“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
361
w
www.oriens.uz
2021
January
нотўғри таъриф ва талқин қилинади. Шу тариқа, улар одамлар учун умуман
тушунарсиз бўлиб қолади. Чунки онтологик мазмунидан ажралган ҳар қандай
нарса-ҳодиса ва жараёнлар ҳақидаги билим, тушунча-қарашлар кўп жиҳатдан
ноаниқ, бирёқлама ёки умуман сохта мазмун касб этади. Фикримизча, бугунги
кунда миллий ғоя концепциясини янгилашда, хусусусан Президентимиз
Шавкат
Мирзиёевнинг юртимиздаги маънавий-маърифий ишлар тизимини
тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг
ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича 2021 йил 19 январь куни
ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрсатилган вазифаларни амалга
оширишда юқорида айтилган масалаларга жиддий эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқдир.
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
362
w
www.oriens.uz
2021
January
ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК БОРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН СИЁСАТИ
Бурханов Т.М.
Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучлари Академияси
Гуманитар
фанлар кафедраси
катта ўқитувчиси
Аннотация
: мақола бугунги кунинг долзарб муаммоларидан бири бўлган
диний бағрикенглик масаласига бағишланган бўлиб, унда бағрикенглик, диний
бағрикенглик тушунчалари, уларнинг тадрижий ривожи, Ўзбекистондаги диний
ташкилотлар, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда бу борада
ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ишлар илмий жиҳатдан чуқур
таҳлил этилган.
Калит сўзлар:
дин, эътиқод, имон, виждон эркинлиги, бағрикенглик,
диний бағрикенлик, конфессия, диний ташкилот.
Диний бағрикенгликнинг таъминлаши ҳар қандай мамлакатнинг жамият
хавфсизлиги ва барқарорлигини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Кўп конфессияли Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни таъминланиши, ўз
осуда ҳаётни хукм суришига замин яратади. Ваҳоланки, диний бағрикенглик
миллий мафкурамизнинг асосий ғояларидан бири бўлиб, ўзга динларга
нисбатан сабр-бардошлилик, ўзаро тушуниш, инсонийлик жиҳатдан ёрдам
кўрсатиш каби бағрикенглик фазилатлари чуқур сингиб кетган.
Маълумки, юртимизда азалдан зардуштийлик, буддавийлик, насронийлик,
монийлик ҳамда ислом дини вакиллари ўзаро иноқ ва тинч-тотувликда
истиқомат қилишган ҳамда маданият марказлари ҳисобланган кўплаб
шаҳарларда масжид, черков, синагогалар фаолият кўрсатган. Турли динга
мансуб миллат ва элатлар ўзларининг диний маросимларини эмин-эркин адо
этиши миллий хавфсизликни таъминлашга замин яратади.
Дин тўғрисида гап кетганда, аввало, диний ва дунёвий қарашларни
уйғунлаштираётган “бағрикенглик” каби универсал тушунча, унинг муаммога
оид масалалари ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш мақсадга мувофиқдир.
ЮНЕСКО томонидан 1995 йилда қабул қилинган “Бағрикенглик
тамойиллари декларацияси”да бағрикенглик тушунчасига қўйидагича
Do'stlaringiz bilan baham: |