Учинчи бўлим xвии аср ғарбий европа адабиети xвии б о б. Классицизм адабиети



Download 214,05 Kb.
bet7/29
Sana20.06.2022
Hajmi214,05 Kb.
#681352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

ЛОПЕ ДЕ ВЕГА (1562-1635)
Ҳаёти ва адабий фаолияти. Испан Уйғониш даври реалистик театрининг юқори поғонага кўтарилиши драматург Лопе де Вега ижоди билан боғлиқдир.
Лопе Фелис де Вега Карпьо 1562 йилнинг 25 ноябрида Мадридда ҳунарманд оиласида туғилади. Унинг отаси Фелис де Вега Астура деҳқонларидан бўлиб, иш ахтариб Кастилияга келиб қолади ва зардўзлик билан шуғулланади. Лопе Фелис 1573 йилда иезуитлар мактабида, кейин Алькала де Энараси университетида таҳсил кўради. 1576 йилда отаси вафот этгач, ўқишини ташлайди. Лопе Фелис ўша даврнинг бадавлат кишилари қўлида котиблик қилади. У жуда ёшликдан шеъриятда истеъдод кўрсатади. 1588 йилнинг бошларида машҳур рассом қизи Изабель де Урбинага уйланади. Шу йили Лопе де Вега «Енгилмас Армада» флотининг Англия қирғоқларига қилган юришларида солдат сифатида қатнашади. Ёш шоир кема палубасида «Анжеликанинг гўзаллиги» (1588) поэмасини яратади. Мағлубият билан тугаган бу юришдан қайтгач, Лопе бир неча йил (1589-1593) Валенсияда яшайди, сўнгра Кастилияда ва пировардида Мадридда истиқомат қилади.
Шу вақтдан бошлаб у янги руҳда ёзилган комедиялари билан испан миллий драматургиясининг ташкил топиши ва ривожланишига асос солади.
Лопе де Веганинг билим доираси жуда кенг бўлиб, у хилма-хил жанрларда ўз маҳоратини синаб кўради, сонет, романс, қасида, поэма, пастораллар, ҳикоя, роман ва драматик асарлар яратади. Лопе де Веганинг ўзи бир комедиясида ёзган пьесаларининг сони 1500 та бўлганини эслаган. Драматург вафотидан сўнг унинг биографиясини тузган шогирди ва мухлиси Перес де Монтальван эса Лопенинг ҳамма пьесалари 1800 та эканини таъкидлаган. Бунга қўшимча яна 400 та диний характердаги пьесалар ижод қилгани маълум. Ёзувчининг шу вақтгача топилган ва нашр этилган пьесаларининг сони 500 га яқин, шулардан 50 таси диний темалардаги драмалардир.
Лопе де Вега драматургия соҳасида катта шуҳрат қозонади. Ҳаётий фактларни кўп билиши унинг тарихий, афсонавий ва замонавий темаларда хилма-хил пьесалар яратишига имкон беради.
Ёзувчининг драматургия соҳасидаги қарашлари «Комедия яратишда янги санъат» (1609) шеърий асарида батафсил баён қилинади. Бунда у XВИИ аср итальян классицист назариячилари томонидан белгиланган кўп қоидаларни рад этади.
Лопе де Веганинг «Янги санъат»и испан миллий драмасининг асосий қоидаларини белгилаб, ҳаракат бирлигини сақлагани ҳолда, адабиётнинг ривожланишига путур етказувчи ўрин ва вақт бирлигидан воз кечди. Санъатни чегаралаб қўядиган антик адабиёт нормаларини формал кўчириб олган итальян классицист-назариячиларининг бутун ҳаракатни фақат бир қаҳрамон атрофига тўплаш каби принципларига қарши чиқиб, у ички бирликка, асардаги асосий мақсаднинг тўлалигини сақлашга эътибор беради. Пьесада бир неча эпизод ёки сюжет йўли бўлиши мумкин, лекин улар бош масалани ечишга ёрдам бериши керак.
Лопе де Вега ва унинг драматик мактаби тарафдорлари пьесада, турмуш тақозо қилганидек, фожиавийлик билан кулгини аралаш ҳолда тасвирлаш зарурлигини кўрсатдилар. Ўз эстетик қарашларининг реалистик характерини белгилаб, Лопе комедияни «ҳаёт ойнаси» деб атади. У эркин ижод этиш учун санъаткорни классицизм қоидаларига риоя қилмасликка чақиради, «фожиавийликни кулги билан» аралаш ҳолда ҳаракат ўрнини ўзгартириб туриш, вақтдан эркин фойдаланиш принципини ҳам илгари суради.
«Менга комедия ёзиш керак бўлса,- дейди Лопе «Янги санъат»да,- мен ҳамма қоидаларни уч қулф билан бекитаман ва ўз кабинетимдан Плавт ҳам Теренцийни чиқариб юбораман». Драматургнинг бу мулоҳазалари замон талаби, халқ дидига мос реалистик асарлар яратиш истаги билан боғлиқдир. Лопе де Вега пьесанинг ҳажми, кўринишлари ҳақида фикр юритиб, уни 5 пардадан 3 пардага қисқартиради. Асардаги конфликт, интриганинг кескинлиги ва пьеса тугунининг ечилиши ҳақида ўз фикрларини баён қилади. Лопенинг драматургия ҳақидаги қарашлари классицизм тарафдорларининг кучли қаршилигига дуч келади. Бироқ кўп ўтмай, унинг испан миллий драмаси ҳақидаги эстетик қарашлари ва драматургияси катта муваффақият қозониб, антик ва классицист ёзувчиларнинг асарларини саҳнадан сиқиб чиқаради.
Лопе де Веганинг адабий мероси жуда бой ва хилма-хилдир. 1615 йилдаёқ Сервантес унинг ижодига юксак баҳо бериб, шундай дейди: «У бутун комедиантларни енгди ва ўз ҳукмига бўйсундирди ва жами ўн минг варақдан ортиқ комедиялари билан дунёни тўлдирди... У билан рақобатлашишга уринган ва унинг шуҳратига шерик бўлишни истаганлар эса,- ундайлар кўп эди,- ҳаммаси қўшилишиб унинг бир ўзи ёзганларининг ярмини ҳам ёзолмадилар».
Лопе де Вега пьеса композициясининг изчиллиги, диалог санъатини ўз ўтмишдошларидан ўрганиши, ўрта аср халқ театри традицияларидан фойдаланиши натижасида Уйғониш даври хушчақчақлик мотивларини акс эттирувчи асарлар яратди ва хаққа манзур бўлди.

Download 214,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish