“Ҳудудгазтаъминот” АЖ” “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиалининг
ТЕХНИК ПАСПОРТИ
2020 йил “26” август ҳолатига
1. Раҳбарият
1.1. “Zarbdortumangaz” бўлими бошлиғи – Аликулов Баходир Муртозақулович.
2. Табиий газ таъминоти
2.1. Газ қувурларининг узунлиги жами 270,1 км, шундан фойдаланишда:
юқори босимли 28,2 км, ўрта босимли 33,7 км, паст босимли 208,4 км.
Маълумот учун: 25 йилдан ортиқ фойдаланишда бўлган 97,2 км, мукаммал таъмирга мухтож 2,7 км.
2.2. Газ тақсимлаш пунктлари (ГРП) сони 261 дона, шундан фойдаланишда:
юқори босимли 30 дона, ўрта босимли 231 дона.
2.3. Табиий газ истеъмолчилари сони 8 338 та, шундан:
аҳоли 8 159 та, шундан кўп қаватли 1 960 та, (ГХУли 1 615 та, ГХУсиз
345 та), ерли хонадон 6 199 та, шундан (ГХУли 5 250 та, ГХУсиз
949 та), улгуржи истеъмолчилар сони жами 179 та.
2.4. 2020 йил табиий газ етказиб бериш режаси 30,3 млн.куб.м, шундан:
аҳоли 23,2 млн.куб.м, улгуржи 4,1 млн.куб.м, АГНКС 2,9 млн.куб.м (СНИП 0,9 млн.куб.м).
2.5. 2020 йил 1 январь ҳолатига табий газ учун дебитор қарздорлик 25,0 млрд сўм (шундан, аҳоли 24,7 млрд сўм ва улгуржи
0,3 млрд сўм).
2020 йил 1 июль ҳолатига табий газ учун дебитор қарздорлик 27,2 млрд сўм (шундан, аҳоли 24,1 млрд сўм ва улгуржи 3,2 млрд сўм) ёки жорий йилнинг бошига нисбатан 9,0 фоизга ортиб, 2,2 млрд сўмни ташкил этди.
2.6. Бўлимда штат бирликлар (табиий ва суюлтирилган газ биргаликда) сони 46 та, шундан: ҳақиқатда ишлаётган ходимлар сони 46 та.
- табиий газ ҳисоби бўйича - (1 та инспекторга ўртача 1 633 та истеъмолчи тўғри келади).
- суюлтирилган газ таъминоти бўйича – 9 та.
2.7. Бўлимдаги ходимларнинг иш ҳақи фонди 39,0 млн.сўм.
Қўшимча маълумотлар
- Худудлар чегараларига ўрнатилган ЭГХУ лар сони 9 та;
- Июль ойида табиий газ истеъмол қилган улгуржи истеъмолчилар сони жами 179 та истеъмол газ хажми
15,7 минг.куб.м, (Саноат корхоналари умумий сони 11 та, жумладан табиий газ итстеъмол қилганлар сони 3 та, истеъмол газ хажми
8,3 минг.куб.м, Маиший хизмат курсатиш корхоналари умумий сони 64 та, жумладан табиий газ итстеъмол қилганлар сони 2 та, истеъмол газ хажми 0,1 минг.куб.м, Якка тартибдаги тадбиркорлар умумий сони 25 та, жумладан табиий газ истъемол қилганлар сони 12 та, истеъмол газ хажми 7,2 минг.куб.м, Бюджет корхоналари умумий сони 76 та, жумладан табиий газ истеъмол қилганлар сони 1 та, истеъмол газ хажми 0,1 минг.куб.м);
- Июль ойида аҳоли истеъмолчиларига 863,0 минг.куб.м газ ҳажми етказиб берилган бўлиб, амалда биллингга киритилган газ ҳажми 14,3 минг.куб.м, орасидаги тафовут 848,7 млн.куб.м ёки
1,7 фоиз.
- Август ойида аҳоли истеъмолчиларига 543,4 млн.куб.м газ ҳажми етказиб берилган, амалда биллингга киритилган газ ҳажми
14,2 минг.куб.м, орасидаги тафовут 529,2 минг.куб.м ёки 2,6 фоиз.
- Дебиторни ундириш бўйича улгуржи истеъмолчилар томонидан амалга оширилган ишлар (судга берилган истеъмолчилар сони 1 та, суммаси 3,0 млрд. сўм, тармоқдан узилган истеъмолчилар сони 15 та, суммаси 39,0 млн. сўм, ИФТ корхоналар сони 3 та, суммаси 25,0 млн. сўм);
- “Hududgazta’minot” АЖнинг 2020 йил 9 июлдаги 183-сон буйруғига асосан “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиалида жами 327 та истеъмолчилар хатловдан ўтказилди.
- Дебиторни қисқартириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Алоҳида ишчи гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудуд бўйича тармоқни инспекциядан ўтказиб, техник йўқотишлар ҳажмини 3,0 фоиздан
1,0 фоизгача камайтириш, 28,3 млрд. сўм дебитор қарздорликни ундириш, 12,7 млрд.сўм ноқонуний истеъмолни аниқлаб, бартараф этиш чоралари кўрилади.
Натижада 2020 йилда жами 8,3 млрд сўм ва 2021 йилдан
20 млрд.сўм қўшимча тушум таъминланади, 34,5 млн.куб.м.
ёки 13,1 млрд. сўм эгаси аниқланмаган табиий газ хажми бартараф этилади.
3. Табиий газ назорати ва ҳисобининг
автоматлаштирилган тизими (АСКУГ)ни жорий этиш
3.1. I.Ҳозирги ҳолат
Табиий газ тизимига туманда жами 8 159 та аҳоли ва 179 та улгуржи истеъмолчилар уланган. Шундан, 841 та аҳоли (10,3 фоиз)
ва 144 та улгуржи истеъмочиларига (80,4 фоиз) электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилган.
II. Газ ҳисоблагичларини ўрнатиш
1. Табиий газ назорати ва ҳисобини автоматлаштирилган тизими (АСКУГ)ни тадбиқ этиш бўйича тасдиқланган режа-графигига асосан 2020 йил декабрь ойи якунигача 7 236 та электрон газ ҳисоблагичлар (7 201 та аҳоли ва 35 та улгуржи истеъмолчиларга) ўрнатилиши таъминланади.
Бунинг учун:
- 1 та ўрнатувчи бригада зарур бўлиб, вилоятнинг бошқа туманлари ва пудратчи ташкилотлардан “аутсорсинг” асосида 7 та бригада жалб қилинади;
- Бахмал туман ҳудуди чегарасида табиий газни кириш
ва истеъмоли ҳисобини таъминлаш учун 9 та АСКУГ тизимига мос электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатиш таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |