Dreamweaver дастурида сайтлар ва саҳифалар яратишнинг ҳар хил йўллари бор. Булардан сайтларни яратиш бўйича энг машхур технологияни кўриб чиқамиз. Бунинг учун қуйидаги кетма-кетликни бажарамиз:
сайтнинг локал версиясини яратиш;
локал версияни Интернет тармоғига жойлаш.
Локал узел - бу фойдаланувчи ёки фойдаланувчиларнинг компьютерида жойлашган ҳақиқий виртуаль Web-узелнинг версиясидир. Локал узел тармоқдан кўринмайди, унга фақат муаллифларигина боғлана олишлари мумкин.
Локал узелнинг маълумотлари дискдаги белгиланган каталог ичида сақланади. Бу каталог вазифасини дискдаги ҳар қандай каталог бажариши мумкин.
Янги локал узел ҳосил қилиш учун қуйидаги кетма-кетликларни бажаринг:
Site > New Site (Сайт > Создать) буйруғини бажаринг. Экранда 14-расмда кўрсатилган Site Definition (Определение сайта) мулоқот ойнаси ҳосил бўлади.
Ойнанинг чап қисмидан Local info (Информация о локальном узле) бўлимини танланг. Майдоннинг қийматини киритинг.
Remote Info (Сведения об удаленном сервере) категориясига сайт сақланаётган сервер ҳақидаги маълумотларни киритинг.
Мулоқот ойнасининг юқорида саналган майдонлар тўлдирилиши шарт. Site Map Layout (Планировка карты узла), Design Notes (Комментарии разработчика) ва File View Columns (Колонки отображения файловых атрибутов) майдонлари тўлдирилиши шарт эмас. Фойдаланувчи ўз хохишига қараб тўлдириши мумкин.
Барча керакли маълумотлар киритилгач ОК тугмасини сичқон ёрдамида босинг ёки ENTER тугмасини босинг.
14-расм. Локал узелни созлаш
Узел картаси
Узел картаси – локал узел яратишнинг қулай интерактив воситаси ҳисобланиб, унда кўплаб техник қийинчиликларга эга бўлган топшириқлар графикли кўринишда енгиллик билан амалга оширилади. Бу режимда сайтнинг картаси тасвирланади. Узел диспетчери ойнаси икки қисмга бўлинган. Чап томонда узелнинг картаси киритилади (Картада - саҳифа белгилари HTML файлларни ифодалайди). Ҳужжатлар орасидаги гиперматнли боғланишларни стрелкалар ифодалайди.
Ўнг томонда эса узелнинг файллар ва каталоглар рўйхати берилади. Картанинг кўриниши организацион диаграммани эслатиб юборади. Картада икки даражани кўриш мумкин. Юқори даражани узелнинг асосий саҳифаси эгаллайди. Қуйи даражани эса унга тегишли ва ўзаро гипербоғланишга эга саҳифалар тушунилади. Узелнинг гиперматнли ҳужжатларидаги боғланишлар кўк рангда тасвирланади. Агар боғланишда кўрсатилган файл кенгайтмаси .HTM, .HTML ва бошқа шу типдагилардан фарқ қилса у ҳолда яшил рангда тасвирланади. Агар боғланишда қўпол хатоликлар бўлса, у ҳолда боғланиш қизил рангда ифодаланади. Ташқи файллар, бошқа файлларда жойлашган файллар, ва махсус боғланишлар (масалан, mailto: ёки javascript:) глобус кўринишидаги махсус белги олади. Булардан ташқари агар кўк рангли белги қўйилган бўлса — бу файл фойдаланувчининг ўзи томонидан тақиқланганини билдиради. Қулф белгиси остидаги белги фақат ўқиш учун мўлжалланган файлларни билдиради.