Гиперматнли белгилаш тилида жадваллар ҳосил қилиш учун ишлатиладиган
дескрипторининг йигирмага яқин атрибутлари бор. Бу атрибутлар ёрдамида жадвални яратиш билан бирга уларнинг ташқи кўринишларини белгилаш, форматлаш операцияларини бажариш мумкин. Дастурда эса бу атрибутларнинг аксарият қисми Property Inspector (Инспектор свойств) палитраси ёрдамида ўрнатилади (23-расм). Бу палитрани очиш усуллари билан танишиб чиқамиз:
Контекстли менюдан Properties (Свойства) буйруғини бериш билан.
Палитранинг барча инструментлари жадвални таҳрирлаш ва кўрсатгичларини белгилаш учун мўлжалланган. Энди палитранинг бошқарув элементлари билан танишиб чиқамиз:
Border (Рамка) — катакча ва жадвалнинг рамкаси кўриниши;
Bg Color (Фоновый цвет) — фон ранги;
Brdr Color (Цвет рамки) — катакча ва жадвалнинг рамкаси ранги;
Bg Image (Фоновый рисунок) — фон сифатида қўйиладиган расм;
Жадвалга қатор ва устунлар қўшиш
Дастурда қатор ва устунларни қўшишнинг бир нечта техник усуллари бор. Уларга меню буйруқлари, клавиатурада тугмалар комбинацияси ва палитра билан ишлаш операциялари киради.
Қатор ёки устун қўшиш қуйидагича амалга оширилади.
Жадвалнинг катакчасига матн курсорини қуйинг. Бу катакча янги қатор ёки устун қўйишда мўлжал вазифасини ўтайди. Янги қатор қўйилса катакча остидан, устун эса катакчанинг чап томонидан қўйилади.
Қўйиш буйруғини беринг. Булар қуйидаги буйруқлар:
Modify > Table > Insert Row (Изменить > Таблица > Вставить строку), Modify > Table > Insert Column (Изменить > Таблица > Вставить столбец), Modify > Table > Insert Rows or Columns (Изменить > Таблица > Вставить строки или столбцы). Биринчи иккита буйруқ битта қатор ёки устун қўйиб беради. Охирги буйруқ Insert Rows or Columns (Вставка строк или столбцов) мулоқот ойнасини экранга чиқаради (25-расм). Унинг ёрдамида қатор ёки устунни тегишли кўрсатгичлар асосида қўйиш мумкин.
Юқорида саналган барча буйруқларни контекстли меню орқали ҳам бажариш мумкин.
CTRL+M тугмалар комбинацияси битта қатор қўйиб беради.
CTRL+SHIFT+A битта устун қўйиб беради.
Property Inspector (Инспектор свойств) палитрасини очинг ва жадвални ўлчамларини Rows (Строки) ва Cols (Столбцы) майдонларидан фойдаланиб белгиланг.