Участка сайлов комиссияси раисининг комиссия аъзолари билан дастлабки учрашувдаги сўзи
Округ сайлов комиссиясининг участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг участка сайлов комиссияси аъзолари УСК биносига йиғилади. Участка сайлов комиссияси раиси комиссия аъзоларини бирма-бир фамилияси ва исмини ўқиб эшиттиради. Сўнгра йиғилишни бошлайди.
Ассалому алайкум ҳурматли комиссия аъзолари!
Авваломбор барчангизни участка сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланганлигингиз билан чин қалбдан табриклайман.
Шу йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муҳим сиёсий воқеликдир.
Бу жараёнда сайловни қонунийлик, адолатлилик, холислик, очиқлик, ошкоралик, транспарентлик, тенглик тамойиллари асосида ўтказилишида участка сайлов комиссияси аъзолари зиммасига улкан масъулиятли ва айни вақтда шарафли вазифа юкланади.
Сайлов Кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссияси ва участка сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши белгиланган.
Шу маънода олиб қараганда участка сайлов комиссияси ҳал қилувчи бўғин ҳисобланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда олдимизда турган муҳим вазифаларни ижро этишни ташкил қилишимиз керак.
Биринчи масала: Биринчи навбатда участка сайлов комиссияси учун ажратилган бино ва хоналарни қабул қилиб олиши зарур. Бино ва хоналар туман/шаҳар ҳокимининг тақдимномасига асосан округ сайлов комиссиясига тақдим этилган. Биноларни пешлавҳаларини жойлаштириш, зарур жиҳозлар билан таъминланганлигини бир кун ичида ўрганиш ва ҳал этиш лозим.- Бу масала ижросига бевосита комиссия раисининг ўринбосари .............................................. масъул этиб тайинланади.
Иккинчи масала: Участка сайлов комиссияси ўз фаолиятини Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1066-сон қарори асосида амалга оширади.
Шундан келиб чиққан ҳолда бир кунлик муддатда участка сайлов комиссиясининг биринчи ташкилий мажлисини ўтказишимиз керак. Яьни эртага соат 9-00да ўтказилади.
Кун тартибига қуйидаги қўйидаги масалалар киритилади:
Участка сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир иш режасини тасдиқлаш. Масъул – комиссия раисининг ўринбосари (Ф.И.О)
Участка сайлов комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш. – Масъул ўзим.
Участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан сайловчиларнинг ҳар кунги қабулини ташкил этиш.- масъул - комиссия котиби (Ф.И.О)
Участка сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилигини ташкил қилиш. Масъул-ўзим
Участка сайлов комиссиясининг иш ҳужжатлари номенклатурасини ишлаб чиқиш-мавъул комиссия котиби (Ф.И.О)
Округ сайлов комиссиясидан сайловчиларнинг дастлабки сайловчилар ягона электрон рўйхатидан тақсимланган сайловчилар рўйхатини олиш ва комиссия навбатдаги масжлисига тайёргарлик кўриш – масъул комиссия котиби ва операторлар (Ф.И.О)
Ҳурматли комиссия аъзолари! Эртага ўтказладиган йиғилишда муҳокама этиладиган масалалар бўйича округ сайлов комиссиясидан намунавий иш ҳужжатларининг электрон тўплами берилган. Мажлисга шу электрон ҳужжатлардан фойдаланишингизни сўрайман.
Комиссия котибидан ҳудуддаги оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу мажлисимизга таклиф қилишингизни сўрайман.
Комиссия раисининг ўринбосари ва комиссия аъзоси ..................................ларга бўлажак мажлисимиз ҳақида қисқача Пресс релиз тайёрлаш топширилади,