Ключевые слова:
хлопок, семена, волокно, пневмотранспорт,
пневмотрубка, сепаратор, повреждение, устройство, грязная смесь.
Abstract:
The article presents the role of pneumatic transport systems used in
the air transport of cotton at primary cotton processing enterprises, and research work
on their improvement. Also, proposals were made to improve the pneumatic tube
connecting pneumatic conveying devices that affect the quality of cotton during
processing.
Key words:
cotton, seeds, fiber, pneumatic transport, pneumatic tube,
separator, damage, device, dirty mixture.
Пахтани ҳаво ёрдамида ташиш қурилмаси қайта ишлаш жараёнида
қўлланиладиган энг универсал транспорт турларидан бири ҳисобланади.
Пневмотранспорт тизими бир неча қурилмалардан ташкил топган бўлиб, улар
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
145
w
www.oriens.uz
2021
January
пахтани ғарамлардан асосий ишлов бериш цехларига етказиб беришга хизмат
қилади.
Пахта хом ашёсини қайта ишлаш жараёнида пахтани сақлаш жойлари
омбор ва ғарам майдонларидан цехларга ташувчи, ҳамда маҳсулотни
цехлараро узатувчи транспорт воситаси пахта тозалаш корхоналарида муҳим
аҳамиятга эга. Пневмотранспорт қурилмаси конструкциясининг соддалиги,
ремонт ва эксплуатациягнинг осонлиги, монтаж пайтида корхонанинг зарур
жойига осон ўрнатилиши, материал йўқолишининг камлиги, қўшимча
титилиш, тозаланиш ва чангсизланиш ҳолатларининг содир бўлиши, маҳсулот
сифатининг яхшиланиши, санитария-гигиения ҳолатини (цехларда ҳаво
чангланишининг камайиши) яхшилаши билан бошқа турдаги транспорт
турларидан кескин фарқланади [1].
Биринчи бўлиб, ҳаво ёрдамида ташувчи қурилма 1893 йилда Дорфман
томонидан кемалардан донни тушириш учун қўлланилган. Қурилманинг
фойдали иш коэффициенти кичик бўлиб, кўп энергия сарф қилган.
Шундай бўлишига қарамай у дон тушириш учун Европада кенг
қўлланилган. Ҳаво ёрдамида ташувчи қурилма механик транспортёрларга
қараганда қатор устунликларга эга. Илмий-тадқиқот ишларида эришилган
муваффақиятлар ҳаво ёрдамида ташиш жараёнини такомиллаштирди. Ҳозирги
вақтда олимлар томонидан яратилган кўплаб техник ечимларнинг қўлланиши
натижасида пахтани ҳаво ёрдамида ташувчи қурилманинг техник ва технологик
кўрсаткичлари сезилари даражада яхшиланган [2].
Пахтани ҳаво ёрдамида ташувчи қурилмада ташиш жараёнини
такомиллаштириш устида олиб борилган илмий изланишлар давом этмоқда.
Уларнинг йўналиши асосан электр энергияси сарфини камайтириш,
ташилаётган пахтанинг сифатини сақлаш, чанг бўлган ҳавонинг атмосферага
чиқишини камайтиришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |