ЎН ОЛТИНЧИ БОБ
Карло Риццининг ҳамма нарсадан кўнгли со-
види. Ширин орзулар билан Корлеонелар ои-
ласига куёв бўлса-ю, уни Манхэттендек расво
жойнинг расво бир бурчагига букмекер қилиб
қўйишса. Бу итга суяк ташлаган билан баробар
эди. Карло эса аҳмоқ бўлиб, Лонг-Бич яқинидаги
алоҳида уйлардан бирига умидвор бўлганди, дон
хоҳлаган вақтида у ерда яшаётганларни ҳайдаб
чиқаради, деб ўйлаганди, уни ҳам ўзиникилар
қатори ёнига олиб, тор доирадаги ишларидан
хабардор қилади, одамлари билан таништиради,
318
деб ишонганди. Дон эса унга нисбатан адолат-
сизлик қилди. «Буюк донмиш!» Карло Рицци ла-
бини буриб, масхара қилди. Ёшини яшаб, ошини
ошаб бўлган бу ярамас чол уни иши юришмаган
безорини кўчага ташлаб кетгандай, тумонат одам
ичига ташлаб қўйди. Мияси ачиган чол оёқ-қўли-
ни узатиб юборса қандай соз бўларди. Бир пайт-
лар Сонни Карлонинг оғайниси эди. Агар у оила
бошлиғи бўлиб қолса, унга ҳам ёғлироқ жойлар-
дан бири тегиб қолишига умид қилса бўлади.
Карло қаҳва қуяётган хотинига қараб турар-
ди. Шу пайт хотини кўзига жуда ҳам хунук,
бесўнақай кўриниб кетди. Ё алҳазар, келиб-ке-
либ ҳаётини шу тасқара билан боғладими? Уй-
ланганига ярим йил бўлгани йўғу, тарвақайлаб
семириб кетди. Ўзи Шарқий штатдан чиққан
хотинлар ҳеч қачон италиялик аёллардай қадди-
бас ти чиройли бўлмайди.
У қўлини чўзиб, Коннининг тоғорадан кўпчиб
чиққан хамирдай думбасини шапатилаб қўйди.
Конни кулди. Карло ундан жиркангандай:
– Сўқимга боқилган чўчқадан ҳам баттар се-
мириб кетдинг, – деди.
У хотини хафа бўлиб, афти буришганини, кўзи
ёшланганини кўриб хурсанд бўлди. Буюк дон-
нинг қизи бўлса нима қипти? Ҳозир унинг хоти-
ни, шахсий мулки, хоҳлагандай муомала қилади.
Корлеоненинг қизини масхара қилаётганидан у шу
дақиқада ўзига дондан ҳам зўрроқ кўриниб кетди.
Карло Рицци эринчоқлик билан қаҳвани секин
ичди. Бу каталак унинг жонига теккан эди. У бун-
дай каталакда яшашга ўрганмаганди. Невадада
уйларни кенг қилиб қуришади. Бундан ташқа-
ри, бутун шаҳар оралаб ишхонага бориши керак,
соат ўн иккига улгуриши лозим. Бугун якшанба,
319
иш бошидан ошиб-тошиб ётипти, устига-устак
бейсбол мавсуми авжи қизиган пайт, баскетбол
мавсуми ниҳоясига етмоқда, кечки чавандоз-
лик пойгаси ҳам бошланди. Орқа томондан ке-
лаётган куймаланиш овози хаёлларини чалғитди.
Ўгирилиб қаради. Конни у жинидан ҳам ёмон
кўрадиган, лекин Нью-Йорк шаҳридаги италян
хотинлари ўртасида расм бўлган модада ясаниб
олган эди. Коннининг устидаги белбоғи бор гул-
ли, енглари бурмали шойи кўйлак уни йигирма
ёш катта қилиб қўйганди.
– Ҳа, йўл бўлсин? – сўради Карло.
– Лонг-Бичга, отамникига, – деди Конни бе-
парволик билан. – Отам ҳали ҳам касалхонадан
тушмапти, мен ҳам олдида бир-икки кун қараб
ўтиришим керак.
Карло пайрахадай ловуллаб кетди.
– Э-ҳа, демак, оркестрга Сонни бошчилик қил-
япти экан-да!
Конни ҳайрон бўлиб унга каради.
– Қанақа оркестр?
Карло тутақиб кетди.
– Сен, қўтир, мен билан яна шунақа гап-
лашадиган бўлсанг, қорнингни ёриб ташлайман.
Конни қўрққанидан орқасига тисарилди, бун-
дан Карлонинг баттарроқ ўти чиқди. Ўтирган
жойидан шартта турди-ю, Коннининг юзига ша-
палоқ тортиб юборди. Коннининг юзи шу онда
лоладай қизариб кетди. Карло яна уч марта мушт
туширди. Коннининг юқори лаби ёрилиб, қонаб
кетганини кўрганидан кейингина ўзига келди.
Лаби ёрилгани яхши бўлмади, из қолмаслиги
керак эди. Конни отилиб ётоқхонага кирди-ю,
эшикни ёпиб олди. Карло қулфнинг шиқирлага-
нини эшитди. У мазах қилгандай хахолаб кулди
ва ўтириб, қолган каҳвасини ича бошлади.
320
Карло кўчага чиқди. Машинасининг ойнато-
залагичи остида қистирилган қоғоз турарди. Бу
рухсат этилмаган жойда тўхтаганлиги учун тўла-
надиган жарима қоғози эди. Яшил қоғоз, демак,
ўн беш доллар. У қоғозни машинасининг кабина-
сидаги сандиқчасига ташлаб қўйди. Сандиқчада
бунақа қоғоздан бир тўпи қалашиб ётарди. Энди
унинг кайфияти аъло даражада эди. Доим шу-
нақа бўлади – талтайиб кетган ярамас хотинни
хумордан чиқиб калтакласанг, дарҳол кайфия-
тинг кўтарилади. Бундай пайтларда Корлеонелар
уни камситишаётгани ҳам унутилгандай бўлади.
Биринчи марта уриб Коннининг кўзини кўкар-
тирганида анчагача ачиниб юрганди. Конни
эса дарҳол кўзини кўрсатиб, ота-онасига шико-
ят қилгани Лонг-Бичга кетворганди. Тўғрисини
айт ганда, у қайтиб келгунча Карло бўларича бўл-
ганди. Лекин ажабланарлиси шундаки, у юво-
шиб, итоаткор, меҳрибон италян хотини бўлиб
қайтиб келди. Икки ҳафта чамаси сир бой бер-
май юрди. Ниҳоят, энди бундай ҳол такрорлан-
маслигига ишонч ҳосил қилди шекилли, бўлган
воқеани бошдан-оёқ айтиб берди.
Ота-онаси уни бепарволик, лоқайдлик билан
кутиб олишипти, ҳатто ундан кулгандай ҳам
бўлишипти. Тўғри, онаси қизига сал ачинибди.
Ҳатто отасидан Карло Рицци билан гаплашиб
қўйишни ҳам сўрапти. Лекин отаси рад этипти.
– Гарчи Конни менинг қизим бўлса ҳам, – деди
отаси, – энди у эрининг хотини. Мен уларнинг ўр-
тасига туша олмайман. Ҳатто Италия қироли ҳам
эр-хотиннинг ишига аралашмаган. Уйига қайтиб
борсин ва ўзини шундай тутсинки, эри урмасин.
– Сиз ўзингиз ҳаётингизда бирор марта ойимга
қўл кўтарганмисиз? – деди Конни алам қилиб.
321
Конни отасининг эрка қизи эди. Шунинг учун
ҳам унинг бундай чўрткесарлиги узрли эди.
– Ойинг бирон марта ҳам урадиган иш қилган
эмас, – деб жавоб берди отаси.
Онаси бош қимирлатиб маъқуллаб, кулиб қўйди.
Конни ота-онасига тўйида совға қилинган пул-
ни эри тортиб олганлигини, нимага сарфлаган-
лиги тўғрисида оғиз очмаганлигини айтиб берди.
Отаси елка қисди.
– Агар менинг хотиним ҳаддан ортиқча ишлар-
ни ўзига раво кўрадиган бўлса, мен ҳам худди
шундай қилган бўлардим.
Шундан кейин Конни попуги пасайиб, уйига
қайтиб келди. Отаси уни жуда яхши кўрарди, бу
совуққонлик отасида қаердан пайдо бўлганлиги-
ни у тушунтириб беролмади.
Бироқ дон у ўйлагандай бағритош одам эмас-
ди. У сўраб-суриштириб, деярли ўн беш минг
доллардан иборат тўй совғасини Карло тунги
барлардаги хотинларга сарфлаб юборганини
аниқлади. У Риццининг тотализаторига махсус
одамлар қўйди, улар Карлонинг букмекерлик ла-
возимидаги ҳар бир қадамидан Хейгенни хабар-
дор қилиб туришарди. Бироқ дон унинг ишига
аралашмади. Хотинининг ака-укалари, қарин-
дош-уруғларидан қўрқадиган эрдан нимани ҳам
кутиб бўларди – у эр оилавий бурчини қандай
адо этади? Бу ўта мураккаб вазият, шунинг учун
ҳам қизининг ёнини олишга журъат этолмасди.
Лекин синглисининг калтакланганини эши-
тиб, Сонни Корлеоне қаттиқ ғазабланганини,
фақат шахсан доннинг ўзи томонидан жорий
қилинган, ҳатто Сонни ҳам инкор қилолмайди-
ган қатағонгина уни қасос олишдан тўхтатиб
қолганлигини эшитганида эди, Карло Рицци ҳам
322
сал ҳовуридан тушган бўлармиди. Айнан шунинг
учун Сонни Рицци билан учрашиб қолишдан қо-
чиб юрди, у ўзига ишонмас, ўзини тутолмай қо-
лишдан қўрқарди.
Мана, бугун ҳам ўзига ҳеч қандай хавф-хатар
йўқлигига ишончи комил бўлган Карло Рицци
шундай ажойиб якшанба кун тонгида Тўқсон ол-
тинчи кўча бўйлаб машинасида Ист-Сайд томон
учиб борарди. У иккинчи томондан уйининг ол-
дига Сонни Корлеоненинг машинаси келиб тўх-
таганини кўрмади.
Оила мулкидаги қароргоҳини тарк этган Сон-
ни тунни шаҳарда, Люси Манчининикида ўтказ-
ди. Ҳозир уйга кетаётган йўлда уни тўрт шахсий
соқчи – иккитаси олдида, иккитаси орқада ку-
затиб борарди. Унинг миясига шаҳарга келган-
дан кейин синглисига учраб ўтиш ва уни бирга
Лонг-Бичга олиб кетиш тўғрисидаги фикр ке-
либ қолди. Карло ҳозир Ист-Сайдда мазза қилиб
юрипти, хотинини машинада етказиб кўйишга
эса пулни аяйди, хасис. Шундай бўлгач, сингли-
сини бирга олиб кетади.
Сонни ҳеч қачон лифтдан фойдаланмасди. У
лифтни қопқон деб биларди. Шунинг учун зи-
напоянинг икки босқичини бир ҳатлаб, саккиз
марш
4
ни тез босиб чиқди-да, Коннининг кварти-
раси эшиги олдида тўхтади. Эшикни чертди. У
Карло жўнаб кетганини кўрганди. Демак, синг-
лиси уйда. Ҳеч ким жавоб бермади. У яна эшик-
ни чертди. Синглисининг ҳадиксираган овози
эшитилди.
– Ким у?
4
Марш – зинапоянинг икки супа ёки қават ўртасидаги
қисми
323
Чўчиб айтилган бу гап Соннини довдиратиб
қўйди. Синглиси болалигиданоқ ерга урса кўкка
сапчийдиган, ўт-олов қиз бўлиб ўсганди. Оила-
нинг бошқа аъзолари каби ўзини дадил ҳимоя
қила оларди. Нима бўлдийкин?
– Бу мен, Сонниман, – деди у.
Қулф шиқирлаб, эшик очилди ва Конни ҳўнг-
раб акасининг бўйнига осилди. Сонни шу дара-
жада ўзини йўқотиб қўйдики, дастлабки дақиқа-
ларда қаққайиб туриб қолди. Кейин синглисини
ўзидан сал нари итариб, шишиб кетган юзини
кўрди-ю, нима бўлганлигини тушунди.
У пастга отилиб тушиб, синглисининг эри орқа-
сидан қувмоқчи бўлди. Қаттиқ ғазабланганидан
Соннининг афти буришиб кетди. Конни акаси
ўзини тутолмаётганини кўриб, маҳкам ёпишиб
олди, қўйиб юбормасдан, уй ичига тортди. Энди
у қаттиқ қўрққанидан ҳўнграб йиғларди.
– Бўпти, – деди Сонни. – Бас қил. – У ошхо-
нага кириб, телефон рақамларини тера бошлади.
– Ҳозир врач чақираман, текшириб кўрсин. Ҳо-
зирги аҳволингда эҳтиёт бўлишинг керак. Қанча
қолди ўзи?
– Икки ой, – деди Конни. – Сонни, илтимос қи-
ламан, унга тегма, ёлвораман.
Сонни кулди. Унинг қиёфасида шафқатсизлик
намоён эди.
– Ташвиш қилма, – деди. – Боланг отасиз туғил-
маслигига ҳаракат қиламан.
У синглисининг соғ ёноғидан ўпиб қўйди-да,
ташқарига чиқди.
Ист-Сайддаги бир юз ўн иккинчи кўчада, қан-
долатхона олдида, Карло Риццининг тотализа-
тори жойлашган жойда машиналар икки қатор
бўлиб, қатор тизилиб турарди. Тотализаторга
324
кириш йўлагида оталари якшанба куни эрта-
лаб машинада сайр қилдириб келиш учун бирга
олиб келган болалари билан қувлашмачоқ ўйна-
шарди. Бу ерга тўпланганлар бейсбол ўйинида у
ёки бу команданинг тарафини олиб, ўртага пул
қўйиб қимор ўйнашарди. Болалар эса команда
танлашда оталарига ёрдам беришарди. Карло
Рицци келганини кўриб, унинг мижозлари бола-
ларни чалғитиш учун музқаймоқ олиб беришди,
ўзлари эса бейсболчиларнинг қайси бири уларга
ютуқ келтириши мумкинлигини аниқлашга ҳа-
ракат қилиб, биринчи бўлиб тўп узатувчи бейс-
болчиларнинг исм-фамилиялари ёзилган газета-
ни ўқишга киришдилар.
Карло савдо зали орқасидаги катта хона-
га ўтди. Унинг икки «мирза»си – кўринишидан
ориқ, лекин чайир Салли Рэгс ва «Тренер» лақаб-
ли ўта бесўнақай яна биттаси қўйиладиган довни
ёзиб бориш учун чизиқли дафтарчани олиб, тай-
ёр бўлиб туришарди.
Орадан ярим соат ўтгач, омадини синаб кўрмоқ-
чи бўлганлар тарқалиб кетишди. Карло Салли Рэгс
билан салқинлаб ўтириш учун айвонга чиқишди.
Болалар асфальт йўлда шайба ўйнашарди. Поли-
ция машинаси йўлдан катта тезликда ўтиб кетди.
Карло билан Салли Рэгс бунга парво ҳам қилиш-
мади. Корхонанинг полиция участкасида кучли
ҳомийлари бор эди, шунинг учун ҳам маҳаллий
маъмурларнинг қўли калталик қиларди. Қиморбоз-
ларни қуршаб олиш учун энг юқоридан кўрсатма
бўлиши керак. Бундай кўрсатма бўлган тақдирда
ҳам тегишли одамлар Карло Риццининг одамлари-
ни олдиндан огоҳлантириб қўядилар.
Қандолатхонадан чиққан Тренер уларнинг
ёнига келиб ўтирди. Бейсбол ҳақида лақиллаб
325
ўтиришди, кейин суҳбат мавзуси аёлларга кўчди.
Карло хурсанд бўлиб кулиб:
– Уйда ким бошлиқ эканлигини кўрсатиб қў-
йиш учун бугун яна хотинимни дўппослашга
тўғри келди, – деди.
Тренер эҳтиёткорлик билан:
– Яхши қилмабсан, эрта-индин кўз ёрадиган
одам... – деди.
– Э, қаёқдаги гапларни айтасан, башарасига
икки марта яхшилаб туширдим, холос, – деди
Карло. – Ўлмайди. – У қовоғини солиб жим бўлди.
– Ўзинг ўйлаб кўр, уйда хўжайинчилик қилмоқ-
чи. Йўқ, бунақаси кетмайди.
Қандолатхонанинг олдида бекорчи ўйинчилар
анча тўпланиб қолишганди. Улар ўзларича бейс-
бол ўйини ҳақида баҳслашишарди. Баъзи бирла-
ри «мирза»лар ва Карло орқасидаги зинапояга ке-
либ ўтиришди. Тўсатдан йўлда шайба ўйнаётган
болалар қирғий човут солган чумчуқ галасидай
ҳар томонга қочишди. Бир машина қандолатхо-
на олдига ўқдай учиб келди ва шундай қаттиқ
тўхтадики, қулоқларни тешиб юборадиган дара-
жада чийиллаган овоз чиқди. Машина тўхтаб ул-
гурмасданоқ олдинги эшикдан бир одам шундай
шошилиб тушдики, кутилмаган бу воқеадан ҳам-
ма қотиб қолди. У Сонни Корлеоне эди.
Қаттиқ ғазабланганидан унинг чорпаҳил юзи
оппоқ бўлиб кетган, дўрдоқ лаблари дир-дир тит-
рарди. Кўз очиб юмгунча у зинапояга кўтарил-
ди-да, Карло Риццининг ёқасидан олди. Бошқа-
лардан ажратиб олиш ва йўлакка судраб чиқиш
учун Карлони бор кучи билан тортди. Лекин
Карло чайир қўллари билан эшик олдидаги те-
мир панжарага маҳкам ёпишиб олганди. У юзи
ва бошини оёқлари орасига яширишга уриниб,
326
қўнишиб олди. Сонни ёқасидан олгач, устидаги
кўйлаги йиртилиб кетди.
Шундан кейин бўлган воқеани кўрган одам ал-
батта изтиробга тушарди. Сонни ғужанак бўлиб
олган Карлони тинимсиз дўппослар, мушт туши-
рар, ғазабидан хириллаб қолган овози билан ая-
май ҳақорат қиларди. Ҳўкиздай кучи бўла туриб,
Карло тирноқча қаршилик кўрсатмасди, шафқат
қилиш, узр сўраш ҳақида оғиз ҳам очмасди, ҳат-
то инграб ҳам қўймади. Тренер ва Салли Рэгс
миқ этмасдан ўтиришди. Улар Сонни куёв бола-
сини ўлакса қилиб калтаклайди, деб ўйлашганди
ва унинг ҳолига тушишни хоҳлашмади. Ўйинга
халақит берган давангирни боплаб сўкиб, хумор-
дан чиқишга тўпланган чурвақалар ҳам бу томо-
шани кузатиб туришди. Улар уришқоқ, жангари
кўча болалари бўлишларига қарамай, ваҳший-
лашган Соннини кўришиб, жим бўлиб қолишди.
Бу орада иккинчи машина етиб келди, ундан
Соннининг икки шахсий соқчиси отилиб тушди.
Бўлаётган воқеани кўриб, улар ҳам аралашишга
журъат этишмади. Улар агар четдаги одамлар-
дан биронтаси аҳмоқлик қилиб, Карлонинг та-
рафини олишмоқчи бўлса, дарҳол хўжайинини
қутқаришга тайёр бўлиб турдилар.
Калтакланаётган одам бутунлай итоаткорлик
қилиб турганлиги учун ҳам бу жуда мудҳиш то-
моша эди. Ким билади, дейсиз, балки унинг ҳаё-
тини ана шу итоаткорлик қутқариб қолгандир.
Темир панжарага маҳкам ёпишиб олиб, Сонни
уни кўчанинг ўртасига судраб чиқишига йўл
қўймади. Гарчи Сонни билан муштлашишга ет-
гудай кучи бўлса ҳам, ҳамон қаршилик кўрсат-
масди. Бошига, бўйнига, елкаларига тинимсиз
мушт ёғиларди. Бироқ Карло Сонни ҳолдан то-
327
йиб, жаҳлидан тушгунча лом-мим демай, бош
эгиб тураверди. Сонни ҳансираб унга қаради-да:
– Итвачча, агар синглимга яна бир марта қўл
кўтарадиган бўлсанг, каллангни оламан, – деди.
Бу гап вазиятни юмшатди. Чунки агар Сон-
ни ҳақиқатан ҳам Карлони ўлдирмоқчи бўлган-
да, дағдаға қилиб, қўрқитиб ўтирмасди. У ала-
мидан, ноиложликдан дағдаға қиларди, чунки
Карлони ўлдириш мумкин эмасди. Карло ундан
кўзини олиб қочди. У бошини кўтармасдан пан-
жаранинг темир тўсиқларини қўлида эгиб-бу-
кишда давом этди ва Соннининг машинаси мо-
торини гуриллатиб олислаб кетгунча, Тренернинг
ғайритабиий, деярли оталарча ғамхўрлик билан
айтилган: «Бўлди, Карло, юр, дўконга кирайлик.
Ҳаммага томоша бўлишнинг нима кераги бор», –
деган овози эшитилгунга қадар ана шу ҳолатда
тураверди.
Шундан кейингина Карло зинапоянинг тош
босқичларидан нигоҳини узишга, белини кўта-
риб, панжара тўсиқларидан қўлини олишга
журъат этди. Қаддини тиклаб тик тураркан, бир
одам иккинчисини ҳақорат қилганлигининг гу-
воҳи бўлган болалар кўзи косасидан чиқиб, пеша-
налари тиришиб, унга қараб туришганини кўр-
ди. Карло Рицци дўлдай ёғилган қаттиқ зарбалар-
дан шикастланмади. Кўпроқ руҳий изтиробдан,
қаттиқ қўрққанидан бўлса керак, кўнгли айний
бош лади. Тренер қўлидан етаклаб, қандолатхона
орқасидаги хонага олиб кирди. Шикастланмаган,
қонамаган, лекин ҳаяжон зарбидан кўкариб кет-
ган, ғурра билан тўла юзига муз малҳам қўйганда
қаршилик қилмади. Ваҳима чекиниб, энди қат-
тиқ ҳақоратланганини ўйлаганда, Карло кўнгли
айниб, қайт қилди. Тренер унинг бошини чаноқ –
328
сирланган қўл ювгич устида ушлаб турди, кейин
худди маст одамни етаклагандай уни қўлтиқлаб,
нарвондан дўкон устидаги хонага кўтарилишга
ёрдам берди ва ётоқхоналардан бирига ётқизиб
қўйди. Салли Рэгс сездирмасдан қайгадир ғойиб
бўлганига Карло эътибор ҳам бермади.
Салли Рэгс эса пиёда юриб Учинчи авенюгача
борди-да, Рокко Лампонега қўнғироқ қилиб, бўл-
ган воқеа ҳақида батафсил ахборот берди. Рок-
ко бу хабарни хотиржамлик билан қабул қилди
ва ўз навбатида телефон орқали caporegime Пит
Клеменцага етказди. Клеменца норози бўлиб то-
моғини қирди ва тўнғиллади:
– Э, қуриб кетсин, бу Сонни дегани қутурган
буқа бўлди. – Бироқ аввал тугмани босиб, ке-
йин гапиргани учун бу гапларни Рокко Лампоне
эшитмади.
Сўнгра Клеменца Лонг-Бичга, Том Хейгенга
қўнғироқ қилди. Хейген бир неча дақиқа жим
тургач:
– Ҳар эҳтимолга қарши имкони борича тезроқ
йўлга бир неча машина жўнатинг, – деди. – Ма-
шиналар тирбанд бўлиб, ё йўл ҳодисаси юз бериб
ёки бошқа бирор сабаб билан Сонни ушланиб қо-
лиши мумкин. Бундай пайтларда у нима қила-
ётганини билмай қолади. Бизнинг дўстларимиз
унинг шаҳарда эканлигини эҳтимол эшитишган
бўлсалар керак. Лекин ҳар ҳолда...
– Мен йигитларни йўлга чиқариб улгургуним-
ча Сонни уйда бўлади, – деди Клеменца шубҳала-
ниб. – Агар мен улгура олмасам, демак, Татталья-
лар ҳам улгура олишмайди.
– Тўғри, биламан, – деди шошилмай Хейген. –
Аммо кўзда тутилмаган бирор воқеа юз бериб, Сон-
ни ушланиб қолиши мумкин. Ҳаракат қил, Пит.
329
Клеменца ичида сўкиниб, Рокко Лампонега
қўнғироқ қилди ва Лонг-Бич йўлига бир неча ма-
шинада одамлар чиқаришни буюрди. Ўзи ҳам
кўримсиз машинасини олиб чиқди-да, эндилик-
да унинг уйини қўриқлаётган қоровуллар отря-
дидан уч кишини олиб, Атлантик-Бич орқали
кўп рикдан ўтиб, Нью-Йорк томон йўлга чиқди.
Қандолатхона олдида ўралашиб юрган ўртача
ўйинчи, лекин яхшигина айғоқчи бўлган, Тат-
тальялар оиласидан мояна олиб турадиган бе-
корчилардан бири алоқачига қўнғироқ қилиб, у
орқали маълумотни хўжайинга етказди. Лекин
Таттальялар оиласи ҳали ҳарбий давр талаблари-
га мослашиб улгуришмаганди. Шунинг учун ҳам
маълумот оралиқ тўсиқлардан ўтиб, оила бош-
лиғи билан боғлайдиган caporegimeга етиб кел-
гунча вақт бой берилди. Бу пайтга келиб, Сонни
Корлеоне отасининг Лонг-Бич шаҳри яқинидаги
уйига соғ-саломат етиб келган ва унинг қилмиш-
ларидан беҳад жаҳли чиққан дон олдида жавоб
беришга тайёр турарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |