Қуёш нурига парҳезли ўн икки уй ўсимлиги



Download 114,1 Kb.
Sana13.04.2022
Hajmi114,1 Kb.
#548452
Bog'liq
12 tur uy o\'simligi


Қуёш нурига парҳезли ўн икки уй ўсимлиги.
Қуёш нури тушмайдиган бинолар учун бу ўсимликлар жуда мос келиши мумкин. Улар ўзини ярим соя ва кам ёритиладиган жойларда жуда яхши ҳис қилади.Ушбу ўсимликларнинг гўзаллиги гулларида эмас,мафтункор баргларида.
1.Калатия
Нақшли барглари бу ўсимликни xоҳлаган хона учун кўнгилдагидай қилади, лекин шуни эсда тутиш керакки, унинг парваришида қўёш нурининг тўғридан тўғри тушиши тавсия этилмайди. Бу гул учун оптимал вариант – ярим соя.

2.Диэффенбахия


Тарқалган ёруғлик бу ўсимлик учун ҳаммадан ҳам кўпроқ тўғри келади. Яхшиси уни парда ортида сақлаган маъқул.Айниқса, баҳорги- ёзги вақтда чиройли, марказида ёриқ, нафис барглар пайдо бўлганда.

3.Драцена маргината


Бу – oфисдаги ҳагиқий тропик парчаси.Мазкур ўсимликни қуёш нури тўғри тушишидан сақлаш лозим,боиси уни шикастлаши мумкин.Ўсимлик сояни ёқтиради.

4.Хлорафитум кокилли


Унчалик инжиқ бўлмаган ўсимликлиги сабаб ҳам жуда оммабоб.У узоқ вақт қўёш нурисиз яшаши мумкин ва шу билан бирга ҳавони яхши тозалайди.

5.Гелксина (Солейролия)

Майда, майин баргчали ушбу ўсимлик осма кашпо ва тувакларда баланд ўсимликлар ёнида гўзал манзара касб этади. Лекин, уни паст бўйли гуллар ёнига қўйиб бўлмайди. Гелксина уларни “бўғиб”қўйиши мумкин. Парвариш қилувчидан тез-тез суғориш ва сув сепиш талаб қилинади.
6.Папоротниклар
2000 турдан ортиқ папоротниклар уй шароитида ўсдириш учун яроқли. Бу тропик минтақа усимликлари сояда туришга тайёр, лекин улар қуруқ ҳавога чидамайди. У баргларига кўп маротаба сув сепилишига муҳтож, айниқса иситиш мамсумида.

7. Юрак шаклли филодендрон

(Юнон тилидан “севги дарахти”) Арум оиласи (оғзаки тилда ароидлар)га мансуб ўсимлик. Кўпгина турлари ўрмонларда,ботқоқларда ҳатто тошлоқларда ўсади. Тажрибали гул етиштирувчилар минимал парвариш талаб этишини таъкидлашади. Уни ёруғ хонага жойлаштириш керак, аммо тўғридан тўғри тушадиган қуёш нурларисиз. Тез-тез суғориб туриш керак. Чиройли кўриниши ва бир қатор фойдали хусусиятларга эгалиги сабаб гул етиштирувчилар ва ботаниклар томонидан қадрланади.Ҳаётий фаолияти туфайли у ёпиқ ҳавода формалдегидни тозалайди. Микробларга қарши хусусиятга эга. Патогенлар сонини сезиларли даражада камайтиради. Хона намлигини фаол равишда тартибга солади. Жуда кўп кислород ишлаб чиқаради.

8.Неорегалия

Тропик ўсимлик, фақатгина сунъй ёруғлик олиб ўзини яхши ҳис этади. Нам шароитда яхши гуллайди, масалан ваннахоналарда.

9.Спатифиллум


Агар суғоришни тез унитиб қуяётган бўлсангиз,хонага деярли қуёш нури тушмаса, узингизга шундай чиройли ва инжиқ бўлмаган гулни танлашингиз мумкмн.

10.Аглаонема

Паст ёруғликдаги хона учун яхши вариантлардан бири. Янги боғбонлар учун идеал тўғри келади.

11.Уч чизиқли Сансевиерия

Деярли парвариш талаб қилмайдиган ўсимлик. Ёруғлик уни усишига таъсир қилади, лекин у қоронғуликда ҳам яхши ўсади.



12.Баланд аспидистра

Бу ўсимлик соя, иссиқлик, совуқни ҳам яхши қабул қилади. Лекин озгина сабр керак бўлади, чунки у жуда секин ўсади.
Download 114,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish