Ключевые слова:
информация, “массовая культура”, “игромания”,
“экспорт” идей, “Online”, “кибертерроризм”, Интернет, психологическое
воздействие и психологическая защита.
Бугунги кунда ҳаётнинг ҳақиқати шуни кўрсатадики, ҳар қандай
тараққиёт маҳсулидан икки хил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида
фойдаланиш мумкин. Агар башарият тарихи, унинг тафаккур ривожини
тадрижий равишда кўздан кечирадиган бўлсак, ҳаётда инсонни камолотга,
юксак марраларга чорлайдиган эзгу ғоя ва таълимотлар билан ёвуз ва зарарли
ғоялар ўртасида азалдан кураш мавжуд бўлиб келганини ва бу кураш бугун ҳам
шиддат билан давом этаётганини кўрамиз. Глобаллашув жараёнининг яна бир
ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у деструктив ахборот
таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, турли сиёсий кучлар ва
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
270
w
www.oriens.uz
2021
January
марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар
қандай инсон, албатта кузатиши муқаррар.
2018 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев Ўзбекистон ёшларига байрам табригида “Ҳаммамиз кўриб, кузатиб
турибмиз – бугунги шиддат билан ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар
олдида янги-янги уфқ ва имкониятлар очиш билан бирга, уларни илгари
кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор этмоқда.
Диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний
миграция, “оммавий маданият” каби таҳдидлар қанча-қанча оилалар,
мамлакатлар бошига оғир кулфатлар олиб келмоқда, ғаразли кучлар ҳали онгу
тафаккури тўла шаклланиб улгурмаган болаларни ўз ота-онаси, Ватанига қарши
қўйиб, уларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда” [1] деб таъкидланганлар.
Дарҳақиқат, ахборотни тарқатиш жараёни бутун ер юзини қамраб
олмоқда. XX асрнинг сўнгги ўн йиллигида халқаро компютер тармоғи –
интернет тизимининг вужудга келиши ва ахборот алмашинуви жараёнларининг
тезлашиб бориши бугунги кунда деструктив ахборот таъсир ўтказиш кўлами
ҳам кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда. Мисол учун АҚШ мудофаа
маҳкамасининг оддий бир лойиҳасидан бошланган бу тизим бир мамлакатда
пайдо бўлган ахборотларнинг тез фурсатда бутун дунёга ёйилишини
таъминланмоқда.
Бугунги кунда бутун дунёни ахборотлар билан таъминлаш сунъий
йўлдошларнинг ўрни муҳим эканлигидан далолат бермоқда. “Фазодаги сунъий
йўлдошлар бир нечагина, АҚШ (30 та), Япония (21 та), Россия (12 та), Хитой ва
Ҳиндистонда (9 тадан) давлатларига тегишли” эканлигини Қурбонов М.,
Қодиров А., Акрамова Ш. Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш
рисоласида қайд этилган [2].
Шунингдек, интернет инсониятнинг муҳим ютуғи бўлиб, ахборот ва
коммуникация мисли кўрилмаган даражада тезлашиб кетди. Шу йўсинда
Do'stlaringiz bilan baham: |