Test
1. Қуйидаги тарифлардан қайсилари тўғри?
1) атомларнинг турлари элементларникидан кўп;
2) элементларнинг турлари атомларникидан кўп;
3) элементларга масса, зичлик, қайнаш ва суюқланиш температуралари хос;
4) атомлар тўпламига масса, зичлик, қайнаш ва суюқланиш температуралари хос;
А) 1,2 В) 1,3 С) 1,4 Д) 2,4 Е) 3,4
2.Оддий моддалар қаторини кўрсатинг.
А) Al2O3, HCl, KCl, NH4OH B) HCl, HF, HNO3, H2CO3 C) P4, S8, O2, O3
Д) PH3, H2O, H2S, NaH Е) CO2, CO, NO, NO2
3.Аллотропик шакл ўзгариши мавжуд бўлган элементлар қаторини кўрсатинг.
А) кислород, водород, хлор В) кислород, фосфор, олтингугурт
С) хлор, азот, фосфор Д) фтор, калий, кислород Е) фосфор, азот, водород
4.Модда молекуласининг массаси 5,65 10-26 бўлса, унинг нисбий молекуляр массаси қанчага тенг? A) 34 B) 36 C) 38 D) 32 E) 48
5.Темир аммонийли аччиқтош [Fe(NH4)2(SO4)2 6H2O] нинг 2,5 моль миқдоридаги кислород атомлари нисбий массасини ҳисобланг.
A) 560 B) 224 C) 320 D) 240 E) 400
6.Водород хлориднинг 3,65 грамида нечта молекула бор?
A) 6 1023 B) 6 1022 C) 3 1023 D) 6 1024 E) 3 1022
7.3 моль олтингугурт(IV)оксид ва 3 моль карбонат кислотадаги атомлар сонининг нисбатини топинг?
A) 1:1,5 B) 1:1 C) 1:2 D) 1:2,5 E) 1:2,33
8.Олтинчи гурух элементининг водород билан ҳосил қилган бирикмаси таркибида 5,9 % водород бор. Бу қандай элемент?
A) S B) Se C) Cr D) Te E) O
9.Қуйидаги оксидларнинг қайси бирида элементларнинг масса нисбатлари 1:1,5 бўлади?
A) H2O B) Li2O C) SO3 D) N2O5 E) SO2
10.Тўртинчи гурух элементларидан бирининг кислородли бирикмаси таркибида 53,3 % кислород борлиги аниқланган бўлса, шу элементнинг номини кўрсатинг. A) углерод B) кремний C) германий D) қалай E) қўрғошин
11.Хона температурасидаги олтингугурт буғи таркибида бита молекула Sx нинг массаси 4,26 10-22 г га тенг. Олтингугурт атомининг массаси 5,32 10-23 г га тенг бўлса, полиолтингугуртда x нинг қийматини топинг.
A) 6 B) 8 C) 10 D) 12 E) 14
12.Моддалар массасининг сақланиш қонуни қандай тарифланади?
A) Ҳар қандай мураккаб модданинг таркиби, қайси усулда олинишидан қатъий назар, бир хил бўлади.
B) электродда ажралиб чиққан модда массаси электролитдан ўтган ток кучига боғлиқ бўлади.
C) агар икки элемент ўзаро бир неча бирикма ҳосил қилса, бир элемент бошқа элементнинг бир хил ва муайян миқдори билан бирикадиган оғирлик миқдорлари ўзаро кичик бутун сонлар каби нисбатда бўлади.
D) кимёвий реакцияга киришган моддаларнинг массаси ҳосил бўдган моддаларнинг массасига ҳамма вақт тенг бўлади.
E) бир хил шароитда турли газларнинг тенг ҳажмларидаги молекулалар сони бир хил бўлади.
13.Массаси 1,8 г бўлган сувнинг электр токи таъсирида парчаланишидан ҳосил бўлган водороддан неча грамм водород хлорид олиш мумкин?
A) 13,6 B) 14,6 C) 36,5 D) 7,3 E)146
14. Кислороддан 2 марта оғир ва 2 марта енгил газларни аниқланг.
A) сульфит ангидрид; метан B) сульфат ангидрид ва метан
C) олтингугурт(IV)оксид ва этан D) врдород сульфид; сульфит ангидрид
E) водород сульфид; метан
15. ларнинг атомлари ўзаро қандай элементар заррачаларнинг сони билан фарқ қилади? 1) электронлар; 2) протонлар; 3) нейтронлар;
A) 1 B) 2 C) 1 ва 2 D) 2 ва 3 E) 3
16.Электроннинг квант сонлари ( ) 3; 2; -2; + ½ билан тугалланган элементнинг электрон конфигурациясини аниқланг.
A) …4s24p1 B) …3s23p1 C) …4s1 D) …4s23d2 E) …4s23d1
Электроннинг квант сонлари ( ) 3; 2; -2; + ½ билан тугалланган элементнинг электрон конфигурациясини аниқланг.
A) …4s24p1 B) …3s23p1 C) …4s1 D) …4s23d2 E) …4s23d1
17. Тўртинчи электрон поғонада нечта энергетик катакча (ячейка) бўлади ва N=2n2 формула билан атомдаги қандай заррачалар сони ҳисоблаб топилади?
A) 16 та ва электрон B) 32 та ва 1n,1p C) 5 та ва 1n
D) 7 та ва позитрон E) 13 та ва электрон
18.Мишьяк атомида нечта электрон билан тўлган қобиқ ва қобиқчалар борлигини кўрсатинг.
A) 3; 3 B) 4; 3 C) 4; 8 D) 3; 7 E) 2; 8
19. Қуйидаги келтирилган қайси элементнинг хоссалари кальций элементининг хоссаларига ўхшаш? A) алюминий B) калий C) скандий D) Рух E) барий
20.Элементлар атом радиуслари камайиб бориш тартибини кўрсатинг.
A) Al, Si, P B) S, P, Al C) Na, K, Rb D) Al, Mg, Na E) B, Al, C
21. π – боғларини ҳосил қилишда p – орбиталлар қандай вазиятда қоплашади?
A) икки ядрони боғловчи ўқ устида
B) икки ядрони боғловчи ўқдан ташқарида
C) икки ядрони боғловчи ўқнинг томонида
D) икки ядрони боғловчи ўқнинг бир томонида
E) икки ядронинг орқа томонида
22.Кремний(IV)оксидида кремний атомининг гибридланиш тури қандай?
A) sp B) sp2 C) sp3 D) sp3d E) sp3d2
23. ва ионлари марказий атомларининг гибридланиш турини ва фазовий шаклини аниқланг. 1) sp2; 2) sp3; 3) бурчакли; 4) тенг томонли учбурчак; 5) учбурчакли пирамида;
A) 1,3 ва 1,4 B) 2,3 ва 2,4 C) 1,4 ва 2,5 D) 2,5 ва 2,4 E) 2,3 ва 1,3
24. Қутблилиги энг кичик бўлган боғни кўрсатинг.
A) H – S B) K – S C) S – O D) C – S E) H – O
25.Қуйидаги келтирилган моддаларнинг қайси бирининг график формуласи тўғри тасвирланган?
1) Сульфат кислота: 2) Калий гидрокарбонат:
3) Алюминий гидроксохлорид: 4)Магний гидрофосфат:
A) 1,3 B) 1,2 C) 3,5 D) 4,5 E) 2,4
26. Аммоний дихромат таркибидаги δ ва π боғлар сонини кўрсатинг.A) 12 ва 4 B) 14 ва 2 C) 16 ва 4 D) 14 ва 6 E) 12 ва 2
27. Қайси қаторда молекуляр кристалл панжарали моддалар жойлашган?
A) сув, олтингугурт, кремний, олмос B) неон, хлор, озон, оқ фосфор
C) хлор, сув, ош тузи, олмос D) кремний, олмос, сув, хлор
E) олмос, озон,оқ фосфор, ош тузи
28. Молекуляр кристалл панжарали тузилишга эга бўлган моддаларни топ.
1.метан; 2.қизил фосфор; 3.йод; 4.муз; 5.темир; 6.олмос; 7.ош тузи; 8.калий; 9.графит; 10.қизил қон тузи; 11.оқ фосфор; A) 1,2,3,6 B) 1,3,4,11 C) 2,4,6,8 D) 3,5,6,9,10 E) 4,6,8,11
29.Кислород атомининг максимал валентлик намоён қилиш имконияти?
A) 2 B) 4 C) 3 D) 5 E) 6
30.Аммоний хлоридда азот атомининг оксидланиш даражаси, валентлиги ва донор – акцептор боғланишлар сонини кўрсатинг.
A) -3,4,0 B) +3,4,1 C) +5,5,1 D) -3,4,1 E) +5,4,1
Do'stlaringiz bilan baham: |