МЕҲНАТ ВА ИШ ТУРЛАРИ СОҲАСИДА КАМСИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ 111-КОНВЕНЦИЯ
(Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 76-бет)
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,
Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1958 йилнинг 4 июнида ўзининг қирқ иккинчи Сессиясига тўпланиб,
меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб,
мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,
Филадельфия Декларациясида "барча инсонлар ирқи, эътиқоди ёки жинсидан қатъи назар, иқтисодий барқарорлик ва тенг имконият, эркинлик ва қадр-қимматлари таъминланган шароитида ўз моддий фаровонлигига ва маънавий ривожига эришиш ҳуқуқига эга" деб эълон қилинишини эътиборга олиб,
камситиш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ҳуқуқларни бузишни ўз ичига олишини эътиборга олиб,
бир минг тўққиз юз эллик саккизинчи йил июнь ойининг йигирма бешинчи кунида "Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 1958 йилги Конвенция" деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилади.
ТЕНГ ҲАҚ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ 100-КОНВЕНЦИЯ
(Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 81-бет)
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1951 йилнинг 6 июнида ўзининг ўттиз тўртинчи Сессиясига тўпланиб,
тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш принципига оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг еттинчи банди ҳисобланиб,
мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,
бир минг тўққиз юз эллик биринчи йил июнь ойининг йигирма тўққизинчи кунида "Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 1951 йилги Конвенция" деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди.
ЖАМОА МУЗОКАРАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЮРИТИШ ҲУҚУҚИ ПРИНЦИПЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА 98-КОНВЕНЦИЯ
(Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 26-бет.)
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,
Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1949 йилнинг 8 июнида ўзининг ўттиз иккинчи сессиясига тўпланиб,
жамоавий келишув ва бирлашиш ҳуқуқи принципларининг қўлланилишига оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб,
мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,
бир минг тўққиз юз қирқ тўққизинчи йил июль ойининг биринчи кунида "Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция" деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |