Ижтимоий компетенсия-бу ҳаётий вазиятларда катта лар ва тенгдошлари билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меьёрларига риоя қилган холда ўзини тутиш маҳорати.
Билиш компетенсияси-атрофдаги оламни онгли равишда идрок этиш,олинган билим,кўникма ва малакалардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилишда фойдаланиш.
Ўқув тарбия фаолиятининг мақсади: болани умумий компетенсияси ва ривожланиш компетенсияларини шакллантириш учун шароит яратиш.
Ўқув тарбия жараёнинг тамойиллари:
-бола хуқуқлари,ўзига хос ривожланиш хусусияти ва салохиятлари ни ҳисобга олиш.
-ўйин орқали таьлим бериш ва ривожлантириш.
-миллий аньаналар,қадриятлар ва бошқа миллат маданиятига хурмат ва уларни ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш.
-МТТ нинг оила,маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги.
-бола учун хавфсиз мухитни таьминлаш.
-боланинг соғлиғини сақлаш ва мустахкамлаш,унинг эҳтиёжларини, шу жумладан, ҳаракатга бўлган эхтиёжини қондириш.
-боланинг ижодий қобилиятини қўллаб қувватлаш.
-боланинг ижтимоийлашуви ва ривожланиши учун қулай мухитни яратишдан иборатдир.
Ўқув тарбиявий жараённи ташкил этишда дастур қуйидаги хужжатларни тавсия этади:
Давлат талаблари;
Давлат дастури;
Йиллик мавзули режа;
Ўқув тарбиявий ишни ҳафталик режалаштириш;
Боланинг ривожланиш харитаси;
Бола ривожланиши кузатув кундалиги.
Янги дастурни қуйидаги афзаллиги:
-болаларни билим олишга ўргатиш эмас,қизиқишларини ошириш;
-Илк бора МТТда мавзули режалаштириш белгиланган;
-Илк бора болани ривожлантириш харитаси тавсия этилган;
-Ҳар бир МТТ ўзининг вариатив дастурини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади.
2018/2019 ўқув йилида гурухларда “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида мавзули йиллик, ҳафталик режалар,ҳар бир гурух учун иш журнали, болаларни қайд этиш дафтари, боланинг ривожланиш харитаси хужжатлари тузилди.Бу дастур болани тўлиқ кузатиш ва индивидуал ишлаш, қизиққан фаолияти билан шуғулланишга имкон яратмоқда.
Таьлим-тарбия қанчалик эрта бошланса,унинг самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва инсоннинг бутун ҳаёт тарзига ижобий таьсир кўрсатади.МТТда таьлим-тарбия вий ишларни режалаш тиришдан мақсад-МТТда дастур талабларини бажарилишини таьминлашдир. Режалаштириш педагогика жараёнини яхлит ташкил этишга,болалар жамоаси ва айрим болаларни тарбиялаш вазифасини аниқлашга,унинг ёшига кўра педагогик таьсир мазмуни ва усулларини танлашга йўлланган бўлиш керак.
МТТ таьлим-тарбия ишларини режалаштириш мураккаб жараён бўлиб,тарбиячидан болаларни руҳий физиологик тараққиёт даражаси тўғрисидаги билимларни,таьлим-тарбия дастурини, таьлим-тарбия метод ва усулларини билиши керак.Тарбиячи режа лаштирилган ҳамма ишлар ҳар бир боланинг ҳар томонлама ривожланишини таьминлаши лозим.МТТ тарбиячиларининг меьёрий хужжатлари “ Илк қадам” ўқув дастури хамда “Илк ва мактаб гача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаб лари” да белгилаб қўйилган.
Таьлимий жараёнда машғулотларни самарали ва тушу нарли бўлиши тарбиячининг нутқи,махорати ва ижодкор лигига боғлиқдир.Агар тарбиячи машғулотларга ижодий ёндашиб, гурухдаги ҳар бир боланинг алохида хусусиятла рини инобатга олган холда таьлим жараёнини интерфаол усуллардан фойдаланиб ташкил этса яхши самара беради. Интерфаол усулларнинг ўзига хос жихати шундан иборат ки,бу усулларни қўллаганда хар бир бола билан индивидуал шуғулланиши,кичик гурухлар билан ишлаш,тарбиячи ва болаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши учун имкон яратади.Бундай педа гогик хамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,улар тарбияланувчиларда қизиқиш ни орттириб,мустақил фикрлашга ўргатади.Бугунги кун тарбия чисидан машғулотларни белгиланган тартибда эмас, боланинг эхтиёжи ва қизиқишларини инобатга олган холда ижодий ёндашиб ташкил қилиш талаб этилади. Бу эса ўз ўрнида болани мустақил фикрлашга,ижодий тафак курини ривожлантиришга кўмак беради.
Юқоридагиларни инобатга олиб ота-оналар мажлиси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.469-МТТ мудираси Ботирова Г.Ўнинг “Илк қадам” мактабгача таьлим ташкилотининг ўқув дастури билан ота оналарни таништириш тўғрисидаги маьрузаси ахборот учун қабул қилинсин.
2.Гурухдаги таьлим-тарбиявий ишларни амалга оширишда “Илк қадам” давлат ўқув дастуридан фойдаланишда давом этилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |