Геостационар йўлдошлар тахминан 36 минг километрларда жойлашиши ва Ернинг айланиш тезлигида айланиши билан экваторда жойлашадиган ер сиртидан маълум нуқтада «осилиб» туради. Ҳақиқатда геостационар КАнинг орбитадаги ҳолати ўзгармас ҳисобланмайди. У орбитанинг деградацияланишини келтириб чиқарадиган қатор омиллар таъсирида сезиларсиз “дрейфга” учрайди. Бунда бир йилдаги орбита ҳолатининг ўзгариши 0,92ога етиши мумкин.
ЕСЙ орбиталари ва кўриш зоналари
Геостационар йўлдошлардан кўриниш зоналари Ер юзасининг деярли 30 фоизини коплайди.
Бундай йўлдошлар билан, бир-биридан ажратилган нукталарнинг 120%, деярли бутун дунё учун алоқани таъминлайди.
Кўплаб мавжуд СЙАТлар йўлдошларни жойлаштириш учун энг фойдали бўлган геостационар обитадан фойдаланади. Унинг асосий авзалликлари глобал хизмат кўрсатиш зонасида узлуксиз суткали алоқа имконияти ва частотанинг сурилишини деярли тўлиқ йўқлиги ҳисобланади.

Геостационар орбитадаги сунъий йўлдошлар қатор камчиликларга эга, улардан энг асосийси сигналнинг кечикиши ҳисобланади. Радиотелефон алоқаси тизимлари кечикишларга сезгирроқ, чунки бу синфдаги тизимлардаги йиғинди кечикиш тахминан 600 мсни (ер усти станцияларидаги қайтаишлаш ва коммутациялашни ҳисобга олганда) ташкил этади, ҳатто замонавий акс-садони сўндириш техникаси ҳамма вақт ҳам юқори сифатли алоқани таъминлашга имкон беравермайди. “Иккиланган сакраш” ҳолида (ер усти станция-шлюзи орқали ретрансляциялаш) кечикиш энди 20 %дан ортиқ фойдаланувчилар учун маъқул бўлмай қолади.
Ҳозирги вақтда геостационар орбитада жуда “тирбанд” бўлиб қолди ва янги КАларни жойлаштириш билан муаммолар вужудга келди. Иш шундаки, техниканаинг замонавий ривожланиши даражасида ўзаро ҳалақитларнинг вужудга келиши туфайли геостационар КАлар орасида орбитал сурилиш 1о дан кам бўлмаслиги керак, яъни орбитада 360 тадан ортиқ бўлмаган сунъий йўлдошларни жойлаштириш мумкин