(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
мактаб педагог ходимларини шаҳар, вилоят ва республика педагогика ўқишларига, малака ошириш курсларига, (шу жумладан, чет элга), аспирантурага, шунингдек, турли мукофотларга тавсия этади.
Педагогика кенгаши ҳузурида фанга оид ва бошқа секциялар, бирлашмалар ташкил этилиши мумкин.
5. Мактабда амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз Уставлари ва Низомлари асосида болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатади.
Барча жамоат ташкилотлари мактаб Уставида назарда тутилган ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, мактабда демократия ва ошкораликни ривожлантириш, мажбуриятларни бажаришга эришиш ва ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ғамхўрлик қилишга даъват этилгандир.
Жамоат ташкилотларининг вакиллари Мактаб (педкенгаш) кенгаши, директор ўтказадиган мажлисларда муҳокама қилиш ва қарорлар қабул қилишда қатнашиш ҳамда мактаб маъмуриятидан ўқув-тарбия жараёни ҳақидаги зарур ахборотларни олиш, педагогларнинг аттестациядан ўтишида уларнинг ўқувчилар билан ўзаро муносабатлари ҳақидаги истакларни айтиш ҳуқуқига эгадирлар. Педагогика жамоаси, мактаб ва болалар, ўсмирлар ҳамда ёшлар ташкилотларининг раҳбарлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч, масъулият ва ҳамкорлик асосига қурилади.
6. Мактабларда ҳужжатларни юритиш тартиби Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Мактаб ҳужжатларини юритиш тўғрисидаги йўриқномага биноан амалга оширилади.
Мактаб ҳисоботи давлат статистика органлари талабларига мувофиқ тақдим этилади. Давлат ва жамоат органлари томонидан бошқа хил ҳисоботларни талаб қилиш тақиқланади.
7. Мактабда барча текширув ишлари фақат халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари, вилоят халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармалари билан келишилган ва мактаб директори, Кенгаши хабардор қилинган ҳолда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
8. Мактаб Устав асосида иш олиб боради.
Мактаб Уставида Ушбу Низомда келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан берилган қўшимча ваколатлар, шунингдек амалдаги қонунга зид келмайдиган ва мактаб фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа масалалар белгиланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |