Annotation:
The article discusses a series of Grätzel solar cells containing
titanium dioxide adsorbed by chlorophylls and anthocyanins from plant pigments.
The photoelectrochemical properties of dye sensitized solar cells (DSSCs) were
studied using copper thiocyanate as a solid and thick electrolyte.
Key words:
chlorophyll, anthocyanin, photosensitivity, color-sensitized solar
cell, photovoltaics, short-circuit current,
open-circuit voltage
, electrolyte.
Фотоэлектрониканинг ривожланиш тарихи ёруғлик энергиясини электр
энергиясига айланишини 1839 йилда биринчи марта кузатган француз олими
Эдмонд Беккерель билан боғлиқ. Бу ходиса туфайли амалий фотовольтаикага,
яъни айрим моддаларнинг ёруғлик ютиши натижасида электр токини пайдо
бўлиши ходисасига асос солинди. Яна энг муҳим кашфиётлардан 1939 йилда
америкалик олим Рассел Олнинг р-n ўтишни ихтиро қилиши ва уни 1946
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
92
w
www.oriens.uz
2021
January
йилда кремнийли қуёш батареясини яратишга патент олганлиги бўлди [1]. 1988
йилда эса Б.О’Реган ва М.Гретцел Берклидаги Калифорния университетида
DSSC фотоэлементини ихтиро қилдилар. Улар 1991 йилда биринчи марта
титан 2 оксиди, бўёқли моддалар комплекслари (рутений) ва платинали катод
билан фотоэлементлар, яъни Гретцел ячейкаларини яратдилар [2].
Гретцел ячейкасида бўёқ фотосезгич сифатида асосий вазифани бажара-
ди, титан 2 оксидли анод, электролит ва платинали катод ёрдамчи моддалар
ҳисобланади. Дастлаб Гретцел ячейкаларида бўёқ сезгич модда сифатида
рутений комплекслари ва катод сифатида платина ишлатилган [2]. Рутений
юқори ёруғлик ютиш қобилиятига эга, лекин у ноёб металл ва қиммат
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тадқиқотчилар ҳозирги кунда рутений ўрнини
босувчи синтетик ва табиий порфиринли, шу жумладан ўсимликлардан
олинадиган табиий бўёқларни синовдан ўтказиш ва уларни юқори фотоэлектр-
кимёвий кўрсаткичларини ўрганиш бўйича тизимли тадқиқотлар олиб
бормоқдалар.
Ўсимлик пигментларини ўрганиш натижасида исмалоқдан сув ва этил
спиртида экстракция қилиб ажратиб олинган хлорофилнинг турли фото-
электркимёвий хоссалари аниқланди [3]. Дистилланган сувда экстракцияланган
хлорофилнинг таъқиқланган зона кенглиги 1,83 эВ га, ёруғлик адсорбцияси
тўлқин узунлиги диапазони 400-700 нм оралиғида, қисқа туташув токи 0,35 мА,
салт ишлаш кучланиши эса 440 мВ га, этил спиртида қисқа туташув токи ва
салт ишлаш кучланиши мос равишда 0,32 мА, 384 мВ тенг бўлганлиги
аниқланган. Маълумки электролит сифатида суюқ моддалар ишлатилганда
коррозия ҳолатлари кузатилиб кўп ҳолларда DSSC элементларининг
ишлатилиш даври 1 йилдан ошмайди. Шу сабабли, тадқиқотчилар қора узумдан
ажратиб олинган антоцианларни фотосезгич, қаттиқ электролит сифатида - мис
тиоцианатни (CuSCN), қарши электрод сифатида эса платинани ишлатганлар.
Қора смородинадан олинган антоцианнинг эса самарадорлиги 1,13 га тенг
Do'stlaringiz bilan baham: |