Дастурда саҳифалар билан ишлаш жараёнида дастурчи фақатгина стандарт тугмалардан фойдаланмасдан, балки ўзи яратган ихтиёрий растрли тасвирдан тугма сифатида фойдаланса бўлади. Унга ҳам бирор буйруқни бириктириш имконияти мавжуд.
Графикли тугма қўйилиши керак бўлган жойга курсорни қўйинг.
Insert > Form Objects > Image Field (Вставка > Объекты формы > Графическое поле) буйруғини беринг. Select Image Source (Выбор изображения) мулоқот ойнаси ҳосил бўлади.
Бу ойна ёрдамида керакли расмни олинг. Графикли асосдаги тугма ҳосил қилинди. Энди унга дастурнинг бирор функциясини боғлаш керак. Айрим оддий функцияларни Behaviors (Режимы) (Shift+F3) палитрасида кўришимиз мумкин.
Графикли тугмани кўрсатгичларини белгилаш учун хоссалар назоратчиси палитрасидан фойдаланишимиз мумкин.
Фреймлар ва улар билан ишлаш |
Фреймлар (frame) - бу гиперматнли саҳифанинг алоҳида мустақил қисмидир. Саҳифаларнинг бундай қисмлари ўз хусусиятлари билан миниброузерни эслатади. Ҳар хил кўриш дастурларининг бир ойнасида алоҳида HTML файлларни юклаш ва уларни ҳар бирини мустақил тарзда кўриб чиқиш мумкин. Ҳар бир саҳифани кўриш учун прокрутка мавжуд бўлиб унинг ёрдамида бошқа фреймлар сақланган ҳолда шу фреймни бошқа қисмларини ҳам кўриб чиқиш мумкин. Аммо ойнадаги барча фреймлар учун инструментлар панели ва меню умумий бўлади. Фреймли сайтлар қуйидаги хусусиятларга эга.
Ишни тўғри ташкил қилинса, юкланадиган маълумотлар хажмида тежаш имконини беради. Алоҳида фреймларда ҳар хил файллар юкланиши мумкин.
Битта фреймнинг таркибий қисмини кўриш вақтида бошқа фрейм ўзининг статистик ҳолатини сақлаб қолади. Бу эса сайтнинг муҳим фрагментларини экранда ҳар доим ушлаб туриш имконини беради. Масалан, навигацион тугмалар, логотиплар ва бошқалар.
Мураккаб композицияли ва биржинсли бўлмаган кўп боғли структурали фреймлар сайт яратувчисига майдон ўлчами ва объектлар боғланишини назорат қилиш имконини беради. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки фреймлар пайдо бўлиши билан Web-технологияда санаб ўтилган бир қатор муаммолар ечимларини топди.
Аммо ҳар қандай кучли натижа берувчи воситаларнинг салбий эффектлари мавжуд. Фреймлар ҳам бу умумий қоидадан холи эмас. Уларнинг асосий камчиликларини санаб ўтамиз:
Улар гиперматнли саҳифаларнинг бир жойдан бошқа жойга кўчирилишини кескин чеклаб қўяди. Кўриш дастурларининг биринчи версиялари бундай лойиҳалар билан таниш эмас, шунинг учун фреймлардан иборат саҳифаларни броузерларнинг дастлабки авлодалари акс эттира олмайди.
Кўплаб қидирув тизимлари фреймларга бўлинган саҳифаларни индексация қилмайди. Қидирув тизимларида индексация қилиш учун сайт яратувчисидан қўшимча дастурий таъминот талаб қилади.
Бундай сайтларда кўрсатилган гиперматнли боғланиш бўйича ўтиш ва янги ҳужжатларни ҳар хил фреймларда очишда кўриш дастурларида адрес қатори ҳолати ўзгармайди. Унда ҳар доим асосий ўзак ҳужжат URL адреси тасвирланади.
Узеллар масштаби ўсиши билан, гиперматнни саҳифалар таркиби мураккаблашиши, юқори частотали янгиланиш контентида фреймларнинг камчиликлари иккинчи даражали ҳисобланади. Кўплаб йирик корпорацияларнинг сайтлари, информацион порталлар, янгиликлар билан ишлайдиган компанияларнинг Web-узеллари фреймлар асосида қурилган.
Фреймларни яратиш. Dreamweaver дастурида фреймларни яратиш учун жуда қулай инструментлар мавжуд. Уларнинг ёрдамида ҳар қандай мураккабликдаги фреймлар структурасини ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги кетма-кетликларни бажариш керак:
1. Ҳужжатнинг фреймли структурасини яратиш. Бу этапда ҳужжатнинг фреймлари сони, жойлашуви ва ўлчамлари белгиланади.
2. Асосий ҳужжат таркибига кирувчи гиперматнли файлларни сақлаш.
3. Фреймларнинг параметрларини белгилаш. Бу этапда фреймларнинг номлари берилади, чегараларини тасвирлашга оид кўрсатгичлар белгиланади, прокруткани ўрнатиш ва бошқа ишлар амалага оширилади.
4. Фреймлар структураси билан ҳужжатнинг навигацион тизимининг мос келиши, фреймлар структураси мустақил фреймлар таркиби ва уларнинг жойлашувини белгилайди. Бу бутун фреймли ҳужжатнинг фундаменти бўлиб хизмат қилади. Дастурда фреймларга бўлишнинг стандарт структуралари тўплами жойлашган, унинг таркибига мустақил фреймларга бўлишнинг энг оддий ва таниқли вариантлари киради. Фойдаланувчи стандарт тўпламдан хохлаган структурасини қўйиши мумкин. Агар берилган вариантлардан бирортаси ҳам сиз яратмоқчи бўлган структурага тўғри келмаса, у ҳолда ўзингиз мустақил равишда структура яратишингиз мумкин. Бунинг учун содда структуралардан бир нечтасини тегишли майдонда қўллаш етарли.
Do'stlaringiz bilan baham: |