Toshkent viloyati Olmaliq shahar 22-umum taʼlim maktabi oʻqituvchisi Joʻrayev Navroʻzning kimyo fanidan ochiq dars ishlanmasi
УГЛЕВОДОРОДЛАР
(алканлар, парафинлар)
Углеводородлар деб углерод ва водороддан ташкил топган органик бирикмаларга айтилади. Углерод-углерод орасидаги боғланишининг характери ва углерод билан водородлар миқдорий нисбатига қараб улар тўйинган ва тўйинмаган углеводородларга бўлинадилар.
2.1. Тўйинган углеводородлар (алканлар)
Маъруза режаси
Алканларнинг номланиши ва изомерияси
Алканларнинг олиниш усуллари
Кимёвий хоссалари
Алканларнинг ишлатилиши.
Айрим вакиллари
Тўйинган углеводородлар деб углерод қўшни углерод атомлари билан боғланишга ўзининг фақат бир валентлигини сарфлаб, қолганлари водород атомлари билан боғланган бирикмаларга айтилади. Углероднинг ҳамма атомлари sp3-гибридланган ҳолатда бўлади.
Тўйинган углеводородлар СnH2n+2 умумий формулага мувофиқ келадиган гамологик қаторни ҳосил қиладилар. Бу ерда n=1,2,3 … ва х.о. бутун сон.
Изомерияси ва номланиши. СnH2n+2 формулада 1,2 ва 3 га тенг бўлган углеводородлар учун фақат битта тузилиш формулалари мавжуд.
Буларнинг бошқа тузилиш формулалар йўқ.
Гомологик қаторнинг тўртинчи вакилидан бошлаб структура изомерияси ҳодисаси бошланади. СnH2n+2 (n = 4) таркибли углеводородларни икки хил кўринишда ёзиш мумкин:
n = 5 бўлганда изомерлар сони 3 та, n=6 бўлганда изомерлар сони 5 та бўлади. Тўйинган углеводородлардаги углерод атомларининг сони ортиб бориши билан уларнинг изомерларининг сони ҳам ортиб боради. Углерод атомлари билан изомерлар орасидаги боғланишни қуйидаги жадвал кўринишида ифодалаш мумкин.
Тўйинган углеводородлардаги углерод атомлари сони
|
Изомерлар сони
|
Тўйинган углеводородлардаги углерод атомлари сони
|
Изомерлар сони
|
1-3
|
1
|
8
|
18
|
4
|
2
|
9
|
35
|
5
|
3
|
10
|
75
|
6
|
5
|
15
|
4347
|
7
|
9
|
30
|
4111846763
|
Изомерларнинг бунчалик кўп бўлишлиги уларнинг номлашада аниқ бир қоидага амал қилишни тақазо этади. Органик бирималарни номлаш – номенклатура деб аталади. Органик кимёда уч хил – эмперик (тарихий, тасодифий), рационал ҳамда систематик номенклатурадан фойдаланилади.
Эмперик номенклатура. Органик бирималарни бу номеклатура бўйича номлашда уларнинг табиий бирикмалардан нималарда учраши, (лимон кислотаси, вино спирт, сирка кислотаси, ёғоч спирти ва х.к.) асос қилиб олинган. Кўпчилик ҳолларда бу номлар тасодифий бўлиб, хеч қандай маънога эга бўлмаслиги ҳам мумкин (метан, этан, ацетон ва х.к.).
Рациональ номенклатура. Бирикмаларни бу номенклатура бўйича номлашда уларнинг тузилиши ҳисобга олинади. Органик бирикмаларни бу номенклатура бўйича номлаганда ҳар бир синф бирикмаларининг биринчи (альдегид ва кислоталарда иккинчи) вакили асос қилиб олинади. Қолганлари эса бу биринчи вакилининг ҳосиласи деб қаралади.
Тўйинган углеводородларнинг биринчи вакили метан бўлганлиги учун қолганлари унинг ҳосиласи деб қаралади. Масалан:
Ҳозирги вақтда бу номенклатура кам ишлатилади. Рационал номенклатура номланаётган модданинг тузилиши ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин бўлгандагина қўлланилади.
Органик бирикмаларни номлашда энг қулай, замонавий номенклатура бу систематик номенклатурадир. Бу номенклатуранинг асосий принциплари 1892 йилда Женевада кимёғарлар съездида қабул қилинган. Кейинчалик бу номенклатурага 1957 ва 1965 йилларда амалий ва назарий кимё бўйича Ҳалқаро кимёғарлар иттифоқининг (ИЮПАК) Парижда бўлган съездларида қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.
Тўйинган углеводородларнинг дастлабки тўғри занжир ҳосил қилиб тузилган вакиллари – метан, этан, пропан ва бутан – эмперик номенклатура бўйича номланади. Углеводородларнинг кейинги вакилларининг номи углерод сонига тўғри келадиган рақамларнинг грекча ва лотинча номи охирига – ан қўшимчаси қўшиб ҳосил қилинади.
С5Н12 - пентан СН3 – СН2 – СН2 – СН2 – СН3
С6Н14 - гексан СН3 – (СН2)4 – СН3
С7Н16 - гептан СН3 – (СН2)5 – СН3
С8Н18 - октан СН3 – (СН2)6 – СН3
С9Н20 - нонан СН3 – (СН2)7 – СН3
С10Н22 - декан СН3 – (СН2)8 – СН3
С11Н24 - ундекан СН3 – (СН2)9 – СН3
С12Н26 - додекан СН3 – (СН2)10 – СН3
С15Н32 - пентадекан ва х.к.
Тармоқланган тузилишга эга бўлган тўйинган углеводородларни систематик номенклатура бўйича номлаш учун углеводород қолдиқлари, яъни улардан битта водородни тортиб олиш натижасида ҳосил бўладиган қолдиқ – радикаллар номини билиш керак.
Радикаллар СnH2n+1 умумий формула билан ифодаланади ва R ҳарфи билан белгиланади. Радикаллар номини тегишли тўйинган углерод номи охиридаги – ан қўшимчасини – ил қўшимчаси билан алмаштириб ҳосил қилинади. Метан ва этандан фақат битта радикал ҳосил бўлади:
СН4 – метан - СН3 – метил
С2Н6 – этан - С2Н5 – этил
Пропандан иккита, бутандан эса тўртта радикал ҳосил бўлади:
Тўйинган углеводородларни систематик номенклатура бўйича номлашда дастлаб узун тўғри углеводород занжири танлаб олинади. Сўнгра кичик радикал яқин турган томондан бошлаб бу занжар рақамлар билан рақамланади ва радикаллар ҳолати, ҳамда номи кўрсатиб тўғри занжар ўқилади. Масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |