Печать
“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ
АО "Джизакское ПТЭС"
МАИШИЙ (АХОЛИ) ИСТЕЪМОЛЧИЛАР
УЧУН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ
Ш А Р Т Н О М А С И
№ - 28022490
Тошбоев Кароматулло
Ш.Юлдузи КФЙ Гузар кучаси д..
(уй, хонадон жойлашган манзили)
Маиший истеъмолчилар учун электр таъминотининг
шартномаси
20__ йил “____” ____________
______-сон
_______________________________
(шартнома тузилган жой)
АО "Джизакское ПТЭС"
ғ
асосида фаолият юритувчи раҳбари
Эргашев М.М
(кейинги ўринларда “Корхона”
(электр таъминоти корхонаси раҳбарининг Ф.И.Ш.)
деб аталади) бир томондан ҳамда
Тошбоев Кароматулло
(истеъмолчининг Ф.И.Ш.)
(кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб аталади) (ҳисоб рақами)
0 0 2 4 2 2 0
иккинчи томондан мазкур Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
I. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
1.1. Ушбу Шартномага мувофиқ, Корхона Истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва Истеъмолчи
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Истеъмолчи энергияни фақат маиший эҳтиёжлар учун сотиб олади. маиший истеъмолчилар — электр энергиясидан маиший
эҳтиёжлар учун фойдаланувчи аҳоли (уй эгалиги/квартиралар хоналари ва ҳудудини ёритиш, электр-маиший ва бошқа асбоблардан
фойдаланиш, овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув таъминоти).
II. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ЭНЕРГИЯНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ
2.1. Келишилган йиллик истеъмол қилинадиган энергиянинг ҳажми ойма-ой бўлинган холда ушбу Шартноманинг иловасига мувофиқ 1320
кВт/соатни ташкил қилади.
2.2. Маиший истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даврида амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори истеъмолчининг электр
энергиясини хисобга олиш прибори кўрсаткичлари бўйича аниқланади. ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган ёки электр
энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисобот истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси
томонидан электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) истеъмолининг шартномавий миқдори бўйича ёки ўтган ҳисоб-китоб
давр учун электр энергияси истеъмолининг ўртача суткалик амалдаги миқдори тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари назорат тартибида Бюро томонидан ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган
электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. қайта ҳисоб-китоб истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд унинг иштирокисиз
белгиланган тартибда амалга оширилади.
2.3. Кўп қаватли уйлардаги квартиралар ичкарисида, шахсий уйларни ички қурилмаларида, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий
фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида ўрнатилган ҳисобга олиш приборини сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик
Истеъмолчига юкланади. ҳисобга олиш прибори Истеъмолчининг айби билан бузилган (пломбаси бузилганда, ойнаси синганда, хотира
блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқи таъсир кўрсатганда, ва бошқалар) ёки йўқолган тақдирда ҳисобга
олиш приборини алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва ўрнатиш Корхона томонидан амалга оширилади, ҳисобга олиш
приборини қийматини ва кўрсатилган хизмат ҳақини Истеъмолчи тўлайди.
2.4. Маиший истеъмолчилардаги электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, рўйхатга олиш, даврий давлат
қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек мавжуд (жумладан индукцион) ҳисобга олиш асбоблари худудий электр тармоқлари
корхонаси маблағлари хисобидан алмаштирилади. Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда ЭҳНАТга
уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари хам ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хисобидан сотиб олинади, ўрнатилади,
рўйхатга олинади ва пломбаланади. Электр тармоқларига янгидан уланадиган уйлар ва хонадонларда маиший истеъмолчилар томонидан
худудий электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда электр энергиясини хисобга олиш асбоблари ўрнатиладиган жой ва уларни
ўрнатиш учун зарур материаллар олдиндан аниқланади. Бунда хисобга олиш приборини монтаж қилиш учун материаллар истеъмолчи
томонидан сотиб олинади. Маиший истеъмолчиларнинг (жисмоний шахсларнинг) электр энергиясини хисобга олиш ускуналарини
(хисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарори билан Юридик
ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясини хисобга олиш ускуналарини (хисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича
давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида амалга оширилади. Шунингдек Энергия ресурсларини хисобга олишнинг
автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси хисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 4 майдаги 3005-сон билан олинган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
2.5. Ҳисобга олиш приборининг қиёслашдан ўтказиш “Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланган муддатда корхона ҳисобидан
ўтказилади. қиёслашдан ўтказиш оралиғи саккиз йилни, электр энергияси назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий
этиш лойиҳаси доирасида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари учун ҳар ўн йилни ташкил этади. қиёслаш билан боғлик ишлар, ҳисобга
олиш прибори ечилгандан сўнг 8 кун ичида тугатилиши керак.
2.6. Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиш (демонтаж қилиш), ўрнатиш (монтаж қилиш) ва пломбалаш Бюро вакиллари билан
биргаликда Корхонанинг ваколатли ходимлари томонидан Истеъмолчининг иштирокида тегишли далолатномани тузган ҳолда амалга
оширилади. ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги жисмоний шахслар учун 8 йилни ташкил этади. ҳисобга олиш ускуналарига
2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.
2.7. Бюро ва Корхона вакиллари белгиланган намунадаги ва тегишли амал қилиш муддати қайд этилган гувохномани кўрсатган тақдирда,
соат 800 дан 2000 гача тўсқинликсиз ҳисобга олиш приборини кўздан кечириш ҳуқуқига эгадир
III. ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
3.1. Истеъмолчи томонидан аҳоли турар жойлари, хонадонлар, умумий ётоқхоналар, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган
томорқа боғ объектларида, шу жумладан боғдорчилик ширкатлари ва дала ҳовлиларни суғоришда электр насослари, шахсий автомобиллар
турадиган гаражларда маиший эҳтиёжлари учун ишлатилган энергия, қўлланиладиган электр қабул қилгичларнинг қуввати ва вазифасидан
қатъий назар, аҳоли учун белгиланган ягона бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қилади. Овқат тайёрлаш учун марказлашган холда
электр плиталар билан жихозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан
фойдаланиладиган электр энергияси хақи ушбу тариф гурухига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланади. Бунда овқат
тайёрлаш учун марказлашган холда электр плиталари билан жихозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган электр
энергияси истеъмолчилари юқоридаги хатбошида назарда тутилган тариф бўйича хақ тўлайди. Ушбу уй ва ётоқхоналарни электр
тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввал бошидан мазкур электр плиталарининг қуввати хисобга олинган, электр қурилмаларни
(трансформаторлар, кучланиш кабеллари, тақсимлаш қутилари, коммутация ускуналари, электр узатгичлар ва бошқаларни)
лойихалаштириш ва монтаж қилиш уларнинг техник шартларда кўрсатилган қувват хисобга олинган холда амалга оширилади.
3.2. Ушбу шартнома бўйича Истеъмолчи ва Корхона ўртасидаги ҳисоб-китоб даври бир ой ҳисобланади.
3.3. Истеъмолчи ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт.
3.4. Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар Бюро ёки Истеъмолчи томонидан тўлдирилган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга
оширилади. Бунда тўловлар қонунчилик билан белгиланган барча мавжуд усулларда (тижорат банклар ва почта бўлимлари, электрон тўлов
тизимлари ва х.к.) амалга оширилади.
3.5. Истеъмолчи тўлов бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда Корхонага пеня тўлайди.
3.6. Истеъмолчининг квартирасида, шахсий яшаш уйида рўйхатдан ўтган ва вояга етган жисмоний шахслар истеъмол қилинган энергияси
тўлови учун мажбуриятларга Истеъмолчи билан биргаликда жавобгардир. Вояга етган жисмоний шахснинг биргаликда жавобгарлиги
Истеъмолчига қарашли турар жойига рўйхатга киритилиши пайтидан рўйхатдан чиқарилиши даврга қадар хисобланади.
3.7. Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, худудий электр тармоқлари корхонаси уларнинг кучга киришидан ўн
беш кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан катъий
назар, Тариф ўзгарганда тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган энергия ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик
истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб
олинган деб ҳисобланади. Тарифлар ўзгаргандан кейин истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун янги тариф бўйича ҳақ
тўланади. Тариф ўзгарган тақдирда, истеъмолчилар электр энергияси (шу жумладан, актив ва реактив энергия)нинг аванс тариқасида
тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кейинги 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади. Арифметик
хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт/соатларда қайта
ҳисоблаб чиқилади ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан даъво муддати доирасида кўрсаткичлардаги тафовут ёки
қўшимчалар билан биргаликда ҳисобга олинади”.
3.8. Истеъмолчи, ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун энергиядан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаши мумкин, бу ҳолда
тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
3.9. Энергия ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда – ЭҳНАТ деб аталади) уланган ёки
энергия учун олдиндан тўлаш қурилмасига эга ҳисоблаш прибори бўлган истеъмолчиларга электр энергиясини олдиндан тўланган ҳақ
доирасида етказиб берилади.
3.10. Энергияни ҳисобга олиш Истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда, етказиб берилган энергия учун ҳисоб-китоб Бюрони
хабардор қилган ҳолда Корхонанинг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга
олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади. Энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-
китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги керак ва шу вақт ичида ҳисобга олиш қайта тикланиши зарур.
3.11. Агар, ҳисобга олиш приборини, объектив сабабларга кўра, кўрсатилган муддатда (ўлчаш трансформатори, ҳисобга олиш прибори
бўлмаганда, ўтиб бўлмайдиган йўллар ва бошқалар туфайли) тиклаш имконияти бўлмаса, Истеъмолчига етказиб берилган энергия учун
ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобга олишни тиклаш муддати Томонларнинг ўзаро келишуви билан белгиланади.
3.12. Истеъмолчини электр тармоқларидан узиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда; ҳисоб-
китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган энергия учун қарздорлик мавжуд бўлганда; Бюро талабномалари
ижро этилмаганда, шу жумладан, Бюро ва Корхона вакилларига ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш учун рухсат
этилмаганда; ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларни ишлашига тўсқинлик қилувчи
хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда; электр тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ёки электр энергиясидан фойдаланиш
қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда.
3.13. ҳисобга олинмаган энергия ҳажмининг нархини қайта ҳисоблаш, Истемолчини Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини
бузганлик учун белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод этмайди.
3.14. қайта улашда Истеъмолчидан тўлов пайтидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади
(ЭҳНАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно). Маиший истеъмолчида электр энергиясини хисобга олиш приборини улаш схемаси
ўзгарганда, зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалари бузилганда, хисобга олиш асбобоининг хотира блоки ва уни
дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда, электр энергиясини хисобга олиш асбобларидан
ташқари бошқа электр қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида
бошқа қоида бузилишларга йўл қўйилганда, Бюронинг вакили қоида бузилиши хақида белгиланган намунада далолатнома тузади.
Далолатнома асосида: Электр энергиясини хисобга олиш асбоби, ўлчов трансформаторлари уланиши, хисобга олиш асбобоининг хотира
блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилиши ва хисобга олишни назорат қилиш
асбоболаридан ташқари электр қабул қилгичлар кўз кўриб аниқланмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, ўзгартириш
мосламалари монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланиш схемалари ўзгарган тақдирда-хисобга олишниниг назорат асбоблари охирги
алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга; Электр
энергиясини хисобга олиш асбобига зарар етказилганда(истеъмолчининг айби билан) ёки прибор мавжуд бўлмаганда, пломбалар бузилган
ва амалда истеъмол қилинган электр энергия кўрсаткичларини камайтириш мақсадида айланиб чиқишда кўз билан кўриб аниқланадиган
бошқа қоида бузилишларга йўл қўйилган тақдирда(шу жумладан,электр энергиясини хисобга олиш приборидан бошқа электр қабул
қилгичлар уланганда) — охирги марта айланиб чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга хисобга
олинмаган электр энергияси миқдор қиймати хисоб-китоб қилинади. қоида бузилган холда фойдаланилган электр энергияси қийматини
қайта хисоб китоб қилиш ушбу қоидаларнинг 120-бандига мувофиқ маиший истеъмолчида штепсел розеткалари мавжуд
бўлганда(розеткалар ва электр энергияси қабул қилгичлар сонидан қатъий назар) бир суткада 24 соат 600 Вт қувватдан фойдаланиш
хисобидан, 600 Вт дан ортиқ қувватли иситиш асбоболари ёки бошқа электр асбоб ускуналари мавжуд бўлганда эса маиший истеъмолчи
фойдаланаётган электр энергияси қабул қилгичларданбир суткада 24 соат фойдаланиш хисобидан келиб чиқиб, уларнинг амалдаги қуввати
бўйича амалда ёритиш электр энергияси қабул қилгичлардан сутканинг ёруғ бўлмаган вақтида фойдаланиш хисобидан келиб чиқиб,
ёритиш электр қабул қилгичларнинг қуввати бўйича амалга оширилади. Хисобга олинмаган электр энергиясининг қайта хисоб-китоби
белгиланган тартибда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл
қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд иштирокисиз худудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан
биргаликда қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалда тўланган электр энергия миқдори хисобга олинган холда амалга
оширилади.
3.15. Маиший истеъмолчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун кучланиши 1000 В дан юқори электр тармоқлари монтаж қилинган ҳолларда:
электр энергиясини ҳисобга олиш прибори ТПнинг 0,4 кВ ли тақсимлаш қурилмасида ўрнатилади; электр тармоқлари маиший
истеъмолчининг уйга эгалик қилиш ҳудудидан ташқарида жойлаштирилади.
3.16. Маиший истеъмолчи 1000 В дан юқори кучланишдаги электр тармоқларига эга бўлган ҳолда, маиший истеъмолчига тегишли бўлган
1000 В дан юқори кучланишли электр тармоқларидаги (линиялар, ТП) электр энергиянинг технологик йўқотишлари ҳисоб-китоб йўли
билан аниқланади ва унинг истеъмолига қўшилади ҳамда бу ҳақида электр таъминоти шартномасида тегишли ёзув қайд этилади.
3.17. Электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк
ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача
бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида
ҳисобга олинади.
3.18. Электр энергиясини ҳисобга олиш прибори электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилмаганда, электр
тармоғининг чегарасидан ҳисобга олиш прибори ўрнатилган жойигача бўлган участкадаги актив ва реактив энергия технологик сарфининг
ҳажми истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш орқали аниқланади ва электр тармоғининг баланс бўйича мансублигига қараб ҳудудий
электр тармоқлари корхонасининг ва истеъмолчининг ҳисобига ўтказилади.
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз электр қурилмаларини техник шартларга мувофиқ Корхона тармоқларига улаш; сифат
кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлган электр энергияси олиш; электр энергияси етказиб беришни тугатилиши ёки
тўхтатиб қўйиш сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш; электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки
сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида Корхона ёки унинг электр
таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ
бир тарафлама Шартномани бекор қилиш; Шартнома бекор қилинганда фойдаланилмаган электр энергияси миқдори учун тўланган
суммани қайтаришни талаб қилиш; Шартномани тузиш ва бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга, монополияга қарши
давлат органига ёки бўйсунуви бўйича юқори орган (мансабдор шахс)га мурожаат қилиш. Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ
бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.2. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур: Корхона томонидан белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиш;
мазкур Шартноманинг 3-бўлимида кўзда тутилган тартиб ва муддатларда фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш; ўрнатилган тартибда Бюро ва Корхона вакилига электр
энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўришига имкон бериш; Бюро талабномасини ўз вақтида бажариш; ишлатилаётган электр
қурилмалари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини ва электр қурилмаларини ишлатишда хавфсизлик техникаси
қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, корхона ёки электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида
хабар қилиш.
4.3. Корхона қуйидаги ҳуқуқларга эга: Истеъмолчидан мазкур Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажаришни
талаб қилиш; Истеъмолчи томонидан мазкур Шартноманинг шартлари бажарилмаганда ёки бузилганда Корхонага етказилган ҳақиқий
зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш; авария режимида, Бюрони хабардор килиб Истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўйиш; Бюронинг
кўрсатмасига асосан, ҳамда ЭҳНАТга уланган ёки энергияга олдиндан ҳақ тўлаш қурилмасига эга ҳисобга олиш прибори бўлган
истеъмолчини олдиндан тўланган ҳақи тугаганда Корхона электр тармоқларидан узиш. Корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Мазкур Шартномага асосан Истеъмолчини электр тармоқларидан узилгандан кейин юзага келган
холат учун Корхона ва Бюро жавобгар бўлмайди.
4.4. Корхона қуйидагиларга мажбур:электр энергиясини электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлинишчегарасига
Шартномада кўрсатилган ҳажмда узлуксиз (форс-мажор холатлари бундан мустасно) етказиб бериш; ускуналарни, электр узатиш
линияларини, электр энергияни ҳисобга олиш приборларини эксплуатация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва ускуналарни таъмирлаш,
шунингдек ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида носозликларни бартараф этиш; электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали
таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 сутка олдин
огоҳлантириш; Истеъмолчига электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълум қилиш;
жорий этиладиган чеклашлар ҳақида, чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда, олдиндан хабар қилиш; Истеъмолчининг электр
энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотидаги бошқа бузилишлар тўғрисидаги аризаларини, ариза олинган кундан
бошлаб 10 кундан кечикмай кўриб чиқиш, уларни бартараф этиш ва батафсил жавоб юбориш; Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини
ўз вақтида қиёсловдан ўтказишни ташкил этиш. Корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки тегишли даражада бажармаган Корхона бунинг оқибатида етказилган
зарарни, Истеъмолчи эса ҳақиқий зарарни қоплашга мажбур.
5.2. Корхона Истеъмолчини Бюро кўрсатмасига асосан электр энергиясидан узилганда ёки енгиб бўлмайдиган куч ҳамда фавқулотда
авария (форс-мажор) холатлари юзага келганда Истеъмолчи олдида жавобгар бўлмайди.
5.3. Мазкур шартномани бажариш жараёнида юзага келаётган барча келишмовчилик ва низолар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Келишмовчиликларнинг музокора ўтказиш орқали ҳал қилиниши иложи бўлмаганда улар суд тартибида ҳал қилинади.
5.4. Шартнома талабларида назарда тутилмаган тартиб-қоидалар Вазирлар Махкамасининг 2018 й 21 январдаги 22 сон қарори билан
тасдиқланган Электр энергиядан фойдаланиш қоидалари хамда бошқа амалдаги норматив-хуқуқий хужжатлар талабларига мувофиқ
тартибга солинади. Бундан ташқари шартнома лойихаси талабларида Маиший истеъмолчилар томонидан ўз маиший эхтиёжлари учун
монтаж қилинган кучланиши 1000 В дан юқори кучланишдаги электр тармоқлари (электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор
пунктлари ва бошқалар) фойдаланишга доир талаблари хам назарда тутиш мақсадга мувофиқ.
VI. ЯКУНЛОВЧИ ШАРТЛАР
6.1. Шартнома ____________________________________ муддатга тузилади.Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда, томонилардан
бири уни узайтириш ёки бекор қилиш бўйича ариза бермаган бўлса, шартнома кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза
ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин тақдим этилиши лозим.
6.2. Мазкур Шартнома ҳар икки Томон учун тенг юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган. Шартноманинг иловаси унинг ажралмас
қисми ҳисобланади.
6.3. Корхона энергияни беришда ва Истеъмолчи, уни истеъмол қилишда ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб қилишда мазкур Шартнома ва
қонунчиликка амал қиладилар.
6.4. Шартнома ижросини тугатиш ёки шартларини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
VII. Ҳисобга олиш асбоблари ҳақида маълумот
Истеъмолчининг электр қурилмалари ____________________ кўчадаги 292-сон ТПдан чиқувчи 0,4 кВ Бахт(Махалла) фидернинг -сон
таянчига уланган. Ҳисобга олиш приборининг тури ва рақами MA 110 P (PLC)-021190688064 “Ўзстандарт” агентлиги пломбасининг
рақами +, Ҳисобга олиш асбоби клеммник қопқогидаги пломбасининг рақами: Бюро +, Корхона +, Шартнома тузиш пайтидаги ҳисобга
олиш приборининг кўрсаткичлари ______ , Охирги қиёслаш санаси 01.11.2019, навбатдаги қиёслаш санаси 01.11.2029, Уланган қувват 0
кВт.
КОРХОНА
ИСТЕЪМОЛЧИ
1. Номи ва манзили:08220 -Зарбдорское ЭСП
1. Манзил: Ш.Юлдузи КФЙ Гузар кучаси д..
Жиззах вилоят Зарбдор тумани
2. Ҳ/р: 22636000800304459042
2. Телефон (уй, уяли) : (+998-93) 294-45-90
_______________________________________
3. СТИР:200344721
3. Паспорт Ф.И.О(тугилган йил) маълумотлари :
_______________________________________ Зарбдор ИИБ CG0419365 Тошбоев Кароматулло
4. ИФУТ :35120
5. Банк коди (ФПМ):01152
4. ПИНФЛ:
_______________________________________ 5. СТИР: 483055576
6. Раҳбарнинг Ф.И.Ш.: Эргашев М.М
6. Кадастр раками: 13:06:07:01:01:0891
7. Имзо: ________________________________ 7. Махалла номи:Ш.Юлдузи КФЙ
8. Муҳр:________________________________ 8. Имзо:__________________________________
Истеъмолчи Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва мазкур Шартнома билан таништирилди, ҳамда унга электр ва
ёнгин ҳавфсизлиги бўйича кўрсатмалар берилди.
Корхона вакили
ИСТЕЪМОЛЧИ
_______________________________________
_______________________________________
_______________________________________
_______________________________________
Сана Ф.И.Ш. Имзо
Сана Ф.И.Ш. Имзо
Do'stlaringiz bilan baham: |