Ижтимоий- психологик фактор машина конструкциясини ва иш жойларини ташкил килиш, гурухлараро хамкорликни назарда тутади.
Антропометрик фактор жихозларни ўлчамларини ва уни элементларини инсон танасини ўлчамларига, оғирлигига мос келишини таъминлаб беради.
Психологик фактор жихозларни, технологик жараёнларни инсонни қабул қилиш, хотиралаш, фикр юритиш имкониятларини ҳисобга олишни назарда тутади.
Физиологик фактор жихозларни инсонни кўриш, эшитиш имкониятларига мос келишини назарда тутади.
Бу факторлар жихозларни яна инсонни куч ишлатиш, тезлик ва энергетик имкониятларига мос келишини назарда тутади.
Гигиеник фактор бу иш жойларни: ёритилганлигига, хаво тозалигига, намлигига, хароратига, босимига, шовқинга, титрашга талаблар қўяди.
Назорат саволлари:
Эргономиканинг қандай асосий тушунчалари бор.
Эргономика фанининг моҳияти нима?
Эргономика фанини қандай атамалари биласиз?
“Техносфера хавфсизлиги” кафедрасини
катта ўқутувчиси А.Х. Шарипов
Do'stlaringiz bilan baham: |