Уй-жой сотиб олишга ипотека кредити ажратиш тўғрисида шартнома ш. № “ ” 20 йил


б) тақдим этилган мобил телефон рақами ўзгарганда ушбу ўзгариш ҳақида банкни хабардор қилиш ва янги мобил телефон рақамини банкка такдим этиш; в)



Download 26,06 Kb.
bet3/6
Sana25.02.2022
Hajmi26,06 Kb.
#286288
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Тайёр уйга ипотека кредит шртномаси

б) тақдим этилган мобил телефон рақами ўзгарганда ушбу ўзгариш ҳақида банкни хабардор қилиш ва янги мобил телефон рақамини банкка такдим этиш;
в) Мижоз мобил телефон рақами ўзгарганлиги ҳакида банкни ўз вақтида огоҳлантирмаганлиги сабабли келиб чиқадиган яъни, хабар банкка берилган дастлабки телефон рақамидан янги фойдаланувчига юборилганлиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар учун жавобгар;
3.2.10. Қарздор мазкур шартнома юзасидан вужудга келадиган муддатида тўланмаган кредит қарздорлигини қоплаш учун номига очилган ҳисобварағлар ва банк картасидан акцепсиз равишда ечиб олиниши ҳамда маблағлар ҳисобдан чиқарилганлиги бўйича СМС хабарнома юборилишига;
Қарши эмасман _________ (имзо) Қаршиман __________ (имзо)
3.2.11. Кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни Банклараро кредит бюросига тақдим этилиши ҳақида огоҳлантирилди ҳамда ўз розилигини беради.

    1. Банкнинг ҳуқуқлари:

      1. Шартнома амалда бўлган даврда, қарздорнинг тўловга лаёқатсизлик ҳолатлари аниқланганда, қарздор томонидан кредитни қайтариш таъминоти сифатида гаров мулкини тақдим этмаса, ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда, шартнома имзолангандан кейин тақдим этилган кредитнинг қайтарилишига таъсир кўрсатувчи маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда ҳамда Банкнинг ушбу шартнома бўйича мажбуриятлари кучга кирганидан сўнг Қарздор томонидан кредитдан 1 ойдан кўп муддат давомида фойдаланилмаганда ушбу шартномада назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортиш.

      2. Кредитлаш жараёнида ажратилган кредитга тегишли бўлган ҳолатларни (кредитдан мақсадли фойдаланиш, кредитнинг таъминланганлиги, кредитга лаёқатлилиги ва бошқалар) таҳлил қилиш.

      3. Кредит маблағи ажратилганидан сўнг, бевосита қарздор жойлашган ерда мақсадли текширишни амалга ошириш.

      4. Ипотека кредитларини мониторинг қилиш билан бир қаторда амалга оширилиши мумкин бўлган ижтимоий-экологик хавфларни мониторинг қилиш.

      5. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва ижтимоий кафолатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва амалдаги талабларига мувофиқлигини текшириш.

      6. Қуйидаги ҳолларда Қарздорни бундан буён кредитлашни тўхтатиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин, яъни ундирувни кредит таъминоти/ қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари/банк картаси ҳамда унинг номига очилган ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш орқали ундириш:

  1. кредитдан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда;

  2. кредит бўйича асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни шартномада белгиланган муддатни икки ва ундан ортик маротаба бузган ҳолда тўланмаганда;

  3. қарздор томонидан Банкка кредит ҳужжатлари расмийлаштирилаётганда тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;

  4. ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра таъминланмаган бўлиб қолган ҳолларда, шунингдек кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда.

  5. ижтимоий-экологик хавфлар нуқтаи назаридан қоидабузарликлар ёки ипотека муддати давомида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлар туфайли келажакда ижтимоий-экологик хавф-хатарлар аниқланганда.

Бундай ҳолларда Банк олдиндан 15 кун аввал қарздорни огоҳлантиради, аммо қарздорнинг Банк томонидан огоҳлантирилмаганлиги Банкнинг бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундиришга бўлган ҳуқуқига ўз таъсирини кўрсатмайди.


    1. Download 26,06 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish