Участка сайлов комиссиясининг биринчи ташкилий мажлисини
олиб бориш тартиби
УСК ташкилий мажлисини комиссия раиси .....................................бошлайди.
Ассалому алайкум ҳурматли комиссия аъзолари!
Ҳурматли мажлис қатнашчилари!
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи ______-участка сайлов комиссиясининг бугунги мажлисида __________ нафар аъзолари тўлиқ иштирок этмоқда.
Комиссия мажлисини ваколатли дейишга тўла асос бор.
Шунингдек, комиссия мажлисида ...............................маҳалла фуқаролар йиғини раиси................................, ҳудудимиздаги .........................(ташкилот, корхона, муассаса) раҳбари ва вакиллари иштирок этмоқдалар.
Таклиф этилганлар асосан етиб келдлар.
Мажлисни “очиқ” деб эълон қиламан.
Ҳурматли комиссия аъзолари кун тартиби лойиҳаси Сизларга тарқатилган.
Кун тартибини таништириб ўтаман.
1. Участка сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир иш режасини тасдиқлаш ҳақида. Маърузачи – комиссия раисининг ўринбосари (Ф.И.О)
2.Участка сайлов комиссияси аъзолари ўртасида вазифалар тақсимоти ҳақида. – Маърузачи ўзим.
3.Участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан сайловчиларнинг ҳар кунги қабулини ташкил этиш ҳақида.- маърузачи - комиссия котиби (Ф.И.О)
4.Участка сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилигини ташкил қилиш ҳақида. Маърузачи-ўзим
5.Участка сайлов комиссиясининг иш ҳужжатлари номенклатурасини ишлаб чиқиш-маърузачи комиссия котиби (Ф.И.О)
6.Округ сайлов комиссиясидан сайловчиларнинг дастлабки сайловчилар ягона электрон рўйхатидан тақсимланган сайловчилар рўйхатини олиш ва комиссия навбатдаги масжлисига тайёргарлик кўриш – маърузачи комиссия котиби ва операторлар (Ф.И.О)
7.Участка сайлов комиссиясининг аъзосининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиш ҳақида. маърузачи-ўзим.
Раислик қилувчи:
Мажлисимиз иш регламентини тасдиқлаб олишимиз керак. Маърузачи учун 10 минутгача, саволлар ва маълуомтлар учун 3 минутгача вақт берсак нима дейсизлар. Розимисизлар. Келишдик.
Кун тартибидаги масалалар муҳокамасига ўтамиз.
Биринчи масала - Участка сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир иш режасини тасдиқлаш ҳақида. Маъруза учун сўз комиссия раисининг ўринбосари (Ф.И.О)га берилади.
Марҳамат.
Маъруза тугади. Кимда қандай саволлар бор?
Иш режасининг мазмуни ҳақида комиссия раиси қисқача тушунтириш бериб ўтади.
Иш режаси ҳақидаги қарор тасдиқлансин, деган комиссия аъзоларини қўл кўтариб овоз беришларини сўрайман.
- Розилар? - Қаршилар? Йўқ. Бетарафлар? Йўқ.
Тасдиқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |