– Балки бош кўтариша олмас, – деди Сонни. –
Ахир ҳужум бошлашса, тегишли жавоб бўлиши-
ни улар ҳам билишса керак. Мен тинчлик музо-
каралари олиб бориш юзасидан қармоқ ташлаб
кўрдим, кенжа Таттальяга хун тўлашда бир оз ён
боссак, балки тил топишиб кетармиз.
– Бизнинг тинчлик тўғрисидаги таклифлари-
мизни қабул қилишмайди деб ўйлайман, – деди
Хейген. – Кейинги ойлар мобайнида улар жуда
катта зарар кўришди. Сўзсиз, бунга бизни айбдор
деб ўйлашади. Бунга уларда асос ҳам бор. Меним-
ча уларнинг мақсади бизни наркотик моддалар
билан савдо қилишда иштирок этишга мажбур қи-
лиш, оиланинг давлат аппаратидаги алоқаларидан
фойдаланишдан иборат. Бошқача қилиб айтганда,
Солоццо ғояларини Солоццосиз амалга ошириш-
моқчи. Лекин дастлабида кучларимизни парокан-
да қилиш учун бизга қандайдир зарба беришади.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра шундан ке йин
биз уларнинг наркотик моддалар тўғрисидаги
таклифини қабул қилишга мажбур бўламиз.
Сонни чертиб-чертиб деди:
– Наркотик моддалар истисно қилинади. Бу
таклифга дон «йўқ» деган, демак йўқ. Бу масала-
ни унинг ўзи ҳал қилса, билмадим.
– Демак, олдимизда тактик муаммо турипти, –
деди Хейген ишбилармонлик билан. – Биз ошко-
ра, ҳамманинг кўз олдида иш олиб боряпмиз. То-
тализатор, лотерея, тўғри келиб савалайвер. Бу
– заиф позиция. Таттальялар оиласи эса фоҳи-
шабозлик, шу жумладан, уйга бориб хизмат қила-
диган фоҳишабозлик билан шуғулланади. Докер-
338
лар касаба уюшмаси устидан назорат ўрнатган.
Қайси томондан ёндашишни билмайсан. Қолган
оилалар қиморхоналар ишида пайчи сифатида
қатнашадилар, бироқ бу энг муҳими эмас. Энг
муҳими, қурилиш ташкилотлари пудрати, су-
дхўрлик, касаба уюшмаларини тинчитиш, ҳу-
кумат буюртмаларини олишга ёрдамлашишда.
Яъни, асосан куч ишлатиш йўли билан, бегуноҳ
одамларни қўрқитиш йўли билан пул топишади.
Албатта, кўчаларда эмас. Таттальяларнинг тун-
ги клуби жуда ҳам машҳур. Сал турткилайдиган
бўлсак, шов-шув, тўполон кўтарилади. Сиёсий
доиралардаги алоқаларга келсак, ҳозирча дон
иш бошида эмас экан, улар билан бир хил шаро-
итдамиз. Ҳархолда бу жиддий муаммо.
– Бу муаммони менга қўйиб бер, Том, – деди
Сонни. – Уни мен ҳал қиламан. Сен музокара-
ларни тўхтатиб қўйма, мен айтган нарсалар би-
лан жиддий шуғуллан. Ишга киришаверайлик,
кўрамиз қанақа йўл тутишларини, бирор чора-
сини топармиз. Клеменца ва Тессионинг аскар-
лари кўп. Гарчи улар Беш оила, биз бир оила бўл-
сак ҳам улар билан теппа-тенг миқдорда аскар
ажратамиз. Жуда ноилож қолсак, яширинамиз.
Бошқа илож йўқ.
«Якка ҳунармандлар», яъни рақиб негрларни
суриб чиқариш ҳақиқатан ҳам қийин бўлмади.
Полицияга хабар берилганди, қора танлилар
тўғрисида гап кетаётганлиги учун ҳам уларни
зудлик билан суриб чиқаришди. У пайтларда
ноқонуний ишларга аралашиб қолган негр поли-
циячиларнинг энг каттасига ёки амалдор раҳба-
рига пора бериб қутулиб кетиши қийин эди. Бу-
нинг бошқа сабаблари йўқ эди, асосан, ирқий ху-
рофот, ирқий нотўғри тушунча туфайли шундай
339
қилинарди. Гарлемда жиддий қийинчилик бўла-
ди, деб ҳеч ким ўйламаганди, у ерда ҳамма нарса
осонгина ҳал бўлиши олдиндан маълум эди.
Беш оила биргалашиб, улар кутмаган томондан
зарба беришди. Тикувчилар касаба уюшмасининг
кўзга кўринган икки ходимини отиб ўлдиришди,
уларнинг ҳар иккиси ҳам Корлеонелар оиласига
хизмат қиларди. Ундан кейин соҳилдаги кўчалар-
дан Корлеонеларнинг пайчиларини ҳайдаб чиқа-
ришди, бу томонларга букмекерларни киритмай
қўйишди. Порт ишчиларининг маҳаллий касаба
уюшмалари душман томонга ўтиб кетишди. Хў-
жайинга садоқатини бузиб, унга хиёнат қилиш-
ларига эришиш мақсадида бутун шаҳар бўйлаб
Корлеоне букмекерларини қўрқита бошлашди.
Гарлемда Корлеонелар оиласининг қадрдон дўсти
ва иттифоқчиси бўлган йирик «банкчи», яширин
лотереяхона хўжайини ваҳшийларча ўлдириб ке-
тилди. Илож қолмаганди. Сонни caporegimeларга
пистирмага ўтишга буйруқ берди.
Шаҳардаги икки уйга жойлашишди. Одамлар
учун тўшаклар, озиқ-овқат учун музлаткич, қу-
роллар, ўқ-дорилар келтиришди. Бир уйга Кле-
менца, иккинчисига Тессио ўрнашиб олди. Ои-
ланинг букмекерларига шахсий соқчилар бирик-
тирилиб қўйилди. Лекин Гарлемдаги «банкчи»лар
Беш оила томонга ўтиб кетишди: ҳозирча бунга
қарши бирон-бир иш қилишнинг иложи йўқ эди.
Куч-қудрат қўлдан чиқиб кета бошлади. Кирим
жуда паст эди. Ана шу тарзда бир неча ой ўтди
ва баъзи бир нарсалар, энг аввало, Корлеонелар
оиласи ўз куч-қудратига ортиқча баҳо берганли-
ги аниқланиб қолди.
Бунинг қатор сабаблари бор эди. Дон соғайиб,
бошқарув тизгинини қўлга олгунга қадар оила-
340
нинг сиёсий қудратига жиддий зарар етган эди.
Бундан ташқари тинчликда ўтган кейинги ўн
йиллик ҳар икки caporegime Клеменца ва Тесси-
онинг жанговарлик сифатларига салбий таъсир
кўрсатганди. Ҳамон олдига ҳеч ким тушолмайди-
ган ижрочи ва ишбилармон бошқарувчи Клемен-
ца ҳарбий етакчи учун хос бўлган ёшлик шижоа-
ти ва чарчоқ билмаслик хислатларини йўқотди.
Тессио ҳам ёши ўтиб, аввалги шафқатсизлигини
йўқотди. Том Хейген уруш даврида consigliori ро-
лига тўғри келмасди. Унинг энг асосий камчили-
ги – сицилиялик эмаслиги эди.
Оила ҳарбий ҳолатга ўтиши биланоқ бу камчи-
ликлар яққол сезилиб қолди, лекин Сонни улар-
ни бартараф этишга ожизлигини биларди. У дон
эмасди, caporegime ва consiglioriларни фақат дон
алмаштира оларди. Уларни алмаштириш вазият-
нинг хавфлилигини янада чуқурлаштириши, хи-
ёнатга туртки бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги
тўғрисида эса гапирмаса ҳам бўларди. Дастлаб,
Сонни оилани мудофаа қилмоқчи ва дон туза-
либ, раҳбарликни қўлига олгунга қадар шу билан
чекланмоқчи бўлди, бироқ «банкчи»ларнинг хиё-
нати ва букмекерларга нисбатан қилинган тер-
рор оиланинг аҳволини бутунлай ночорлаштириб
қўйди. Сонни қарши зарба беришга қарор қилди.
У душманнинг қоқ юрагига зарба бермоқчи
бўлди. Тўғрироғи бир зарба билан Беш оила раҳ-
барларини йўқ қилиб, душманни бошсиз қолдир-
моқчи бўлди. Режалаштириб қўйилган бу опера-
цияга тайёргарлик кўраркан, Сонни ҳар бир раҳ-
бар изидан айғоқчи қўйди ва уларни таъқибга
олди. Лекин орадан бир ҳафта ўтмасданоқ душ-
ман бошлиқлари ҳам бирин-кетин яшириндилар
ва бошқа қорасини кўрсатмадилар.
341
Шундай қилиб, Беш оила ва Корлеонелар им-
перияси ўртасидаги уруш боши берк кўчага ки-
риб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |