Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар



Download 95,26 Kb.
bet3/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9
article-homaki tarjima, article-homaki tarjima, 0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9, 22.11.2020, 5-Laboratoriya ishi, 2 5195385401237310132, 1-маъруза (1), 2 5231236231991398135, Birlashgan Arab Amirliklari, aaaaa, ABAJANOV DILMURAD MUSTAQIL ISH
1.1. Босқинчилик (ЖК 164-м.)


Босқинчилик деганда, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш тушунилади.
Босқинчилик жиноятининг бевосита объекти ўзганинг мулки ва қўшимча бевосита объекти шахснинг соғлиғини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Босқинчилик жиноятининг объектив томони ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ҳужум қилишда ва шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда намоён бўлади.
Ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда, унинг ишлатилиши жабрланувчининг ҳаёти учун аниқ бўлган хавфни вужудга келтирувчи ҳолат (масалан, жабрланувчини бўғиш, бошини сув остида ушлаб туриш ва ҳ.к.) тушунилади.
Соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда, жабрланув­чи соғлиғининг бузилишига сабаб бўлган даражада баданга шикаст етказиш ёки шундай жароҳат етказиш хавфини туғдирувчи ҳаракат­лар тушунилади3.
Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфни келтириб чиқарувчи ҳаракатлар эса бўйнини қўл билан бўғиш, арқонни бўйнига солиш, шарқона кураш усулларни намойиш қилиш ёки ўювчи (кислота) моддаларни кўрсатиш билан қўрқитиш кабиларда ифодаланади.
Ҳужум қилиш деганда, очиқ ёки яширин равишда тўсатдан жабр­ланувчига тажовузкорона зўрлик ишлатиш тушунилади. Босқинчи­ликда ҳужум қилиш жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш билан боғлиқ бўлиб, очиқ ва яширин хусусиятларга (масалан, оғир предмет­лар билан орқадан уриш, яширин жойдан ўқ узиш ва ш.к.) эга бўлади. Шунингдек, ҳужум ниқобланган (яширин жойдан орқасига уриш) ҳамда жабрланувчига аниқ ёки яширин таъсир ўтказиш хусусиятга эга бўлиши мумкин.
Босқинчиликдаги қўрқитиш оғзаки равишда ёки ҳаёт ва соғлиқ учун хавфни келтириб чиқарувчи ҳаракатларда ҳам акс этиши мумкин. Қўрқитиш аниқ хусусиятга эга бўлиши ва жабрланувчи айбдор томонидан қилинган қўрқитишни дарҳол қўллаши мумкинли­гини англаган бўлиши лозим.
Босқинчилик жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитил­ган ҳамда ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум бошланган вақтдан бошлаб, тугалланган ҳисобланади.
Субъектив томондан босқинчилик фақат тўғри қасдда ифодаланади.
Жиноят таркиби субъектив томонининг зарурий белгиси бу қил­миш­дан кўзда тутилган мақсад ҳисобланади. Босқинчилик жиноятининг мақсади ўзганинг мулкини талон-торож қилиш ҳисобланади.
Босқинчилик жиноятининг субъекти 14 ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади.
Босқинчилик: а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 164-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Босқинчилик: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда; г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 164-моддаси учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалифика­ция қилинади.
Босқинчилик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 164-моддаси тўртинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti