УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/35
Sana25.02.2022
Hajmi2,75 Mb.
#259039
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
Ch ota

ЎНИНЧИ БОБ
Касалхона кичкина бўлиб, чоғроқ алоҳида би-
нога жойлашган, ягона кириш йўлагига эга эди. 
Майкл деразадан қаради. Касалхонанинг ярим 
ҳалқа шаклидаги ҳовлисидан пиллапоя орқали кў-
чага чиқиларди. Фақат ана шу йўлак орқалигина 
касалхонага кириш мумкин эди. Машина кўрин-
масди. Лекин бирон дақиқани ҳам беҳуда йўқот-
маслик кераклигини Майкл яхши тушунарди. У 
палатадан югуриб чиқди, бешинчи қаватдан югу-
риб пастга тушди ва кенг эшикдан ҳовлига чиқ-
ди. Ҳовлида касалхона машиналари турадиган 
жой бор эди. Ҳозир бу жой ҳам бўм-бўш эди.
Майкл тротуарга тушиб, сигарет туташтирди. 
У пальтоси тугмаларини очиб, чироқ остига ке-
либ турди. Ёруғлик унинг юзига тушиб турарди. 
Учинчи авенюдан тугунча қўлтиқлаб олган бир 
йигит касалхона томон тез-тез кела бошлади. У 
ҳарбий куртка кийиб олган, қалин қора сочла-
ри жингалак эди. Йигит чироқ ёруғига кирганда 
унинг юзи Майклга таниш кўринди. Йигит унинг 
олдига келиб тўхтади, қўлини узатаркан, кучли 
италянча талаффуз билан:
– Дон Майкл, мени эслайсизми? – деди. – Мен 
новвой Назориннинг куёви Энцо бўламан. Илга-


176
ри унинг ёрдамчиси эдим. Отангиз елиб-югуриб, 
Америкада қолишимга рухсатнома олиб берган. 
Шу йўл билан менинг ҳаётимни қутқариб қолган.
Майкл йигитнинг қўлини қисди. У эсига туш-
ганди.
– Отангизни йўқлаб келгандим. Киритишар-
микин ёки кеч қолдимми?
Майкл кулиб бошини чайқади.
– Киритишмайди, лекин бари бир раҳмат. Кел-
ганингни Донга айтиб қўяман. Кўчадан катта 
тезликда гуриллаб машина ўтди. Майкл дарҳол 
сергакланди.
– Тезроқ бу ердан кет, – деди у Энцога. – Бу ер 
нотинч бўлиб турипти. Сен полициянинг қўлига 
тушмаслигинг керак.
У италиялик йигитнинг юзида ташвиш ифода-
сини кўрди. Агар полициянинг кўзи тушадиган 
бўлса, уни ватанига жўнатиб юборишлари, Аме-
рика фуқаролигидан маҳрум қилишлари мум-
кин. Лекин бари бир Энцо кетмади. Италян ти-
лида шивирлади:
– Агар нотинчлик бўлса, ёрдамлашгани қола-
ман. Мен Чўқинтирган ота олдида қарздорман.
Бу гапдан Майкл тўлқинланиб кетди. У Эн-
цони қувиб юбормоқчи эди, лекин кейин ўйла-
ниб қолди. Қолаверсин. Касалхона эшиги олдида 
икки киши турганлиги балки Солоццонинг одам-
ларини чўчитар. Бир одамдан мутлақо чўчимас-
ликлари ҳам мумкин.
У Энцога сигарета тутиб, зажигалкасини ёқди. 
Улар кўчадаги чироқ остида декабрь туни совуғи-
да жунжикиб туришарди. Тўққизинчи авеню дан 
чиқиб, Ўттизинчи кўчага бурилган узун, қора 
машина шундоққина тортуар чеккасидан улар 
томонга кела бошлаганда сигареталарини чекиб 


177
бўлишаёзганди. Аста секинлаган машина бирдан 
тезликни ошириб, кўздан ғойиб бўлди. Машинада-
гилар Майклни таниб қолишганди. У Энцога яна 
битта сигарета тутди. Шу чоқ новвойнинг қўллари 
қалтираётганига кўзи тушиб қолди. Ўзининг қўли-
га қаради. Қизиқ, мутлақо қалтирамаётганди.
Яна сигарета чекиб туришди. Орадан ўн 
дақиқага яқин вақт ўтди. Тун сукунатини поли-
ция машинасининг сиренаси бузди. Тўққизинчи 
авенюдан чиққан машина касалхона олдига учиб 
келиб тўхтади. Унинг кетидан яна икки полиция 
машинаси келиб тўхтади. Касалхона олдидаги 
кўча бир зумда полиция формасидаги ва фуқаро 
кийимидаги одамларга тўлиб кетди. Майкл енгил 
нафас олди. Офарин, Сонни, тез фармойиш бе-
риб улгурипти... Майкл улар томон юрди.
Барзангидай икки нафар полициячи унинг қўл-
ларидан ушлаб олди. Учинчиси тинтиб чиқди. Фу-
ражкасида олтин уқаси бор, полиция капитани 
формасидаги семиз киши пиллапоядан кўтарила 
бошлади. Унга тобе одамлар дарҳол четга чиқиш-
ди. Анчагина қорин солган, чаккалари оқарган бў-
лишига қарамасдан капитан дадил, шаҳдам қадам 
ташларди. Чорпаҳил юзи ловулларди. У Майклнинг 
олдига келиб бақира бошлади:
– Италиялик безориларнинг тухумини қуритиб 
бўлдик, деб ўйлагандим! Кимсан, бу ерда нима 
қилиб санқиб юрибсан?
Полициячилардан бири Майклнинг ёнига ке-
либ турди.
– Бу топ-тоза, капитан, – деди Майклни тин-
тиб чиққан полициячи.
Майкл жим эди. У капитаннинг юзига, метал-
дай йилтиллаб турган совуқ кўк кўзларига тикилиб 
турарди. Фуқаро кийимидаги агент тушунтирди:
– Бу доннинг ўғли Майкл Корлеоне.


178
Майкл хотиржам сўради:
– Соқчилар қаёққа ғойиб бўлди? Уларни ким 
бу ердан олиб ташлади?
Капитаннинг чорпаҳил юзига бирдан қон те-
пиб чиқци.
– Ҳали сен безори, менга кўрсатма ҳам бер-
моқчи бўлдингми? Хўш, нима дейсан, мен уларни 
олиб ташладим. Сенлар, ифлос гангстерлар, мен-
га деса бир-бирларингни уруғ-чуруғинггача қириб 
ташламайсанларми. Ҳаммасига тупурдим. Сенинг 
отанг га қўриқчилик қилишга келсак, мен шахсан 
қўлимни совуқ сувга ҳам урмаган бўлардим. Энди 
туёғингни шиқиллатиб қол бу ердан. Қабул йўқ со-
атларда бу ерда сенинг қорангни кўрмай, итвачча!
Майкл ҳамон унинг юзига диққат билан тикил-
ганича турарди. Капитаннинг гаплари унга зар-
рача ҳам таъсир қилмади. У жуда тез фикрларди. 
Наҳотки, бояги биринчи машинада Солоццонинг 
ўзи ўтирган бўлиб, унинг касалхона эшиги ёнида 
турганини кўрган бўлса? Наҳотки, Солоццо по-
лиция капитанига қўнғироқ қилиб: «Касалхона 
эшиги олдида Корлеонеларнинг одамлари нима 
қилиб ўралашиб юришибди? Касалхонада улар-
нинг изи ҳам қолмаслиги учун сизга нул тўла-
маганмидим?» деган бўлса? Наҳотки, Сонни ҳақ 
бўлиб, буларнинг ҳаммаси пухта ўйланган режа-
нинг бир қисми бўлса? Шунақага ўхшайди.
Майкл пинагини бузмасдан:
– Отамнинг палатасига соқчи қўйилмагунча 
ҳеч қаёққа кетмайман, – деди капитанга. Капи-
тан ҳатто унга жавоб ҳам бермади. Майклнинг 
ёнида турган полициячига буюрди:
– Фил, бу итваччани олиб бориб қамаб қўй.
Полициячи иккиланиб, эътироз билдирди.
– Бу йигит топ-тоза, капитан. Устига-устак 
уруш қаҳрамони, ҳеч қачон жиноий ишларга 
аралашмаган. Газеталар айюҳаннос солишади.


179
Ғазабдан қип-қизариб кетган капитан у томон 
қадам ташлади.
– Олиб бориб қамаб қўй, деб айтдимми, вас-
салом!
Майклнинг мияси ҳамон соат сингари аниқ 
ишларди – ғазаб, нафрат унинг ақлини хира-
лаштирганди. У пухта ўйлаб, аниқ-лўнда қилиб:
– Капитан, отамнинг қўл-оёғини боғлаб берга-
нингиз учун Турк кўп пул тўладими? – деди.
Капитан қайрилиб қаради. У икки бақувват 
полициячига буюрди.
– Қани, ушланглар уни!
Майклни ушлаб, қўлларини ёнига маҳкам бо-
сиб туришди. У капитаннинг оғир мушти ҳаво-
да учиб, унинг башарасига яқинлашаётгани-
ни кўрди ва чап беришга ҳаракат қилди. Мушт 
тумшуғига келиб тушди. Майклнинг миясида 
граната портлагандай бўлди. Оғзи қон ва майда 
суякларга тўлди. У тишлари тўкилганини тушун-
ди. Бети худди дам берилган коптокдай шишиб 
кетди. Тиззалари букилди, агар ёнидаги полици-
ячилар ушлаб туришмаганда, йиқилиб тушарди. 
Лекин у ҳушини йўқотмади. Фуқаро кийимидаги 
агент олдинга ташланиб, Майклни иккинчи зар-
бадан тўсиб қолди.
– Ё раббий, ахир сиз уни майиб қилиб қўйдин-
гиз-ку!
Капитан дона-дона қилиб:
– Мен унга қўлимнинг учини ҳам теккизга-
ним йўқ, – деди. – Ўзи менга ташланмоқчи бўлиб, 
қоқилиб кетди. Тушунарлими? Қамоққа олинаёт-
ганда қаршилик кўрсатди.
Майкл хира парда орасидан касалхона олди-
га бирин-кетин икки машина келиб тўхтаганини 
кўрди. Машиналардан одамлар тушишди. Майкл 
Клеменцанинг адвокатини таниди – у капитанга 
илтифот билан, кескин гапирди:


180
– Корлеонелар оиласи хусусий жиноий қиди-
рув компаниясига мурожаат қилиб, мистер Кор-
леонени қўриқлаш ҳақида битим тузишди. Соқ-
чиларнинг қурол олиб юришга ҳуқуқи бор. Агар 
сиз уларни қамоққа олсангиз, эртага эрталаб 
судда тушунтириш беришингизга тўғри келади.
Адвокат Майклга қаради.
– Сизга нима бўлди? Ким калтаклади? – сўра-
ди у. – Жиноий иш очайликми?
Майклнинг пастки жағи зўрға-зўрға қимир-
лар, у гапирганда қийналарди.
– Қоқилиб кетдим, – деди бир амаллаб. – Қоқи-
либ кетиб, йиқилиб тушдим.
Майкл капитаннинг юзидаги тантана ифода-
сини сезиб қолди ва унга жавобан масхаромуз 
жилмайишга ҳаракат қилди. Ҳар қандай йўл 
билан бўлса ҳам у миясида чарх ураётган аниқ 
совуқ фикрларни, танасидаги ҳар бир катакча-
ни тўлдириб турган қаттиқ нафратни бошқа-
лар кўзидан яшириши керак эди. Бу қандайдир 
ажо йиб бир истак эди. У ҳозир нималарни ўй-
лаётганини бирон бир тирик жон сезмаслигини 
хоҳларди. Унинг ўрнида отаси ҳам шундай қил-
ган бўларди. Кейин у ўзини касалхонага олиб ке-
тишаётганини тушунди ва ҳушидан кетди.
Эрталаб уйғонганда Майклнинг жағи тахта-
качлаб қўйилган, чап томонидаги тўртта тиши-
нинг ўрни бўш эди. Ёнида Хейген ўтирарди.
– Менга наркоз беришдими? – сўради Майкл.
– Ҳа, – жавоб берди Хейген. – Қаттиқ азоб бе-
ради деб, милкларингдан суяк парчаларини олиб 
ташлашди. Сен бари бир ҳушсиз эдинг.
– Бошқа жойларим бутунми? – сўради Майкл.
– Бус-бутун, – деди Хейген. – Қулоқ сол. Сонни 
сени уйда даволангани яхши деяпти. Йўлга бар-
дош бероласанми?


181
– Албатта, – деди Майкл. – Доннинг аҳволи 
қандай?
Хейген қизариб кетди.
– Менимча, биз бу муаммони ҳал қилдик. Мах-
фий айғоқчиларни ёллаб, ҳар бир маҳаллага қў-
йиб чиқдик. Яхшиси, қолган гапни машинада 
гаплашайлик, хўпми?
Машинани Клеменца ҳайдаб борар, Майкл би-
лан Хейген орқада ўтиришарди. Майклнинг чак-
каси лўқилларди.
– Хўш, кеча қанақа ишлар бўлди?
Хейген хотиржам гап бошлади:
– Полицияда Соннининг Филипс деган одами 
бор. Кеча сени ҳимоя қилган одам. У бизга муҳим 
ахборотлар берди. Маълум бўлишича, касалхонада 
қабул соати тугаши биланоқ капитан Макклос ки 
Тессионинг касалхона ва ҳовлини қўриқлаб турган 
йигитларини тарқатиб юборипти. Йигитларнинг 
баъзи бирлари қуролланган экан, шуни баҳона қи-
липти. Кейин Макклос ки ўрнига бошқа одамлар 
жўнатсин, деб палата эшиги олдидаги агентларни 
олиб ташлабди. Уни сотиб олишипти. Филипснинг 
айтишича, у энди тиниб-тинчимас эмиш. Солоццо 
унга катта пул берганлигига, кейин янада кўпроқ 
беришга ваъда қилганлигига шубҳа йўқ.
– Ҳалиги йигитча, Энцомиди, яширинишга ул-
гурдими?
– Албатта-да, – деди Хейген. – Сенга қараган-
да чаққонроқ экан. Полиция кўриниши биланоқ 
кўздан ғойиб бўпти. Солоццо машинада ўтиб 
кетганда сен билан бирга турган эканми? Шу 
тўғрими?
– Тўғри, – тасдиқлади Майкл. – Зўр йигит экан.
– Яхши, биз ҳам қарздор бўлиб қолмасмиз, – 
деди Хейген. – Сен хурсанд бўладиган янгилик 
бор. Корлеонелар оиласи ҳисобни тенглаштира 


182
бошлади. Бруно Татталья гумдон қилинди. Бугун 
эрталаб соат тўртда.
Майкл қаддини ростлади.
– Бу қанақаси бўлди? Отамнинг тузалиб чиқи-
шини кутамиз, деб ўйлагандим.
Хейген елка қисди.
– Касалхонадаги воқеалардан кейин Соннини 
тўхтатиб бўлмай қолди. Ақл-ҳушини йиғиб олиш-
га кўндиришга уриниб кўрдим. Бўлмади. Балки 
сен ҳам ҳаракат қилиб кўрарсан, Майкл? Хунрез-
ликнинг олдини олишга ҳали вақт бор.
– Уриниб кўраман, – деди Майкл. – Эрталаб 
тўп ланамизми?
– Тўпланишга тўғри келади, – жавоб берди Хей-
ген. – Солоццо ниҳоят хабар берди. Музокара олиб 
боришга тайёрмиш. Дарвоқе, Люка ҳақидаги гап-
ларнинг ҳаммаси тўғри чиқди. Уни донга суиқасд 
қилинган куни тунда Бруно Таттальянинг клуби-
да ўлдиришипти. Тасаввур қиласанми?
– Унда Люканинг ғафлатда қолганини тушунса 
бўлади, – деди Майкл. Боғ йўлагини тўсиб турган 
узун қора машинага икки киши суяниб турарди. 
Хиёбоннинг ўнг ва чап томонидаги уйларнинг 
юқори қаватларидаги деразалар ланг очиқ эди.
Клеменца машинани боғ эшиги ёнида тўхтатди. 
У ёғига пиёда кетишди. Машинага суяниб турган 
икки киши Клеменца отрядидан бўлса керак, са-
ломлашиш ўрнига уларга хўмрайиб қараб қўйди.
Эшикдаги қўнғироқ тугмасини босишга ҳожат 
қолмади. Чамаси деразадан кўриб туришган бўлса-
лар керак, эшикни очишди. Сонни ва Тессио улар-
ни бурчакдаги хонада кутиб ўтиришарди. Сонни 
укасига яқинлашди, бошини кафтлари орасига 
олиб, унга тикилиб қаради-да, пичинг аралаш:
– Жуда чиройли бўлиб кетипсан-ку! – деди.
Майкл унинг қўлларига уриб қўйди.


183
Улар худди ўтган галгидек шу хонада тўпла-
нишди. Фақат бу сафар муҳит бошқача эди. Сон-
ни жонланиб қолган, қувноқ эди. Майкл бу қув-
ноқликнинг сабабини тушунди. Акаси энди ик-
киланмас, қатъий қарорга келган эди. Энди уни 
тўхтатиб бўлмасди. Солоццонинг кейинги ҳам-
ласи сабр косасини тоширган томчи бўлди. Сулҳ 
ҳақида энди сўз ҳам бўлиши мумкин эмасди.
– Сен йўқ пайтингда воситачи қўнғироқ қил-
ди, – деди Сонни Хейгенга, – Турк музокара бош-
ламоқчи эмиш, – Сонни кулди, – Бу ит эмган 
отдан тушса ҳам узангидан тушмайди. – Қойил 
қолгандай бошини қимирлатиб қўйди. – Кеча қу-
турган итдай хуруж қилган одам, бугун битим ту-
зишга рози эмиш. Биз эса кейинги оёқларимизда 
тик туриб, унинг қўлидан овқат ермишмиз. Вой 
сурбет-ей!
Том эҳтиёт бўлиб сўради:
– Сен нима деб жавоб бердинг?
– Худо ҳаққи, хоҳлаган пайтида битим тузиш-
га розимиз, дедим, – Сонни кулди. – Менинг шо-
шилаётган жойим йўқ. Юзлаб одамларим шаҳар-
да туну кун навбатчилик қилишмоқда. Солоццо 
ипидан чиқиб, қорасини кўрсатиши биланоқ та-
мом бўлади. Кўнглига сиққанича ўйлаб кўрсин. 
Мен шошилаётганим йўқ.
– Аниқроқ бирор таклиф айтдингми? – сўради 
Хейген.
– Бўлмасам-чи, – жавоб берди Сонни. – Биз 
унинг олдига Майклни юборамиз. Солоццо унга 
таклифларини айтади. Воситачи Майклнинг 
дахлсизлигини таъминлайди. У ўзининг дахлсиз-
лигини таъминлашни сўрамаяпти – бефойдали-
гини билади. Хўп, майли, бу майда-чуйда гап. 
Демак, бундай учрашув Солоццо ҳудудида бўла-
ди. Майклни келиб Солоццо ҳузурига олиб кети-


184
шади. Майкл Солоццонинг гапларини эшитади, 
кейин уни қўйиб юборишади. Учрашувнинг аниқ 
қаерда бўлиши номаълум. Биз учун шундай қу-
лай шартларни ваъда қилишяптики, рад этиш-
нинг иложи йўқ.
Хейген сўради:
– Таттальялар жим қараб ўтиришаверади, деб 
ўйлайсанми? Бруно учун қасос олишмайдими?
– Буни ҳам гаплашдик. Воситачининг айтиши-
га қараганда Таттальялар оиласи Солоццонинг 
режаларига рози эмиш. Бруно Таттальянинг ўли-
ми ҳисобдан чиқариб ташланганмиш. У отамизга 
қилинган суиқасднинг хуни эмиш. Бош га – бош. 
– Сонни яна кулди. – Шунақа, безбетликнинг че-
гараси бўлмас экан.
Хейген яна эҳтиёткорлик билан сўради:
– Уларнинг таклифларини эшитсак бўлармиди?
Сонни бошини чайқади:
– Йўқ,

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish