Ҳужжат кучини йўқотган " "



Download 55,37 Kb.
bet3/8
Sana24.02.2022
Hajmi55,37 Kb.
#220304
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мактаб меъёрий ҳужжатлари

Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 352-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
23. Малакали ўқитувчилар ва етарли хоналарга эга бўлган барча турдаги умумий таълим мактабларида қуйидаги фанлардан машғулотлар ўтказиш учун синфларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:
V-IX синфлардаги ўқувчилар сони 25 ва ундан зиёд бўлган шаҳар мактабларида, ўқувчилар сони 20 ва ундан зиёд бўлган қишлоқ мактабларида ҳамда X-XI (XII) синфлардаги ўқувчилар сони 20 ва ундан зиёд бўлган шаҳар ва қишлоқ мактабларида меҳнат бўйича машғулотларда; тармоқ таълими дарсларида ҳам (VIII-IX синфларда 1 соат, X-XI (XII) синфларда 2 соат) фақат меҳнат бўйича амалий машғулотларда бўлиб ўқитиш амалга оширилади; X-XI синфлардаги ўқувчилар сони 25 ва ундан зиёд бўлган тақдирда жисмоний тарбия дарсларида (ҳар бир гуруҳда камида 8 йигит ва қиз бўлганда); I-IX синфлардаги ўқувчилар сони 25 ва ундан зиёд бўлган таълим рус тилида олиб борилмайдиган мактабларда рус тили ва адабиёти дарсларида X-XI (XII) синфлардаги ўқувчилар сони 20 ва ундан зиёд бўлган ҳамда таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган мактабларда ўзбек тили ва адабиёти, чет тили, информатика ва ҳисоблаш техникаси ва махсус фанлар, ихтисос бўйича айрим фанлар чуқур ўргатиладиган синф ва мактабларда эса ўз низомларига кўра бўлиниш амалга оширилади.
24. Умумий таълим мактабларида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Ўқув йили тўрт чоракка (семестрга) бўлинади, унинг бошланиши ва охирги ўқув режаси билан белгиланади. Ўқув йили Амалий машғулотларни ҳисобга олмаганда 33 ҳафта, 1-синфларда эса 30 ҳафта давом этади.
Ўқув йили мобайнидаги таътиллар камида 30 календарь кун қилиб белгиланади: кузги таътил – 4 ноябрдан 11 ноябргача (8 кун), қишки таътил – 31 декабрдан 10 январгача (11 кун), баҳорги таътил – 22 мартдан 31 мартгача (10 кун). Ёзги таътил – ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача (камида 8 ҳафта) давом этади.
1-синф ўқувчилари учун Мактаб (педкенгаш) кенгаши томонидан февраль ойи ўрталарида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Ўқув йили давомидаги иш ва машғулотлар қуйидаги байрам кунларида ўтказилмайди: 1 январь – Янги йил, 8 март – Хотин-қизлар куни, 21 март – Наврўз байрами, 9 май – Ғалаба куни, 1 сентябрь – Мустақиллик куни, Рўза ҳайит – (йид-ал-фитр) диний байрамининг биринчи куни, Қурбон ҳайит (йид-ал-адха) диний байрамининг биринчи куни, 8 декабрь – Конституция куни.
25. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан назарда тутилган ҳоллардан ташқари ҳолатларда ўқувчилари ўқув вақти ҳисобига қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларга, ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган турли тадбирларга жалб қилиш тақиқланади. Ўқувчиларни дарслардан чалғитган халқ таълими муассасалари ва бошқаруви органлари раҳбарлари тегишли маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
26. Кундалик ўқув машғулотлар сони ва тартиби мактаб директори томонидан тасдиқланган дарс жадвали билан белгиланади. Дарслар I босқич мактабида 35-40 дақиқагача, II ва III босқич мактабларида 40-45 дақиқагача, ўқув ҳафтаси 5-6 кун давом этади. I ва II навбат (смена) лардаги машғулотларнинг бошланишини ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), ўқувчилар билан келишилган, санитария-гигиена талаблари ҳисобга олинган ҳолда Мактаб (педкенгаш) кенгаши белгилайди. Дарслар орасидаги танаффусларнинг давом этиши ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ва иссиқ овқат билан таъминланишларини ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
27. Уй вазифалари бериш мажбурий эмас. Улар ўқувчиларга педагогик талаблар ва ҳар бир боланинг шахсий руҳий-жисмоний хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин.
28. 1-синф ўқувчиларига баҳо ўқув йилининг биринчи ярми учун қўйилади, сўнгра эса чораклар бўйича қўйилади. Баҳолар қуйидаги балларда қўйилади: 5 (аъло), 4 (яхши), 3 (қониқарли), 2 (қониқарсиз). Бадаллардаги оралиқ якуний баҳолар (II – XI – (XII) синфлар) Мактаб (педкенгаш) кенгаши қарори билан чорак ёки ярим йиллик учун (агар фанни ўрганиш учун ўқув режасида ҳафтасига 1 соат вақт ажратилган бўлса) қўйилади. Йил охирида якуний баҳолар қўйилади.
29. Мактабдаги барча дарсдан ташқари тарбия ишлари ихтиёрийлик, фаолият турини танлашда мустақиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик принциплари асосида, ота-оналарнинг истаги, ўқувчиларнинг қизиқиши, интилиши ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.
Болалар ва ўсмирларни тарбиялаш вазифалари педагогик ва ўқувчилар жамоалари, болалар жамоат ташкилотлари, ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар) ва жамоатчиликнинг биргаликдаги ижодий фаолиятида амалга оширилади. Бунинг учун мактабда ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра бир хил ёшли ва турли ёшли бирлашмалари, ўқитувчилар ва ўқувчилар ширкатлари тузилиши мумкин.

Download 55,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish